Дипломатияси тарихидан тарихий очерклар ва лавҳалар Тошкент 2003 Академик М. М. Хайруллаев умумий таҳрири остида
Download 1.34 Mb.
|
ЎЗБЕК ДИПЛОМАТИЯСИ ТАРИХИДАН
(“Гулшани давлат", 76-а-76-б)
“Бухоро подшоҳи Амир Насруллонинг элчиси Мирзо Қаровулбегиким, бурунроқ амири мазкурнинг муҳаббатномасин келтируб Хивақ шаҳрида элчихонаи ҳумоюнда муғамаккмн эрди, ҳазрат соҳибқирон умаройи изом ва кубаройи фиҳол зумрасидин муқарраби баргоҳи султоний, маҳрайи асрори ниҳоний Яхши Муҳаммад доруғони онга элчилик тариқаси била масҳуб қилиб, муҳаббат афзо мактуб ва таажжубнома туҳфалар била рабиъуссони ойининг ўн саккизила сешанба куни Бухоро жанобиға ирсол қидди». (“Гулшани давлат”, 96-а) “Яна улким: даргоҳи гардуи иштибоҳнинг шавкат паноҳ фаҳомат дастгоҳ мулозимлари аозимидин муқаррабул ҳазрат эаҳируддавлат маҳрами Сармад Яхши Муҳаммад дороғоким, инояти подшоҳонаға махсус бўлуб, элчилик тариқаси била Бухороға кетмиш эрди, ондоқким, юқорида мазкур бўлди. Жумадассони ойининг ўн тўртида, якшанба куни (1272), Бухоро волиси Амир Насруллонинг қўшуб юборғон элчиси саёдат паноҳ, нажобат огоҳ Порсохўжа Садрнинг хдмроҳлиғи била даргоҳи давлат иктино мулозамати шарафига фойз бўлуб навозиши хисравонадин сарафрозлиғ топти ва элчи мазкур Амир Насруллони юборган муҳаббатнома ва туҳофот ва тансуқотин ҳазрат соҳибқироннинг назари анвари мутолаасиға еткуруб иҳгироми мулукона била муъаззаз ва муҳтарам бўлди ва кетурғон туҳфалари ғаройби жумласидин бири бир тайри мукаррам шаҳбози баланд парвоз эрдиким, жуссаси ўзга бозлардин андак улуғроқ эрди ва бошида мунаққаш тожи бор эрди ва жаҳон шикор гаҳида ҳеч бир миришкор онинг мислин мушоҳада қилмамиш эрди ва ҳар турлук овни камоли жаҳц ва иштиҳо била олур эрди. БАЙТ Олур эрди жаҳд бирла овни, Шаҳ лашкари ул сулфатки ёвни». (“Гулшани давлат” 105-а-105-6) “Тўра Мурод атлуқким, инояти подшоҳонадин элчи бўлуб Бухорога кетмиш эрди ондоқким, собиқан тахрир топти. Амир Насрулло они таъзим ва табжил била куринуши олийсиға ундоб, лутфу навозишлар била аҳвол пурсишлиқ қилиб элчихонаи олийға тушурди ва бир неча муддат онинг иззату иҳтиромиға қиём кўргузуб, хилоъи зардор ва инъомати бисёр била маҳзуз ва баҳра бардор қилиб муовадат рухсатин берди ва ўзининг итгиҳодмандлик ва якжиҳатлик изҳори учун олийжоҳ ва рафъи жойгоҳ муътабар ва иззатпарвар умаросидин ўзбек тавойифцдин юз хонадонининг хулосаси Абдулазиз тўқсобани элчи қилиб мусодақдтномайи номий ва туҳафоти киромий топчуруб ихлос ва эътиқод юзидин они Тўра Мурод оталиқға масхуб қилиб, суддаи хилофат хизматиға ирсол этти. Элчи мазкур оталиқи мазбурнинг мусоҳабати била қатъи манозил ва таййи мароҳил қилиб шавволул мукаррам ойининг ўн еттисида, сешанба куни даргоҳи сипеҳр иштибоҳ зиёрати давлатиға восил бўлуб, амирнинг юборгон туҳаф ва ҳадоёсин мусодақатномаси била назари саодат асар арзиға еткурди. Ул ҳазрат онга навозишлар кўргузуб аҳволин истифсор қилғондин сўнг элчихонаи Ҳумоюнга топшируб, атоёи мулуконадин баҳрамандлиқ еткуруб амомаи иззатин чархи барин бошидин ошурди». (“Гулшани давлат" 109-а-109-6) “Ҳазрат аъло хоқони кишварситон зулқаъда ойининг йигирма бешида, панжшанба куни, Бухоро элчиси Абдулазиз тўқсо- богаким, садоқатнома била келиб бир неча муддатдин бери иззати тамом била элчихонаи фирдавс нишонада оромгузин эрди, заррин халъатлар кийдуруб лутфу эҳсон била мурожаат рухсатин берди ва умаройи олийшон ва шужъоти гардун тавон зумрасидин сидқу ихлос нишон убҳат ва шавкат иқгирон зубдаи дудамони қипчоқ Искандар иноқнинг аҳволи хайрият маолин марҳамат ва макрамат кўзи била манзур этиб, Бухоро элчилигигатаъйин ва масрур қилди. Мувофақат ва муҳаббат мазмуниға мушъир бир мактуб топшуруб, подшоҳона туҳаф ва ҳадоё била Абдулазиз тўқсобоға қўшуб Бухоро волиси Амир Насруллонинг олдиға сафорат тариқаси била равон қилди”. (“Гулшани давлат", 110-5) “Искандар иноқга Насрулло ўзининг мақдрраб ва мўътабар умаросидин Абдулвоҳид мирохурни сафорат тариқаси била онинг ҳамроҳлиғига номзод қилди... ва остони олий мулозимлариға муносиб туҳфа ва ҳадялар топшуруб ирсол этди. Мазкур элчи сафар ойининг салҳида, якшанба куни етиб келди ва “келтургон мактуб ва туҳофотин одоби тамом била назари анвар мутолаъсиға еткурди... ” Download 1.34 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling