Диссертация илмий раҳбар: и ф. н., доцент И.Қўзиев
Download 0.77 Mb. Pdf ko'rish
|
амортизация
7-жадвал
«Трест 12» ОАЖ да асосий воситалар таркибининг таҳлили, минг сўмда 1 Кўрсаткичлар 2012 йил бошига 2013 йил охирига Ўзгариши 1. Бинолар 1745407 1841100 95693 2. Иншоотлар 535227 640623 105396 3.Узатувчи мосламалар 39767 41167 1400 4. Машина ва жиҳозлар 735125 891309 156184 5. Транспорт воситалари 251422 269896 18474 6. Инструментлар 12324 13684 1360 7. Инвентарлар 61957 61957 - 8. Бошқа асосий воситалар 45005 45005 - Жами асосий воситалар 3426234 3663675 378507 1 Муаллиф томонидан ишлаб чиқилган. 80 Жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, корхонада жами асосий воситалар қиймати йил охирида йил бошига нисбатан 378507 минг сўмга кўпайган. Бу кўпайиш машина ва жиҳозлар ҳамда бошқа асосий воситалар қийматининг ўзгариши билан боғлиқ. Аммо бинолар, иншоотлар, транспорт воситалари бўйича ўзгариш камайиш томонга бўлганлиги кузатилган. Асосий воситаларнинг ҳолат кўрсаткичларига қуйидагилар киради: - асосий воситаларнинг яроқлилик даражаси; - асосий воситаларнинг эскириш даражаси. Яроқлилик даражаси асосий воситаларнинг қолдиқ қийматини уларнинг бошланғич қийматига бўлиш орқали аниқланади. Эскириш даражаси эса асосий воситаларнинг эскириш қийматини уларнинг бошланғич қийматига бўлиш асосида аниқланади. Яроқлилик ва эскириш коэффициентлари йиғиндиси коэффициентда 1 га, фоизда 100 га тенг бўлади. Асосий воситаларнинг ҳолат кўрсаткичларига қараб, уларнинг техник ҳолатига баҳо берилади ва уларни тартиблаш бўйича бошқарув қарорлари қабул қилинади. Асосий воситаларнинг ҳолатини ўрганишда корхона амортизация сиёсатига, асосий воситаларнинг маънавий эскирганлик даражасига, фойдаланишдан олиб қўйилган асосий воситалар ҳолатига муҳим эътибор қаратилади. Асосий воситаларнинг ҳолатини кўрсаткичларини уларнинг ҳар бир тури ва жами бўйича ўрганилади. Download 0.77 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling