Диссертация илмий раҳбар: Афоқова Нодира Махмудовна, филология фанлари доктори
II.2. “Мартин Иден” ва “Сароб” романларида ижтимоий ва миллий
Download 1.02 Mb. Pdf ko'rish
|
jek london
II.2. “Мартин Иден” ва “Сароб” романларида ижтимоий ва миллий
психологиянинг бадиий талқини Ҳар қандай реалистик роман воқеалари муайян тарихий даврда, аниқ тарихий маконда кечади. Ҳар бир тарихий даврда эса фанда “ижтимоий психология” деб аталадиган оммавий руҳий белгилар, қараш ва муносабатлар тизими шаклланади. Ижодкор тарихий даврнинг бадиий манзарасини чизар экан, ижтимоий психология мотивларини четлаб ўтолмайди. Аксинча, даврнинг тарихий манзараси, катта ижтимоий воқелик шу давр одамларининг психологияси орқали бадиий қайта гавдалантирилади. Маълумки, “Мартин Иден” ва “Сароб” романи воқеалари икки хил тарихий-ижтимоий муҳитда кечади. Жек Лондон ўзи яшаган давр – капитализмнинг юқори босқичи даври воқеаларини қаламга олган. Мартин Иден ҳаёти воқеалари билан танишар эканмиз, кўз олдимизда давр одамларида шаклланган қарашлар, интилишлар конкрет олинган воқеаларда намоён бўлади. Трагик пафос устувор бўлган романларда инсонийликка зид бўлган оммавий психологияга қарши турган шахснинг ҳаёти қаламга олинади. Бундай асарларда трагик пафос ўзида олижаноб инсоний; кўпинча ҳамиша ҳам заминий ҳаётга, оддий турмуш равишига, ҳеч бўлмаганда, ўша тарихий- маиший шароитга тўғри келавермайдиган юксак идеалларни мужассамлаштирган бош қаҳрамон билан интилишлари реал ижтимоий воқелик билан чегараланган одамлар ўртасидаги конфликтдан келиб чиқади. “Телба”, “Жиноят ва жазо”, “Анна Каренина”, “Тирилиш”, “Мартин Иден”, “Сароб” каби романларда давр психологиясига мослаша олмаган қаҳрамонларнинг драматик ёки трагик қисмати қаламга олинади. 67 “Мартин Иден”да ижтимоий психологиянинг муайян сиёсий тузум даврига хос бўлган шундай икки қирраси кўрсатилганки, айнан мана шундай оммавий қараш бош қаҳрамон ва бошқа қаҳрамонлар ўртасидаги зиддиятнинг кучая бориб, пировардида Мартин ва Руфь ўртасидаги муҳаббатнинг барбод бўлишига ҳам, Мартиннинг фожиасига ҳам сабаб бўлади. Булардан биринчиси шуки, муносабатлар капиталистик асосда қурилган жамиятда мулкий муносабатлар, тўғрироғи, инсонлараро муносабатларнинг мулкий эгаликка кўра тайин этилиши биринчи ўринда туради. Инсонга муносабат унинг қанча мулк эгаси эканлигига кўра белгиланади. Шунга кўра, ижодий куч-қувватга тўлиб-тошган, санъат учун яратилган Мартин Иденга опалари, севгилиси Руфь, бошқалар ҳам тайин бир жойга ишга жойлашиб, пул топиш, ҳамманикига ўхшаган осойишта турмуш кечиришни маслаҳат берадилар. Мартин Иденга якка-ёлғиз ўзи пул топиб, осойишта умргузаронлик қилиш кайфиятидаги одамлар билан кураш олиб боришга тўғри келади. Мартин Иден дастлаб ўз тасаввурида барпо этган муҳаббат ва гўзалликнинг романтик оламида яшайди. Бу оламда ёзувчи бўлишдек қаҳрамонликни амалга оширади. Аммо Мартин оламининг бу бедахллиги абадий ва мустаҳкам эмас эди. Романтик қаҳрамон яна реал капиталистик муҳит билан тўқнашади” 65 . Моддий ҳаёт ташвиши психологияси жамиятнинг жамийки қатламларини қамраб олган. Ишчи синф вакили бўлган Гертрудадан тортиб, юқори табақага мансуб Морзларгача мана шу психология билан касалланганлар. Ўртадаги ижтимоий тафовут ва мақсадларнинг турличалигидан қатъи назар, уларнинг барчалари бир овоздан, ҳеч бир эринмасдан қайта ва қайта Мартинни муқим иш ва даромад жойини эгаллашга чақирадилар: “That was their first word and their last. It constituted their whole lexicon of ideas. Get a job! Go to work! Poor, stooped slaves, he thought, while his sister talked. Small wonder the world belonged to the strong. 65 Баданова И. Джек Лондон и его герой. Творчество Джека Лондона 1900-1910 гг. Автореф. дисс. ... канд. филол. наук. – М., 1963. – С.18. 68 The slave were obsessed by their own slavery. A job was to them a golden fetish before which they fell down and worshipped” (304). (“Бу одамларга ўз мулоҳазалари ва хатти-ҳаракатларини изоҳлаб бериш учун инглиз тилида сўз йўқ эди. Уларнинг ҳамма гаплари Мартинни бир нарсага – ўзи учун биронта иш топишга ундарди. Ҳамма гап фақат шунда эди. Уларнинг мулоҳазалари шундан нарига ўтмасди. Ўзинг учун жой топ! Ишга кир! Бечора оми қуллар деб ўйларди Мартин Гертруданинг гапини тингларкан. Дунёнинг зўравонлар томонидан забт этилганидан ажабланмаса ҳам бўлади! Қуллар ўзларининг қуллик тасаввури доирасидан четга чиқа олмасдилар-да. “Иш” улар учун олтин санам эдиким, бу қуллар унга сиғиниб, қаршисида итоаткорона тиз чўкардилар” (355)). Келажакка умид йўқолган бу жамиятда бирор киши Мартиннинг интилишларини на тушунади, на уни қўллаб-қувватлайди. Бундай жамият унинг умумий психологиясига кўнмаган, қўшилмаган бриссенденлар ва мартинларни ҳаётдан безишга, руҳий хасталикка, худкушликка маҳкум этади. Мартин Иден характерида жисмоний ва руҳий жиҳатлар алоҳида- алоҳида бўртиб кўринади. Чунончи, у жисмонан қанчалик кучли бўлса, руҳан ҳам шунчалик қудратга эга. Аммо жисмоний қудрат ҳар қандай шароитга Download 1.02 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling