Бир томонлама аутентификациялаш бир томонга йўналтирилган ахборот алмашинувини кўзда тутади. Аутентификациянинг бу тури қуйидагиларга имкон яратади: - Бир томонлама аутентификациялаш бир томонга йўналтирилган ахборот алмашинувини кўзда тутади. Аутентификациянинг бу тури қуйидагиларга имкон яратади:
- - ахборот алмашинувчининг фақат бир тарафини ҳақиқийлигини тасдиқлаш;
- - узатилаётган ахборот яхлитлигининг бузилишини аниқлаш;
- - "узатишнинг такрори" типидаги хужумни аниқлаш;
- - узатилаётган аутентификацион маълумотлардан фақат текширувчи тараф фойдаланишини кафолатлаш.
Икки томонлама аутентификацилашда бир томонлилигига нисбатан исботловчи тарафга текширувчи тарафнинг қўшимча жавоби бўлади. Бу жавоб текширувчи томонни алоқанинг айнан аутентификация маълумотлари мўлжалланган тараф билан ўрнатилаётганига ишонтириш лозим. - Икки томонлама аутентификацилашда бир томонлилигига нисбатан исботловчи тарафга текширувчи тарафнинг қўшимча жавоби бўлади. Бу жавоб текширувчи томонни алоқанинг айнан аутентификация маълумотлари мўлжалланган тараф билан ўрнатилаётганига ишонтириш лозим.
- Уч томонлама аутентификациялаш таркибида исботловчи тарафдан текширувчи тарафга қўшимча маълумотлар узатиш мавжуд. Бундай ёндашиш аутентификация ўтказишда вақт белгиларидан фойдаланишдан возкечишга имкон беради.
- Фойдаланувчиларни биометрик идентификациялаш ва аутентификациялаш
- Охирги вақтда инсоннинг физиологик параметрлари ва характеристи каларини, хулқининг хусусиятларини ўлчаш орқали фойдаланувчини ишончли аутентификациялашга имкон берувчи биометрик аутентификациялаш кенг тарқалмоқда.
- Биометрик аутентификациялаш усуллари анъанавий усулларга нисбатан қуйидаги афзалликларга эга:
- - биометрик аломатларнинг ноёблиги туфайли аутентификациялашнинг ишончлилик даражаси юқори;
- - биометрик аломатларнинг со лом шахсдан ажратиб бўлмаслиги;
- - биометрик аломатларни сохталаштиришнинг қийинлиги.
- Фойдаланувчини аутентификациялашда фаол ишлатиладиган биометрик алгоритмлар қуйидагилар:
- 1-бармоқ излари; 2-қўл панжасининг геометрик шакли;
- 3-юзнинг шакли ва ўлчамлари; 4-овоз хусусиятлари;
- 5-кўз ёйи ва тўр пардасининг нақши.
Do'stlaringiz bilan baham: |