Дипломатияси тарихидан тарихий очерклар ва лавҳалар Тошкент 2003 Академик М. М. Хайруллаев умумий таҳрири остида
Download 1.34 Mb.
|
ЎЗБЕК ДИПЛОМАТИЯСИ ТАРИХИДАН
- Bu sahifa navigatsiya:
- Хива солномалари сахифаларидан намуналар CCCLVI Хива ва Бухоро алокалари хакида
- Ҳикмат
Азизим, элчини бирор жойга жўнатишда ниҳоят катта эътибор ва аҳамият бергин, унга сафар моҳияти ва мазмунини жуда кўп муболағали сўзлар билан чуқур тушунтир. Чунки элчи подшоҳнинг тилидир. Унинг камолоти, ақли, тажрибаси гуфторида - нутқида ойдинлашади. Бинобарин, айтадиларки: БАЙТ Элчи бўлса гар жасур, доно, моҳир, Унга равшан ҳар муаммо, ҳамма сир. Неки сўрсанг берғувси дарҳол жавоб, Бандасиға теккуси ондин савоб. Хуш каломлар сўйламакни элчи фунун айлағай, Мажлис аҳлин бешумор мафтуну мамнун айлағай. Нутқи совуқ ҳам ғализ эрса ҳама гирён бўлур, Ўт тушур одамғаю бори улус вайрон бўлур. Оқил элчи хуш каломлар дилға пайванд қилғуси, Икки ёвни бир-бирига дўсту дилбанд қилғуси. Хожа Самандар Термизий. Дастур ул-мулук. Подшоҳларга қўлланма. Форс-тожик тилидан эркин таржима Сўзбоши, изоҳлар муаллифи Жаббор Эсонов. Тошкент. Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1997. Хива солномалари сахифаларидан намуналарCCCLVI Хива ва Бухоро алокалари хакида 1226 (1811/1812) йили Амир Ҳайдар ўғлининг тўйи муноса- бати билан Хоразмга Муҳаммад Раҳимхон олдига Ўроқбой Жўра Оғоси ва Аваз Муҳаммад Ясовулбоши элчи қилиб юборилади. Шу муносабат билан Хива ва Бухоро хонликлари ўртасида узоқ давом этган совуқ алоқаларга чек қўйилиб, ўзаро дипломатик борди-келди тикланади. (“Фирдавс ул-иқбол”, 160-6-161-а) “1261/1845 йил Бухородан келган Қўчқорбек Мирохурга Хива Раҳматулла Қоракўзни қўшиб Бухорога элчи қилиб юборилган эди. Хива хони Бухоро амирига қуйидаги номани юборган: “Амир Насруллонинг муддаоси агар мусолаҳа қилиб боришмоқ ва келишмоқ бўлса, бизнинг хоҳишимиз улдур ва агар ғарази савош ва талош бўлса мухориба майдонига чиқсун- ким, биз ҳам ул амрга муҳайё ва амодадурмиз. Бу икки ишнинг қайсисини ихтиёр қилса ул ишга бел боғласунким иккиси ҳам бизнинг мақсадимиздур. Бу сўз била элчиларни Бухоро вилоятга ирсол қилди”. (“Зубдат ут-таворих”, 414-6) “1856 йил... ямут муфсидларидан бир жамоаким, бурунроқ Бухоро подшоҳи Амир Насруллонинг олдига малад ва кўмак тилаб бормиш эдилар ва амирнинг қўшғон элчиси била муовадат қилиб, дарёйи Жайҳун канорига келиб, Юмри маъбаридин убур этар чоғда қипчоқ пурдилларидан жалолат нишон Отажон юзбоши хабар топиб, бир жамоа мутаҳаввир йигит била оч арслон ва балойи ногаҳондек ҳамул муфсидларға ҳамла еткуриб, барча амвол ва асбобин олиб, бир нечасин қаҳру кин тиғ била ултурдилар ва ўзгаси Бухоро элчиси била қочиб, юз машаққат ва минг кулфат била афтону хизон ва нимжон ўзларин қорақалпоқ аросига еткурдилар ва қорақал- поқ тавойифининг давлатхоҳ ва ихлос бийлари Кенагас Эрназарбий бошлиғ иттифоқ била оларни доғи тутиб, Зарлиқхон била бир маконда банд этиб юбориб, остони олий мулозимлариға ҳамул воқеани иълом ва ахбор эттилар”. (“Гулшани давлат”, 41-б-42-а) “1272 (1855/56) йил умарои садоқат интисобдин Аваз Мурод миробким, қиёт дудамонининг иззат маоби эрди, илтифоти подшоҳонадин Бухоро элчилигига номзод бўлмиш эрди, андоқким юқорида баён килкининг рақамзадаси бўлди, қатъ манозил ва тай мароҳилдин сўнг Бухоро шаҳрига дохил бўлиб бир неча кун таваққуф кўргузди, нединким, Бухоро волиси Амир Насруллоға Шаҳрисабз улуси неча йилдин бери мухолифат ва адоват кўргузуб инқиёд ва итоат доирасиға мувофақат ва мужобаат қадамин қўймос эрдилар, амири мазкур ҳар йил карротан маррот олар қасдиға лашкар чекиб, муҳориботи бисёр ва муқоталоти бешумор зуҳурға еткурар эрди. Ул овонда доғи ҳамул дастур била Шаҳрисабз устиға бориб, ғалабаи тамом била мусаххар қилиб, дасти тасарруфиға киргузуб, ҳамул диёр муҳиммотининг саранжомиға машғул эрди. Чун Аваз Мурод миробнинг сафорат расми била Бухороға ворид бўлиб онда таваққуф кўргузгонин эшитти, киши юбориб Шаҳрисабзга талаб қилиб подшоҳона лутф ва навозишлар кўргузуб онинг борасида таъзим ва такрим шаройитин бажо келтурди ва бир неча кундин сўнг иззати тамом билан мурожаат рухсатин берди ва ўзининг муътамадун алайҳ умаросидин Иброҳимбий юзни элчилик тариқаси била онга масҳуб қилиб, ихлос ва ақидат юзидин муҳаббат ва муволлафатнома ирсол қилди. Ва олар масофати баъидани тиғи суръат била қдтъ этйб Бухорога етдилар ва ондин азимат якронин нуҳзат майдониға суруб, манозили мутанаввиъа қатьидин сўнг зулқаъда ойининг ўн еттисида, якшанба куни атабай аъло ҳок буслиқи саодатиға қойид бўлуб, Амир Насруллонинг юборгон туҳафот ва мактуботин назари анвар мутоласиға еткурдилар ва илтифоти подшоҳона Иброҳимбийнинг ҳолига шомил бўлуб элчихонаи мусаффоға тушурилди ва ўз тақозосидин зиёдароқ вазойф ва таҳойф онга марсум бўлди ва йигирма олти кун муддати инқизосидин сўнг, зулҳижжа ойининг ўн бешида, шанба куни хилоъи подшоҳона ва навозиши хисравона била онга мурожаат рухсатин бериб Кот акобиридин Отаниёзбек қунғиротниким, аркони давлат аозимидин эрди, элчилик расми била қўшуб, муволафатномаи ва савғоти киромий била топшуруб Бухоро савбиға ирсол қилди. Download 1.34 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling