олий ва Ўрта махсус таълим вазирлиги ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ Мардиев Илҳом Абдуҳакимович ЗАРАФШОН ДАРЁСИНИНГ ЎРТА ВА ҚУЙИ ОҚИМЛАРИНИ ГИДРОЛОГИК РЕЖИМИ 5А140702 – Гидрометеорология (фаолият турлари бўйича) мутахассислиги Магистр академик даражасини олиш учун ёзилган ДИССЕРТАЦИЯ Илмий раҳбар: г.ф.н., доц. Юнусов Ғ.Х. Тошкент – 2021 Мавзунинг долзарблиги - Зарафшон дарёси Амударё ва Сирдарё ҳавзалари ўртасида жойлашган бўлиб, сувлилик даражаси жиҳатидан улардан анча кичик, лекин, унинг Республикамиз халқ хўжалигидаги аҳамияти беқиёсдир. Ҳозирги кунда қўшни Тожикистон Республикаси ва мамлакатимизнинг Зарафшон воҳасида жойлашган Самарқанд, Навоий, Бухоро вилоятлари ҳалқ хўжалиги тармоқларининг сувга бўлган талаби асосан шу дарё суви ҳисобига қондирилади. Таъкидлаш лозимки, Зарафшон воҳаси мамлакатимизнинг аҳолиси зич жойлашган ҳудудларидан бири бўлиб, воҳанинг ерлари қадимдан шу дарёдан сув ичади. Шунингдек, узоқ тарихий даврлардан бошлаб, Жиззах ва Қашқадарё ерларига ҳам Зарафшондан сув олинган.
- Бугунги кунга келиб, Зарафшон ҳавзасида сув ресурсларининг чекланланлиги сезилиб қолди. Шу сабабли, дарёнинг қуйи оқимида, аниқроғи Навоий ва Бухоро вилоятларида ўтган асрнинг 70 - йилларидан бошлаб, Амударё сувларидан кенг фойдаланилмоқда. Воҳада сув тақчиллиги Ўрта Зарафшон ҳавзасида, айниқса, Нурота тоғларининг жанубий ва Зарафшон тизмасининг республикамиз ҳудудидаги шимолий ёнбағирларидаги аҳоли пунктлари ва уларга қарашли экинзорларда яққол сезилади. Бу эса шу тоғларда шаклланадиган дарёлар ва сойлар сувларидан янада самарали фойдаланишни йўлга қўйиш учун уларни гидрометеорологик нуқтаи-назардан махсус ўрганишни, бу борада тегишли изланишлар олиб боришни талаб этади. Юқорида қайд этилган ҳолатлар магистрлик диссертацияси мавзуининг долзарблигидан дарак беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |