Дипломатияси тарихидан тарихий очерклар ва лавҳалар Тошкент 2003 Академик М. М. Хайруллаев умумий таҳрири остида


Download 1.34 Mb.
bet27/65
Sana31.01.2023
Hajmi1.34 Mb.
#1143038
TuriДиплом
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   65
Bog'liq
ЎЗБЕК ДИПЛОМАТИЯСИ ТАРИХИДАН

Ундан юлдузлар саодатга етишувчи бир соатда, Тақвим ундан дўстлик изловчи бир толеъда.
У фарзанди аржумандни - Оллоҳ уни умрини узайтирсин! - у мамлакатлар салтанати тахтига ўткдзиб, у диёрнинг ҳал қилиш ва боғлаш изми ва забтбаст жиловини унинг жасорат ва кифоят панжасига тутқазидди. Иншооллоҳ таоло. Оллоҳ учун бу қийин эмас (“Иброҳим”, 23).
Аммо эндилиқда маълум қиламизки, биз Шом томондан қай- таётганимизда ва Мордин ҳудудига муборак қўнган вақгимизда азиз фарзанд Рустам Баҳодирни - Оллоҳ таоло уни боқий этсин! - ва Сулаймоншоҳ Баҳодирни бир гуруҳ амирлар ва лашкар билан Ироқ томонга у мулкларни забт этиш (бошқариш) ва ясомиший қилиш учун юборган эдик. Олатоғ томонга ҳаракат қилганимиздан сўнг уларнинг мактублари келди. Мазмуни шундайки, Багдодда бир гуруҳ риндлар, бебошлар ва баъзи бошқа кишилар тудалаш- ганлар ва турк, тожик, араб, халлуҳ туркманлардан куплари жамъ бўлишиб, шаҳар девори ва дарвозаларини мустаҳкамлаб ётибдилар ва бўйсунмаслик ва исён йўлини тутибдилар. Агарчи Бағдод ҳароратининг шиддатли мавсуми бўлганидан ҳавонинг ғоятда иссиқлиги туфайли у томонга лашкарни ҳаракатга келтириш ниҳоятда қийин бўлса ҳам, аммо тезда бу кечмишнинг тадорикини қилиш ва тузатиш учун ўз муборак зотимиз билан андак сипоҳ ҳамроҳлигида у тарафга юрдик. Барча нопок қайсарлар, саркашлар, муборизлар диловарларнинг олов сочувчи обдор шамшири чашма- сидан йўқлик шарбатини тотганларидан кейин, мурдорликка берилган бундай халқ битга қолмай қирилди. Оламлар Раббига ҳамдлар бўлсин (“Анъом”, 45).
Саодат ва камронлик билан раббоний иноят қўлловида Олатоғ яйлоқига бориш қарорига қайтиб, ушбу хат уни элтгучи орқали юборилди. Энди дўстлик вазифаси ва бирлик тақозоси шуки, жанобингиз ҳам дўстлар қувончи субҳининг тулуъи бўлмиш табриклаш ва баракот кунларига дохил бўлиб, (ўз) фарзанд ларидан бирини ва бизнинг хешларимизни яхши навкарлар ва маҳрам мулозимлардан бир кишини табриклаш расми билан жўнатсалар, токи иттифоқлик сурати у томондан холи қолмасин, балки у жанобнинг мувофиқлик ва дўстлик безаги билан жило
лансин. Иншооллоҳи таоло, шак йўқдирки, у муқаддима (айтил- ган)нинг тартибга келтирилиши билан сулҳ тизим-ларининг боғланиши икки томон учун турли-туман фойдали ва нафлардан иборат натижа бўлғусидир ва бу йўлни тутиш ниҳоли охират савобидан иборат ҳар хил меваларни бағишлағусидир. Жанобин- гизнинг шариф қулоқларига етишсинки, Абхоз мамлакатининг волийси ва бутун Гуржистон пайғамбарлар саййидининг шариа- тини инкор этишни ўзларига шиор қилиб олганликлари, балки барча важҳлардан бизга нисбатан келишмовчилик, номувофиқ- лик тўла собит бўлса ҳам аҳвол осойишталиги ва ўз вилояти аҳолисининг офият ва саломатлиги учун тобелик йўлидан юриб, хутба ва секка (танга зарб қилиш) ҳумоюн лақаблар билан безаган ва муқаррар мол (хирож) ни адо этишни йилма-йил бажаришни қабул қилган. Ана шу қоидага асосан унинг вилояти аҳолиси амну омонлик тўшагида фароғатда ва хотиржамликда кун кўрмоқдалар. Бизнинг сиз жаноб билан бирлик ва якдилликда бўлишимиз учун турли-туман сабаб ва боислар мавжуддир ва (уларга) ҳусни эътиқод кўмаги боғлангандир. Шунга биноан ақлу қиёсатетуклиги ва мулкни бошқариш шуни тақозо этадики, дўстлик қоидаларини мустаҳкамлашда саъй-ҳаракатларини аямасинлар ва бу маънини айни садоқат деб билсинлар ва мусолиҳа шарбатини самимий ақида ва сидқи ниятдан узоқ бўлмиш қудурат лойиҳасидан мусаффот тутсинлар. Чунки дунё ва ундаги барча нарсалар, қудрат эгалари ва арбоблари шундай бир тарзда тириклик ўтказсинларки, у йўлдан мусулмонлар ва фуқароларга зарар етмасин.
(Шеър):
Улуғлар олдида ҳам, кичиклар олдида ҳам, Бу жаҳон битта чумолига озор беришга арзимайди. Ҳақиқатда ҳам: Хушнуд лойиқ эмас, жафо номуносиб, Кел, сулҳу тинчлик ва сафо мавсумидир.
Шак йўқки, биз билан у жаноб орамизда бирлик асослари мустаҳкамланса, бу маъни қудратли динга душман тоифалари ва шариат мункирларига қарши (иш) бўлиб, уларнингтакаббурлигини синдирар эди Агар бизнинг сўзимизни бу гал ҳам қабул қулоғи билан эшитмасалар, тўғриликдан холи деб билиб, сансалорлик йўлига ташлаб қўйсалар, эзгулик ва сахийликни етказувчи вожиб улвужуд ҳазратларидан умид тутилади. Восиқки (ишонамизки), чунонки доимо барча умумий матлабларимизга етишишда ҳамма вақг ва ҳолатда қудрат эгаси Оллоҳнинг қўллови равшан ва зоҳир бўлиб, барча муродларига етишилганидек, бу кечмишда ҳам мақсад чеҳрасини ғайб тутуғи (пардаси) дан тезликда кўрсатар ва тақдир пардаси остида нима бўлса, зоҳирлик гўшангасидан намоён бўлар. У вақгда надомат фойда ва эътироз наф етказмас. Улуғ тангри номи билан ва анбиё ва авлиёлар арвоҳини (ўртага қўйиб) истайманки, сиз жаноб билан сулҳ қилмоқчиман. Икки орада дўстлик қоидалари мустаҳкам бўлсин, хусумату низо бўлмасин, токи мусулмонлар ҳар икки тарафда фароғатда бўлсинлар, ҳар кимки аҳду мусолиҳа- нинг катта йўлидан оғишса, насиҳатни қабул қилмаса, фитна занжирларини ҳаракатга келтириб, ваҳшат сабабларини ҳаяжонга солса, бу кечмишнинг заволи албатга унинг ўзига оид бўлади ва у гуноҳкор бўлади. Бу маъниларни ҳақиқат деб билсинлар. Биз изоҳ- лашни ирода қилганимиз ва у билан танбеҳ бермоқчи бўлганимиз, манашу».
Изоҳ: Амир Темурнинг бу мактубига султон Боязиднинг жавоб ёзган-ёзмагани маълум эмас.
(А. Ўринбоев, Д. Валиева таржимаси).

(Абдулазизхоннинг) Қинднстон вилояти шоҳига ёзган
мактубларидан бири1

Дўстлик баҳористонининг тозалиги ва муҳаббат бўстонининг равнақи йўлида лаб ошнолик шоддигининг кулкиси билан ғунча бўлсин ҳамда қулоқошнолик ҳарфларининг ҳаммасини эшитсин’ Осойишталик гулшани, соғ-саломатлик чамани, олий даражали, мубораксифат, мақтовга лойиқ, шарофат осмонининг офтоби,
/ Ҳиндистон ва Ўрта Осие ўртасидаги ёзиишалар И.Г Низомиддинов таржимасида берилди.
латофат конининг гавҳари, салтанат ва қудратнинг доимий баҳори, буюклик ва эҳсон баҳорининг гулзори, баланд мартаба- лик, илтифотни билувчи, дўстлик ва бирликнинг хос гавҳари, иттифокдик ва ҳамдамликнинг танилган жавҳари, иззат ва ком- рон оиласининг едгори, хилофат ва соҳибқиронлик хонадо- нининг сараси, маърифат ва ошнолик қоидаларини янгидан тикловчи, самимий муносабатлар ва якдилликка ривож бағишловчи, улуғлик ва шуҳрат оламига файз берувчи қуёш, иззат ва иқбол ерига нур таратувчи чироғ, саодат ва илтифот, муҳаббат ва бирлик, марҳамат ва камол манбаи (бўлмиш у жаноб) доимо саломатлик оғушида ва амният даврининг кифтида бўлиб, уруш-жанжал офатидан ва офат тўс- тўполонидан (умуман) улар гирдобидан узоқ бўлсин ва воқеаларнинг бадбин тамошосини кўриш (асло унга) насиб бўлмасин! Ҳамиша барча мурод қабул шабодасининг эсишидан очилиб, айёмингиз яхлаб қолмасин.
Ва фаросатли порлоқ диллари ва зийрак хотираларига очиқ- ойдин ва равшан бўлсинки, тангрининг марҳамати ва (Оллоҳнинг) зўр илтифоти билан ўргадаги дўстлик ва ошнолик- нинг сарриштаси қадимий муносабатлар ва табиий пайвандлик эътибори нуқтаи назаридан дил ва жон оламида интизом ва мустаҳкамлик топган экан, ҳозирги даврда ва кўриниб турган замонда ҳали мунтазам бўлади, (бу) нуқсонсиздир.
Дўстликнинг гулзори бўлган мувофиқлик риояси ва улфат- лик ҳимоясининг воситаси билан Ироқ ва Хуросон мамлакат- лари устига юришни ва дин Каъбаси томон борувчилар йўлида тикан ҳамда “тариқи яқин” йўлидан ўтувчиларга ғов бўлган бадбахт шиа асосларини туб-томири билан қўпориб ва емириб ташлашликни кўнгилда қарор қилдик ва ҳар нарсаки, бу сафар- га лозим ва нимаики бу маслаҳатга керак бўлса, унинг истеъдодли ҳозирлиги ва тайёрлигида истеъдод кўрсатдик, иттифоқлик ҳукми билан у қавм шиорининг ғуборини диннинг ҳиммат этаги четидан, албатта, қоқиб ташлаймиз ва давр рўзно- маси саҳифаларини бу бадном гуруҳларнинг номидан тозалаймиз. Шояд, тангри бандалари Каъбани (зиёрат қилиш) истагида мақсуд қомини ком кўнгилларига жо қилиб, осуда ҳолда талаб йўллари томон йўл олурлар. Айнан шу вақтда абадий давлатлик хонадон тарафидан бизга нисбатан хайрихоҳлик асари кўринмади. Балким у олий мақом ходимларига вақтнинг монеълиги ва (шундай) замон ҳодисалари юзага келгандирким (шу сабабли) бу ният юзасидан азимат этакларини тортган- тортмаганликлари, хусусан, маълум бўлмай қолди. Вақтики, огоҳлик ва идрок важҳидан ҳол-аҳвол кайфияти ва муҳим сир- лар (баёни) билан мактуб ва элчилар юбориш расм-қоидаси хаёл қилинса, буни межозий эътиқод ва ривож топаётган лиёнат воситаси билан амалга оширмоқ лозим.
Ҳозирда улуғтангри марҳаматидан ҳинд иқлими чўлларининг сатҳида бахтиёр оқибатлик ул (жаноб) вужудининг зиёси билан субҳ файзлик давлат пайдо бўлди ва олимақом (ва) олий дара- жот ул бахтиёрнинг ҳимоя ва адолат (ўэ) карам матлаъидан у диёр рўзғорига нур сочган: у субҳи давлатнинг шабистон оғушидан шу хилда равнақ юзага келди ва ул навқирон мамла- катнинг гулистон фазосидан (асло) бу хилдаги росттаъблик мамлакатнинг гулистон фазосидан (асло) бу хилдаги росттаъб- лик кўтарилмайди. Мавжуд ошноликка қарамай, илоҳим, бегоналар ошнолик ҳарфига ошно бўлмасин; мазҳаб дурдона- ларига туҳмат этувчилар ва миллат сирларини ошкор қилувчи- лар сирлар соҳиби бўлмасин.
Ул хонадоннинг юборган кишиси Мустафохондан, гарчи хушмуомалалик ва меҳрибонлик зоҳир бўлса ҳам, масала пинҳонлигича қолди. Мувофиқлик гулининг хушбўй иси бўлмаса ва миллат тарафига ҳиммат юзини қаратмаса (бу) тилни куфрони неъматларга очишга ўхшаб қолади. Етқизилиши лозим бўлган ҳар бир нарса дўстликнинг муҳим аҳамиятлиги ҳамда мазҳаб ва миллатнинг тоза яхшиланиши зарурлигидандир. Ақлу фаросатнинг чироғи ва амну саломатликнинг нури билан исломшиорлик ва диёнатасарлик томонлар ўртасидаги дўстлик ва самимий муносабатга хизмат қилиб, меҳрибонлик ва бирлик эшигини кенг очади. Бу маънининг исботига амирлик паноҳи, вилоят дастгоҳ, жасорат эгаси, давлат (имиз) нинг азизи Тоҳир- хон ва покиза катта ҳурматга лойиқ, иззатлик ва мукаррам, миллат (имиз) нинг шарафи Обидхон сингарилар кафил бўладилар. Шубҳасиз, булардан бири элчилик расмига тайин қилиниб, самимият қадами билан ихлос йўлини босиб ўтган вақгда ошнолик тариқи ва садоқат равиши билан меҳрибонлик даражасини бажо келтирадилар. Ва бу навқирон ошнолик восита- си билан муҳаббат қийинчиликларининг ҳал бўлиши юзага чиқиб, дўстлик асоси абадий ва мустаҳкам бўлади.

Download 1.34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling