Дилафруз Муҳамаджоновна Саримсакова, Наманган давлат университети таянч докторанти
Download 50 Kb.
|
1 2
Bog'liqД.Саримсакова
Чет тилда социолингвистик компетенциянинг ривожлантиришнинг амалиётдаги холатига оид тахлиллар Дилафруз Муҳамаджоновна Саримсакова, Наманган давлат университети таянч докторанти Ўзбекистон олий таълим муассасаларининг хорижий тилларни ўқитиш йўналишларида социолингвистик компетенцияни ривожлантиришнинг самарали методларини ишлаб чиқиш дунёнинг АҚШ, Англия ва бошқа бир қатор Европа мамлакатларида чет тилда социолингвистик компетенцияни ривожлантириш бўйича олиб борилган тадқиқотларни ўрганишни тақозо этди. Социолингвистик компетенция маълум бир ижтимоий контекстдаги маданий қадриятлар, меъёрлар ва бошқа ижтимоий-маданий ҳолатлар каби турли хил нутқий операцияларнинг прагматик жиҳатларини ўрганишни назарда тутади. Хусусан, нутқнинг услублари ва оҳангига суҳбат мавзуси, мулоқотдошларнинг ижтимоий мавқеи, жинси ва ёши ўз таъсирини кўрсатади. Турли ижтимоий шароитларда чет тилдан фойдалана олиш каби ўзига хос лаёқат социолингвистик компетенция деб таърифланади. Социолингвистик компетенция икки соҳага ажратиб ўрганилган. Биринчиси, шаклнинг тўғрилиги, яъни прагмалингвистик томони бўлиб, сўз билан ифодаланади, маълум бир ахборотни етказиш учун тақдим этилади, яъни коммуникатив ниятни тушунишга ҳаракат қилинади1 Иккинчиси, маънонинг мувофиқлиги бўлиб, нутқни идрок этганда унинг мазмунига эътибор берилади ва ўз навбатида нутқнинг ижро қисми муайяан ижтимоий-маданий анъаналарга ва қадриятларга бўйсуниш усулларини белгилайди2. Чет тил ўрганувчиларининг коммуникатив актларни маданиятлараро амалга оширишда дуч келадиган тушунмовчиликлар, одатда, прагма-лингвистик ва социо-прагматик компетенциядан тўғри фойдалана олмаганлигидан келиб чиқади3. Бундан ташқари, Л.Яа чет тилда социолингвистик компетенцияни эгаллашни қийинлаштирадиган омиллардан бири, нутқ маданияти нормаларининг турлича бўлиши, шунингдек, мазкур компетенцияга хос бўлган ижтимоий, маданий ва прагматик элементларнинг ўзгариши эканлигини таъкидлайди. Бошқача қилиб айтганда, маълум бир жамиятда тўғри деб ҳисобланган культурологик вазият бошқа бир жамият маданиятига мутлақо тўғри келмайди. Бундай вазиятларда чет тил ўрганувчиси ўз она тили ва чет тил контекстидаги мулоқот қоидаларини фарқлай олмайди. Социолингвистик компетенция кўп қиррали ва бир нечта сатҳлардан иборат бўлиб, у чет тил мулоқотида коммуникант ва когнизантларнинг бир-бирини ноқулай ҳолатларга тушириб қўймаслик учун тилдан қандай фойдалана билишни талаб қилади. Ушбу компетенциянинг ижтимоий, маданий ва прагматик элементларини талабалар ўз маданиятларига интеграцияламасдан ўзлаштиришлари имконсиз ҳисобланади. Бу каби муаммоларни ҳал этишда ўқитувчилар хориж маданиятини акс эттирувчи ҳар қандай китоб, аудио ва видео материаллардан фойдаланиш мумкин. Бундан ташқари, турли маданият вакилларининг жонли ёки онлайн тарзда мулоқотини ташкил қилиш имконияти ҳам мавжуд. Бу манбаларнинг чет тил ўқитувчилари томонидан машғулотларга қандай мослаштирилиши ва фойдаланилиши социолингвистик компетенцияни ривожлантиришнинг асосий масалалари ҳисобланади. Бу ўз навбатида чет тил ўқитувчилари қайси метод ва принциплар асосида ушбу компетенцияни самарали ривожлантириш мумкин деган масалани кўтаради. Талабаларда чет тилда социолингвистик компетенциянинг зарурий даражада ривожланмаганлиги С.Крамш таъкидлаганидай, реал ҳаётий вазиятларда инглиз тилидан фойдаланаётганларида яққол намоён бўлади4. Талабалар чет тил ўрганиш мақсадини асосан тилни эгаллаш бўйича бериладиган сертификатлар (CEFR, IELTS, TOEFL)ни олиш мақсадида ёки битирув имтиҳонларини муваффақиятли топширишга йўналтиради. Айтиш мумкинки, ушбу ҳолат Ўзбекистоннинг хорижий таълим йўналишларида ҳам кузатилмоқда. Шу билан бирга, иш берувчи ташкилотларнинг талабалардан чет тилни эгаллаганлик даражасини аниқловчи сертификатларни талаб қилиши ҳам муаммонинг бир томони ҳисобланади. Мазкур ҳолат лингводидакт тадқиқотчилардан чет тил машғулотларида бажариладиган машқлар тизими ва топшириқларни илмий ва психологик жиҳатдан чуқур таҳлил қилишни талаб этади. Маълумки, чет тил ўрганиш жараёни яхлит жараён бўлиб, у нафақат грамматик, дискурсивлик ва стратегик қоидаларни ўргатишни, балки тили ўрганилаётган мамлакатнинг социолингвистик қоидаларини ўзлаштиришни ҳам ўз ичига олиши зарур5. Ана шу жиҳатдан ушбу параграфда олий таълим муассасаларининг инглиз тили ўргатиш жараёнида чет тилда маданиятлараро мулоқот компетенцияси билан бирга социолингвистик компетенцияни ривожлантиришни ўз ичига олган “Тил кўникмалари интеграцияси” ва “Хорижий тилни ўқитишда маданиятлараро мулоқот компетенциясини шакллантириш” фанларини ўқитишда ўқитувчиларнинг коммуникатив компетенциянинг бир қисми сифатида социолингвистик компетенцияни ривожлантиришнинг методик принциплари ҳақидаги тасаввурларини ўрганиш орқали муаммоларни аниқлаш, талабаларда чет тил ўрганиш билан боғлиқ психологик муаммолар АҚШнинг йирик лингводидакт олими С.Крашен тавсия этган ўрганиш ва ўзлаштиришни фарқлаш (acquisition learning distinction), она тилини ўзлаштириш психофизиологиясига асосланган табиий кетма-кетлик (Natural Order), Монитор (The Monitor Hypothesis), мазмунни тушуниб ўзлаштириш (Input Hypothesis), чет тил ўрганиш жараёнида учрайдиган негатив омилларни бартараф этиш (The Affective Filter Hypothesis) принциплари ва З.Дорнийнинг чет тилни ўзлаштириш психологиясига оид тавсиялари асосида тадқиқ қилинди6. Наманган давлат университети ва Фарғона давлат университетларининг жами 82 нафар инглиз тили фани ўқитувчилари билан ўтказилган суҳбатлар орқали олинган маълумотларга асосланиб, махсус компетенцияни ўргатишда билишлари керак бўлган муҳим фикрлар ўрганилди ва муҳокамага тортилди. Ушбу суҳбатлардан аниқландики, социолингвистик компетенция юқорида кўрсатилган фанларда алоҳида ўзига хос мавзу сифатида ўргатилмайди ва тил ўқитишнинг ажралмас жиҳати сифатида кўриб чиқилмайди. Бунинг сабабини чет тил ўқитувчилари бу фанларга ажратилган соатлар миқдорининг (“Тил кўникмалари интеграцияси фани” учун 1-2 курсларда 1 академик ўқув йилида аудитория машғулоти 76 соат, “Хорижий тилни ўқитишда маданиятлараро мулоқотни шакллантириш” 3 курсда аудитория машғулоти 68 соат, 6-семестр) етарли эмас деб кўрсатишган. Иккинчи сабабни ўқитувчиларимиз инглиззабон мамлакатларнинг социокультурологик жиҳатларини ушбу мамлакатларда бўлмаган ёки хорижда таълим олмаганликлари учун яхши ўргата олмаймиз, ушбу компетенцияни ўрганиш қийин деб ҳисоблашади. Учинчи сабабни эса талабаларнинг тили ўрганилаётган мамлакатнинг маданиятига оид мазмун ва моҳиятни талабалар ўзларининг маданияти, эътиқоди ва динидан келиб чиқиб тушунишга ҳаракат қилишларида деган фикрларни билдиришган. Ушбу маълумотлар бизга чет тилда социолингвистик компетенцияни эгаллашга тўсқинлик қилаётган бир қатор омилларни аниқлаш имконини берди: Социомаданиятга оид тил материалларининг қоида сифатида тақдим этиш билан чегараланиб қолганлиги; Социолингвистика лекцияларининг прескриптив ёндашув асосида олиб борилаётгани, грамматиканинг дедуктив методлар асосида ўқитилаётгани; Инглизча талаффузни тушунмаслик; мутахассисларнинг лексик бирликлар социокультурологик аспектларга нисбатан ўрганилади, социкультурологик билимлар тасодифан эгалланади деган қарашлари. Ушбу аниқланган муаммолар чет тил ўқитувчиларининг социолингвистик компетенцияни ўргатиш бўйича етарли методик билимга эга эмаслигини кўрсатмоқда. Бу, шунингдек, ўқитувчилар ушбу компетенцияни талабаларда ривожлантиришга ёрдам берадиган даражада билим ва амалиётга эга бўлиши кераклигини ҳам англатади. Бундан ташқари, хорижий тил ва адабиёти йўналишларининг амалдаги ўқув режалари ва фан дастурларига социолингвитсик компетенцияни ўргатишга мўлжалланган мавзуларни киритишни зарур. Ушбу муаммолар бўйича олиб борилган таҳлиллар, олий таълим муассасаларининг нофилологик йўналишларида чет тил ўргатиш соҳасига ҳам хослигини кўрсатди. Чет тил ўқитиш соҳасида юқори натижаларга эришган бўлсак ҳам, бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг социолингвистик компетенцияга эришишида катта муаммолар мавжуд. Download 50 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling