Дилшода Шомирзаева, суриштирувли хабар


Download 17.25 Kb.
Sana05.11.2023
Hajmi17.25 Kb.
#1749558
Bog'liq
Без названия



Дилшода Шомирзаева,
суриштирувли хабар
Йўловчи поезд чипталари аввал эълон қилинганидан арзон нархда сотилмоқда
1 ноябрдан темирйўл кассаларида маҳаллий йўналишлар учун тезюрар поездлар ва юқори тезликда юрувчи «Афросиёб» поездлари учун чипталар нархлари янгиланди. Лекин нархлар ўзгариши олдин эълон қилинганидан анча камроқ бўлган.
“Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ вокзал маълумотхонаси ходимининг Kun.uz’га маълум қилишича, бунда “Шарқ”, “Насаф” тезюрар поездлари учун чипталар 30-35 фоизга, “Афросиёб”ники эса 60 фоизга ошган. “Ноябрдан бошлаб кассаларда шу нархлар асосида чипталар сотилиши айтилган”,– дейди таҳририят мухбири билан гаплашган ходим.
Онлайн кассаларда ҳам суммалар ўзгарганини кўриш мумкин. Мисол учун, 2023 йил 19 июн санасида Тошкент Шимолий вокзалидан Бухоро йўналишида ҳаракатланувчи “Афросиёб” поездининг чипта нархи 173 минг сўм бўлган бўлса, унинг ҳозирги қиймати 280 минг сўм.
1 расм
Тезюрар поезди билан ҳам ҳолат худди шундай. Тошкент Шимолий вокзалидан Навоийга борадиган “Шарқ” йўловчи поезди учун йўл ҳақи 132 минг 180 сўм бўлган, илгари унинг нархи 92 минг сўм эди.
2 расм
Авваллроқ “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ нархлар 20 октябрдан мос равишда 50 ва 100 фоизга оширилишини маълум қилганди.
Кейинроқ ташкилот матбуот котиби Алишер Балтабаев бу санадан чипта нархлари оширилмаслигини, ставкалар қайта кўриб чиқилаётгани ва нархлар ўзгариши босқичма-босқич амалга оширилишини айтганди.


Download 17.25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling