Диплом лойиҳаси бўйича тушунтириш хати диплом лойиҳасининг мавзуси: Унумдорлиги йилига 25 минг м 3
Download 97.33 Kb.
|
unumdorligi 25000 m3 bo\'lgan quruq qurilish qorishmasi
4.2. Қўшимчалар омбори
Пардозлаш ишлари учун қуруқ қурилиш қоришмалари ишлаб чиқариш корхоналарининг қўшимчалар омбори ашёларни қабул қилиш, сақлаш ва омборларнинг хили бўйича синфланади. Омборларга ашёлар транспорт воситасида келтирилади ва гравитацион куч таъсирида ишловчи махсус механизмлар ёрдамида туширилади. Қўшимчалар омбори ёпиқ, яримёпиқ усулларда лойихаланади ва штабеллик, бункерсимон яримбункерсимон хамда силослар шаклда ясалади. Қўшимчалар омбори бир неча катаклардан иборат бўлади ва уларда ашёлар керакли фракциялар бўйича сақланади. Аралаштириш цехининг сарфлаш бункерига ашёлар тўлдирувчилар омборидан махсус ўрнатилган тасмали нишабли конвейер ёрдамида узатилади. Қўшимчалар омборида барча жараёнлар комплекс механизациялашган ва автоматлаштирилган усулларда бажарилади. Омборларнинг хили, сиғими ва уларни бошқариш тизими омбор жараёнлари учун энг минимал харажатларни таьминлаши зарур. Омборларнинг хилини танлашда қуйидагиларни эътиборга олиш зарур: иқлим шароитлари; ташқи транспорт ва унинг харакатланиш тизими омбордаги эҳтиёж захиралари миқдори технологик талаблар. Қўшимчалар омборларини лойиҳалашда керакли технологик нормалар жад 7. (илова 2) берилган. Қўшимчалар омборлари қурилиш тумани ва иқлим шароитлари асосида очиқ ёки ёпиқ холда лойихаланади. Қиш вақти унча узоқ давом этмайдиган ва ёғингарчилик кам бўладиган районларда қўшимчалар омбори очиқ холда қурилади. Қиш вақти узоқ давом этадиган, ташқи харорат меьёрдагидан паст ва ёғингарчилик кўп бўладиган жойларда эса тўлдирувчиларни қиздириш мақсадида ёпиқ омборлар лойихаланади. Омборларнинг сиғими корхонанинг йиллик унумдорлиги ва меьёрда кўрсатилган тўлдирувчиларнинг захираси орқали аниқланади. Бунда қўшимчаларнинг миқдори корхонанинг тўхтовсиз ишлаб чиқаришини таьминлаши зарур. Омборнинг фойдали юзаси қуйидагича аниқланади: S1=V/q бу ерда V-тўлдирувчиларнинг ишлаб чиқаришга керакли захираси, м3 (ёки т); q-омборнинг солиштирма сиғими, м3/м2 (ёки т/м2). Унда омборнинг умумий юзаси: S2=S1 Кп Бу ерда Кп-омбор юзасининг йўлаклар хисобига кенгайишини хисобга олувчи коэффициенти, Кп=1,5 Омбордаги тўлдиргичларнинг ишлаб чиқариш жараёнига етадиган захираси: V=П·З·nт·К/С бу ерда П-корхонанинг йиллик унумдорлигини, м3; З-қоришма учун сарф бўладиган тўлдирувчиларнинг ўртача миқдори, м3/м2; nт-иш кунлари бўйича тўлдирувчиларнинг захираси. К-тўлдирувчиларни ташиш ва тўкиш пайтида содир бўладиган камайишини эьтиборга олувчи коэффициенти; К=1,02. С-жихозларнинг йиллик ишлатилиши вақти, кун. Ишлаб чиқариш жараёнида 1м3 қоришмани тайёрлаш учун сарф қилинадиган тўлдирувчиларнинг тахминий миқдори жадвалда берилган. Одатда тўлдирувчилар омборга махсус жиҳозланган узатувчи тасмали конвейер ускуналари ёрдамида тўкилади. Тўлдирувчилар қўзғалмас конвейер билан бир жойга тўкилганда конус шаклидаги уюм ҳосил бўлади. (4.1 а-расм). Конус шаклида тўкилган тўлдирувчилар уюмнинг ҳажми қуйидагича топилади: V=π·H3/З· tġ 2α Тўлдирувчилар юк ташувчи транспорт билан ташилганида тўлдирувчиларнинг меьёрий захираси жадвалга асосан nт=10 кун қабул қиламиз. Шунингдек 1м3 1 - таркиб қоришмасини тайёрлаш учун 0,9м3 цемент ва 0,45м3 гипс (уйма ҳажмда) сарф қилинади жад. Тўлдирувчиларнинг ишлаб чиқаришга керакли захирасини асосида ҳисоблаймиз: цемент заҳираси: Vц=25000·0,9·10·1,02/262=875м3 гипс заҳираси Vг=25000·0,45·10·1,02/262=437м3 тўлдирувчиларнинг умумий миқдори V=Vц+Vг=875+437=315м3 гипс уюмининг баландлигини 1м қабул қиламиз. Қиялик бурчаги α=400. Унда гипс уюмининг ҳажми (4.5) асосан V=3,14·13/3·0,8392=4,48м3. бу ерда tġα=tġ400=0,839. Гипс уюмининг хажми: V=3,14/3·0,8392=1,49м3; гипс уюми асосининг диаметри Д=2/0,839=2,38м. Гипс уюмининг асосининг юзаси Sқ=3,14·2,382/4=4,45м2 Унда омборнинг фойдали юзаси S=Sг=4,45м2. Омборнинг умумий юзаси формула асосида ΣS=4,45·1,5=6,67м2 Меьёрий иқлим шароитларини эьтиборга олган холда ёпиқ омбор танлаймиз. Омборнинг энини В=25м қабул қиламиз (бунда омбор эни гипс уюми диаметридан каттароқ бўлиши керак.) Узунлиги бўйича битта гипс бўлинмаси жойлаштирамиз. Унда омборнинг узунлиги L=25м бўлади. Демак омборнинг умумий юзаси: ΣS=B·L=25·2,5=62,5м2 бўлади. Омборнинг ён томонига узунаси бўйича темирйўл ва автомобил йўлаклари жойлаштирилади. Шунингдек омборнинг узунаси бўйича бир томонига тўлдирувчиларни қабул қилувчи ва аралаштириш цехига узатувчи қурилмалар (тасмали конвейерлар, юклагичлар) жойлаштирилади. Натижада омборнинг механизмлар билан биргаликдаги узунлиги ўртача 25÷40м, узуйиши эни 5÷10м кенгайиши мумкин. Тўлдирувчилар ва мармар кукуни омборлари аралаштириш цехи ёнига жойлаштирилади. (бунда шамол йўналиши хисобга олиниши шарт). Download 97.33 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling