Диссертация илмий раҳбар: г ф. н., доц. Юнусов Ғ. Х
Оқимнинг йил давомида ойлар бўйича тақсимланиш (Зарафшон-Ровотхўжа тўғони)
Download 1.56 Mb.
|
TAQDIMOT
- Bu sahifa navigatsiya:
- Оқимнинг йил давомида ойлар бўйича тақсимланиш (Зарафшон- Навоий ш.)
- Оқимнинг йил давомида ойлар бўйича тақсимланиш (Зарафшон - Навоий ш.)
- 3БОБ. ОҚИМНИНГ ДАРЁ УЗУНЛИГИ ВА ВАҚТ БЎЙИЧА ЎЗГАРИШИ
- Дарё оқимининг вегетация ва новегетация даврлари бўйича тақсимланиши
- 3-боб бўйича хулосалар
- Эътиборингиз учун раҳмат!
Оқимнинг йил давомида ойлар бўйича тақсимланиш (Зарафшон-Ровотхўжа тўғони)
Оқимнинг йил давомида ойлар бўйича тақсимланиш (Зарафшон-Ровотхўжа тўғони) Оқимнинг йил давомида ойлар бўйича тақсимланиш (Зарафшон- Навоий ш.)
Оқимнинг йил давомида ойлар бўйича тақсимланиш (Зарафшон - Навоий ш.)Оқимнинг йиллараро тебраниши 2-боб бўйича хулосалар1. Дарё оқимининг ҳосил бўлишида қуйидаги омиллар мавжуд манбалар асосида ўрганилди;2. Зарафшон дарёси ўрта ва қуйи оқимида жойлашган дарёлар оқимининг ўзгарувчанлик коэффициентлари ўртача кўп йиллик ва ойлик маълумотлар асосида аниқланди. Ўзгарувчанлик коэффициентининг максимал қиймати 0,569 га тенг бўлиб, Зарафшоннинг Навоий шаҳри гидрологик постига тўғри келса, унинг минимал қиймати Ровотхўжа тўғонига тўғри келади, яъни ушбу гидрологик постда қайд этилган маълумотлар асосида аниқланган ўзгарувчанлик коэффициентининг қиймати 0, 143 ни ташкил этади;3. Кўп йиллик ўртача ойлик сув сарфлари асосида аниқланган ўзгарувчанлик коэффициентининг энг катта қийматлари май-сентябрт ойларига тўғри келса, минимал қийматлари октябрь-ноябр ва январга тўғри келади;4. Дарёлар оқимининг йил давомида ойлар бўйича тақсимланиши кўп сувли, кам сувли ва ўртача сувли йиллар учун ўрганилди. Зарафшон дарёсининг Ровотхўжа гидрологик постида 1924-2018 йиллар давомида кузатилган сув сарфлари энг катта қийматлари июль-август ойларига тўғри келади. Ушбу ойлардаги оқим ҳажми йиллик оқимга нисбатан 60-65 фоизни ташкил этади. Аксинча, қиш ва баҳор ойларига йиллик оқимнинг 15-17 фоизи тўғри келади;5. Навоий гидрологик постида эса дарё оқими йил давомида нотекис тақсимланган, ўртача сувли йилдаги энг катта оқим ҳажми оқим ҳажми июл, ойига тўғри келади. Ушбу ойда кузатилган оқим ҳажми W = 175·106 м3 га тенг бўлиб, бу йиллик оқимнинг 15 фоизини ташкил этган. Қиш мавсумидаги оқим ҳажми эса, йиллик оқимнинг 20 фоизини ташкил этади;6. Зарафшон даёсида ўртача йиллик сув сарфларининг энг катта қийматлари Ровотхўжада 1942 йилга (213,4 м3/сек), Зиёвуддинда 1969 йилга (159,5 м3/сек) ва Навоий шаҳрида 1993 (108,7 м3/сек) йилга тўғри келади.3БОБ. ОҚИМНИНГ ДАРЁ УЗУНЛИГИ ВА ВАҚТ БЎЙИЧА ЎЗГАРИШИ
Роводхўжа тўғони Зиёвуддин қ. Навоий ш. Дарё оқимининг вегетация ва новегетация даврларида ўзгариши Оқ-Қорадарё сув тақсимлагичи Оқдарё - Хатирчи қ. Қорадарё - Хатирчи қ. Дарё оқимининг вегетация ва новегетация даврларида ўзгариши Дарё оқимининг вегетация ва новегетация даврлари бўйича тақсимланиши
Зарафшон дарёси оқимининг дарё узунлиги ва вақт бўйича ўзгариши
Зарафшон дарёси оқимининг дарё узунлиги ва вақт бўйича ўзгаришини ҳисоблаш 3-боб бўйича хулосалар1. Зарафшон дарёси узунлиги бўйича дарё оқими вегетация ва новегетация даврлари учун ўрганилди. Зарафшон дарёси оқими вегетация ва новегетация даврларида узунлик бўйича нотекис таксимланган. Масалан, дарёнинг Ровотхўжа тўғонига кузатилган сув сарфларининг 82 фоизи вегетация даврига тўғри келса, ушбу даврдаги оқим миқдори Зиёвуддинда 58 фоизга, Навоийда эса 46 фоизга тўғри келади;2. Олинган натижалардан кўриниб турибдики, Зарафшон дарёси оқими узунлик ва вақт бўйича антропоген омиллар таъсирида камайиб борамоқда. Дарёнинг Ровотхўжа тўғонининг қуйи беьфида 1970-1979 йилларда кузатилган ўртача кўп йиллик сув сарфи 165,4 м3/сек га тенг бўлган бўлса, шу давр оралиғида кузатилган сув сарфи Зиёвуддинда 62 м3/сек га, Навоийда эса 46,9 м3/сек га тенг бўлган. Ушбу давр оралиғида Ровотхўжага нисбатан оқим миқдори Зиёвуддинда 62,5 фоизга кам бўлса, Навоийда 71,6 фоизгача камайган.3. Зарафшон дарёси оқимининг вақт бўйича сарфланиши айниқса, охирги йилларда сезиларли даражада ортиб бормоқда. Масалан, 2010-2018 йиллар давомида қайд этилган оқим миқдори Ровотхўжага (141,8 м3/сек 100 фоиз деб олинди) нисбатан Зиёвуддинда 71 фоизга, Навоийда эса 82 фоиз кам кузатилган.Умумий хулосалар1. Зарафшон дарёси ҳавзасининг табиий географик шароити, жумладан, геологик тузилиши, релефи, иқлим шароити, тупроқ ва ўсимлик қоплами мавзу нуқтаи-назаридан ёритилди. Полеоген даврда тўпланган жинслар кўпрок денгиз фаолияти билан боғлиқ ҳолда кечган оргоноген ва терреген ҳосилалар, яъни оҳактош, гил, қумтошлардан иборат. Уларнинг қалинлиги 150-300 м. ни ташкил этади; 2. Зарафшон ҳавзасида ёғин миқдори ғарбдан бошланиб шарққа томон ортиб боради. Чунки, Зарафшон табиий географик ўлкасининг шарқий қисмлари ҳавзанинг тоғли қисмларга тўғри келади. Масалан, Навоийда (мутлақ баландлиги 347 м) ёғин миқдори 177 мм, Каттақўрғонда (мутлақ баландлиги 465 м) 282 мм, Самарқандда (мутлақ баландлиги 695 м) 382 мм ни ташкил этади; 3. Зарафшон ҳавзасида 80 дан ортиқ гидрологик постларда сув сарфларини кузатиш ишлари амалга оширилган. Шунингдек, ҳавзада 25 га яқин метеорологик станцияларда кузатиш ишлари амалга оширилган. Ушбу кузатиш ишлари ўзининг муддати ва давомийлиги билан бир-биридан фарқ қилади. Самарқанд метеорологик станциясида атмосфера ёғинларининг энг катта қийматлари 1969 ва 1993 йилларда кузатилган бўлиб, мос равишда уларнинг йиллик қатламлари 861 мм ва 798 мм ни ташкил этган; 4. Зарафшон дарёси ўрта ва қуйи оқимида жойлашган дарёлар оқимининг ўзгарувчанлик коэффициентлари ўртача кўп йиллик ва ойлик маълумотлар асосида аниқланди. Ўзгарувчанлик коэффициентининг максимал қиймати 0,569 га тенг бўлиб, Зарафшоннинг Навоий шаҳрига тўғри келса, унинг минимал қиймати Ровотхўжа тўғонига тўғри келади (0,14). Кўп йиллик ўртача ойлик сув сарфлари асосида аниқланган ўзгарувчанлик коэффициентининг энг катта қийматлари май-сентябрь ойларига тўғри келса, минимал қийматлари октябрь-ноябр ва январга тўғри келади; Умумий хулосалар5. Дарёлар оқимининг йил давомида ойлар бўйича тақсимланиши ўрганилаётган дарёлар учун кўп сувли, кам сувли ва ўртача кўп йиллик қийматлар учун ўрганилди. Зарафшон дарёсининг Ровотхўжа гидрологик постида 1924-2018 йиллар давомида кузатилган сув сарфлари энг катта қийматлари июль-август ойларига тўғри келади. Ушбу ойлардаги оқим ҳажми йиллик оқимга нисбатан 60-65 фоизни ташкил этади. Аксинча, қиш ва баҳор ойларига йиллик оқимнинг 15-17 фоизи тўғри келади. Навоий гидрологик постида эса дарё оқими йил давомида нотекис тақсимланган, ўртача сувли йилдаги энг катта оқим ҳажми оқим ҳажми июл, ойига тўғри келади. Ушбу ойда кузатилган оқим ҳажми W = 175·106 м3 га тенг бўлиб, бу йиллик оқимнинг 15 фоизини ташкил этган. Қиш мавсумидаги оқим ҳажми эса, йиллик оқимнинг 20 фоизини ташкил этади;6. Зарафшон дарёси оқими вегетация ва новегетация даврларида узунлик бўйича нотекис таксимланган. Масалан, дарёнинг Ровотхўжа тўғонига кузатилган сув сарфларининг 82 фоизи вегетация даврига тўғри келса, ушбу даврдаги оқим миқдори Зиёвуддинда 58 фоизга, Навоийда эса 46 фоизга тўғри келади;7. Олинган натижалардан кўриниб турибдики, Зарафшон дарёси оқими узунлик ва вақт бўйича антропоген омиллар таъсирида камайиб борамоқда. Дарёнинг Ровотхўжа тўғонининг қуйи беьфида 1970-1979 йилларда кузатилган ўртача кўп йиллик сув сарфи 165,4 м3/сек га тенг бўлган бўлса, шу давр оралиғида кузатилган сув сарфи Зиёвуддинда 62 м3/сек га, Навоийда эса 46,9 м3/сек га тенг бўлган. Ушбу давр оралиғида Ровотхўжага нисбатан оқим миқдори Зиёвуддинда 62,5 фоизга кам бўлса, Навоийда 71,6 фоизгача камайган. Зарафшон дарёси оқимининг вақт бўйича сарфланиши айниқса, охирги йилларда сезиларли даражада ортиб бормоқда. Масалан, 2010-2018 йиллар давомида қайд этилган оқим миқдори Ровотхўжага (141,8 м3/сек 100 фоиз деб олинди) нисбатан Зиёвуддинда 71 фоизга, Навоийда эса 82 фоиз кам кузатилган.Эътиборингиз учун раҳмат!Download 1.56 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling