Диссертация илмий раҳбар ЧориевТаваккал Равшанович, филология фанлари номзоди, профессор Қарши- 2022


Download 1.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/64
Sana13.04.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1350976
TuriДиссертация
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   64
Bog'liq
ДиссертацияГ Сайидова охирги варианти

Қушлар ул сийм остида симурғдек ноёб эрур. [ББ, 181]
Ушбу байтни таҳлил қилишдан олдин шеърдаги тушунарсиз сўзлар 
изоҳини бериб ўтамиз. «Навоий асарлари изоҳли луғати»да сийм сўзи кумуш, 
танга пул, нур, чақмоқ, нур яратилиши [НАЛ, 75]; баҳман сўзи Шамсия йили 
ҳисобидаги ойларнинг ўн биринчиси (йигирма иккинчи январдан иккинчи 


112 
февралгача), шу ойида очилган гул, бойчечак [НАЛ, 238]; Қоф сўзи 
афсонавий энг узоқ ва энг баланд тоғ [НАЛ., 69]; зол сўзи: 1) араб 
алифбосидаги ҳарф; 2) қария, кампир, чол; 3) адашган, гумроҳ, йўлдан озган 
[НАЛ, 644] деб изоҳланган. Шуларга кўра байт мазмунини қуйидагича 
изоҳлаш мумкин: «Қушлар бу нурдан ҳосил бўлган гулу гулзор чаман тоғига 
абадий етиб боришди. Энди улар нурнинг остида семурғ қушидек 
бебаҳодирлар».
Англашиладики, ушбу байтда қушлар ўхшаган, семурғ ўхшатилган, -
дек ўхшатиш қайди, ноёб сўзи эса ўхшашдир. А.Навоий ижодида семурғ 
қушидан ташқари қақнус қуши ҳам ўхшатиш субьекти сифатида 
келганлигини кўриш мумкин:
Номам элтур қуш агар мазмунин элтиб қилса шарҳ,
Сочқай ўт қақнус киби минг чок ўлуб минқор анга. [ББ, 44]
Мазмуни: «Гар қуш менинг мактубимни ёрга элтиб, шарҳ (изоҳ) 
қилса, қақнус қушидек минг марта ўлиб, тумшуғидан ўт сочиб куйиб адо 
бўлар». Ошиқнинг мактуби шу даражада дардли ёзилганки, ҳатто қуш уни 
ёрга шарҳлаш давомида қақнус қушидек ўт чиқаради. Бу ўринда 
тасвирланган қақнус образи замирида шу ном билан аталувчи афсонавий қуш 
тўғрисидаги мифологик қарашлар ўз ифодасини топган. «Навоий асарлари 
луғати»да қақнус сўзига «мавҳум бир қуш, афсонага кўра тумшуғида жуда 
кўп тешиклар бўлиб, бу тешиклардан чиққан овозлардан гўё музика ўйлаб 
чиқарилган эмиш» деб изоҳ берилган.
Маълумки, бу образнинг илк куртаклари юнон халқ мифологиясида 
учрайди. Феникс, фойник грек мифологиясида сеҳрли қуш бўлиб, уни узоқ 
ўтмишда Оссурияликлар кашф этган деган қарашлар мавжуд. Ғарб 
мифологик асарларида келтирилишича, Феникс жуда узоқ яшайдиган, 
бургутга ўхшайдиган ва олов рангли афсонавий қушдир. У умрининг 
охирида турли хушбўй ўтинлар билан ўзи ва уйчасини ёндиради ва ҳосил 
бўлган кулдан янги қақнус пайдо бўлади. Сўнг эса у қуёшда ёниб кетади ва 


113 
унинг танасидан қақнус боласи чиқади. Шарқ адабиётида бу қуш қақнус 
номи билан аталади. Шарқ мифологиясидаги талқинларга кўра қақнус ҳам 
феникс каби афсонавий қуш бўлиб, у хушовозликда тенгсиздир. Мифологик 
асарларда келтирилишича, хаёлий қақнус қушининг тумшуғида уч юз 
олтмишта тешикча бор, шу сабаб бу қуш сайраган пайтда ана шу 
тешикчаларнинг ҳар биридан алоҳида бир нағма оҳанг таралиб, ғаройиб куй 
ҳосил бўлади. Ушбу байтда қуш ўхшаган, қақнус ўхшатилган, киби ўхшатиш 
қайди, ўт сочмоқ сўзи эса ўхшашдир. Демак, Навоийнинг мазкур байтида 
қақнус сўзи хушовозлик рамзий тимсоли талқин этилади. 
Шоирнинг кейинги байтида афсонавий энг узоқ ва энг баланд Қоф 
тоғини улуғлик тимсолида а қўллайди:
Кулма хам қаддимғаким, юкланса ишқинг Қоф аро,
Ишқ остида ёзилғон қофдек хам топқасен. [ББ 423]
Тавсифи: «Ишқнинг азобидан эгилган қоматимга кулма, зеро 
бошингга ишқ савдоси тушса, қоматинг қофдек эгилади». Шоир ушбу байтда 
«Қоф» ҳарфини ҳар иккала байтда тилга олади. Биринчи мисрадаги «Қоф» 
тоғнинг номи бўлиб, “Навоий асарлари тилининг изоҳли луғати”да 
афсонавий энг узоқ ва энг баланд тоғ маъносида изоҳланган бўлса, ”Ўзбек 
тилининг изоҳли луғати”да ер юзини ўраб олган деб хаёл қилувчи афсонавий 
тоғ сифатида изоҳланган. Яъни ошиқнинг ишқи Қоф тоғидек энг узоқ ва энг 
баланд. Иккинчи мисрадаги «қоф» эса “ишқ” сўзи таркибидаги охирги ҳарф 
номидир. Бу ҳарф арабий имлода эгик, букик кўринишда ёзилади. Ҳарфнинг 
мана шу хусусияти орқали шоир чиройли сўз ўйини воситасида бадиий 
тасвир яратган. Яъни букик қомат эгик «қоф» ҳарфининг ёзув шаклига 
ўхшатилган. Ҳарф номи эмас, балки унинг шаклидаги эгиклик белгиси асос 
қилиб, кўчма маъно ҳосил бўлган.
Бундан ташқари А.Навоий ижодида афсоналар билан боғлиқ бўлган 
ўхшатишлрда пари сўзи энг кўп ўхшатиш субьекти бўлиб келган ўринларни 
кўришимиз мумкин: 


114 
Билмонки, юзунг паридек, эй жон,
Невчун яна кўздин ўлди пинҳон? [ББ, 624]
Таснифи: «Эй жон, юзинг парининг юзига ўхшаганлигини англадим, 
нега яна кўздан ғойиб бўлдинг, сенинг ғойиб бўлишингни англамай қолдим». 
Байтда ошиқ ёрининг юзини парига ўхшатади. «Ўзбек тилининг изоҳли 
луғати»да пари сўзи форсий тилга тегишли эканлиги ифодаланиб, унинг 
қуйидаги луғавий маънолари келтириб ўтилган: гўзал аёл, яхшилик қилувчи 
руҳ; Шарқ халқлари фольклорларида кенг тарқалган, жуда гўзал қиз 
қиёфасидаги, нурдан яратилган, кишиларни инс-жинсдан сақловчи 
афсонавий образ; гўзаллик рамзи; кўчма маънода жуда гўзал, хушрўй аёл. 
Алишер Навойнинг лирик асарларида пари сўзи пари юз,паричеҳра, паридек 
ҳуснунг каби ўхшатиш асоси билан машуқа ҳуснини гўзаллик тимсоли 
бўлмиш пари қиёслаган.
Эй хуш ул майким, анга зарф ўлса бир синғон сафол, 
Жом ўлур гетинамо, Жамшид ани ичган гадо. [ББ, 27] 
Мазмуни: «Қандай яхши бўлур эдики, май қуйилган идиш синган 
сафол бўлса, у май билан тўлдирилса. Шунда идиш дунёни кўрсатувчи жоми 
жаҳонномага айланади, уни ичган одам эса, ҳатто у гадо бўлса ҳам, ўзини 
шоҳ Жамшиддек қудратли ҳис қилади». Чунки у май оддий май эмас, майи 
ваҳдат, яъни ягона ваҳдониятга етиштирувчи май. Байтда Навоий подшоҳ 
Жамшиднинг майни ихтиро қилиши ва ичига май тўлдирилса, жаҳонни 
кўрсатувчи идиш ясаттириши ҳақидаги“ривоятларга ишора қилиб, 
биринчидан, ориф инсон қалби ҳам оламни ва илоҳий тажаллийни 
кўрсатадиган кўзгудир, чунки у Ишқ илоҳий сирлар, ҳикматларга тўла деган 
ғояни ифодаласа, иккинчидан, дарвешнинг синиқ кўнгли (синғон 
софол)Жамшид каби шоҳлар қадаҳидан ҳам эътиборлироқ, қимматлироқ 


115 
бўлиб, айни шу «синган кўнгиллар»Илоҳий нурини акс эттириб, дунёни 
кўрсата олади, деган фикрни билдиради”
101
.
Бу ўлганларга умри Хизр бергай, гар яна ногаҳ,
Масиҳим оби ҳайвон янглиғ этса бир гузор анда. [ҒС,42]
Тавсифи: «Ўлганларга Хизр умри берсин, ният қиламанки, гар яна 
ногоҳ Масиҳим унда тириклик сувига ўтишга ўхшаш йўл яратсин». Байтда 
қўлланган оби ҳайвонни (шоир асарларида оби ҳаёт, оби зиндагоний
чашмайи ҳайвон тарзида ҳам учрайди) афсонага кўра ичган кимса ўлмай, 
абадий яшайди деб ҳисобланган сув, тириклик суви, ҳаёт сувидир. Бу сув 
қандайдир бир чашмадан чиқади деб фараз этилганидан чашмайи ҳайвон 
ҳамда гўё бу чашма сувига Хизр пайғамбар муяссар бўлган дейилиб, Хизр 
суви деб ҳам юритилади
102
. Байтда келтирилган Масиҳ (Исо) пайғамбар номи 
ҳам мажозий маънода қўлланган бўлиб, диний афсоналарда унинг нафаси 
билан ўлган одамлар тирилади, уларга жон бағишлайди, деган қараш 
мавжуд
103
. Англашиладики, гузор (йўл, ўтувчи йўл) ўхшаган, оби ҳайвон 
(тириклик суви) ўхшатилган.
Таҳлиллар шуни кўрсаттики, шоир шеьрлари тилида афсонага 
айланган сўзлар ўхшатиш тимсоли бўлиб келишига кўра мавзуий гуруҳларга
ажратилди: 
Ҳайвонлар- самандар, аждаҳо, буроқ 
Қушлар- семурғ, қақнус 
Шахс номи-Жамшид, Ҳизр, пари 
Нарса отлари- Жамшид жоми, оби ҳайвон 

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling