Диссертация илмий раҳбар: иқтисодиёт фанлари доктори, профессор гафуров у. В. Тошкент 2022 йил мундарижа


-жадвал Ёшларни бизнес ва тадбиркорлик асосларига ўқитиш ва сертификат бериш дастури57


Download 423.88 Kb.
bet25/43
Sana09.01.2023
Hajmi423.88 Kb.
#1085737
TuriДиссертация
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   43
Bog'liq
1 ДИССЕРТАЦИЯ ЖАМИ МАВЗУ ва РЕЖА 2

2.7-жадвал
Ёшларни бизнес ва тадбиркорлик асосларига ўқитиш ва сертификат бериш дастури57 (01.11.2021й.)



Т/р



Ҳудуд номи

Йиллик ўқитиш режаси

шундан:

ҳақиқатда ўқитилган ёшлар

сертификат олган ёшлар

сертификат олганлар улуши

ЖАМИ:

140709

109953

93899

85%

1.

Қорақалпоғистон

10199

7969

7547

95%

2.

Андижон

25776

20196

15248

76%

3.

Бухоро

6383

4929

4423

90%

4.

Жиззах

6646

5193

4785

92%

5.

Қашқадарё

12341

9644

9574

99%

6.

Навоий

7271

5681

4535

80%

7.

Наманган

7261

5676

4520

80%

8.

Самарқанд

12216

9546

8240

86%

9.

Сурхондарё

15447

12070

10721

89%

10.

Сирдарё

5776

4514

2988

66%

11.

Тошкент в.

8324

6506

4991

77%

12.

Фарғона

9647

7540

6638

88%

13.

Хоразм

8436

6593

5981

91%

14.

Тошкент ш.

4986

3896

3708

95%

АТ Халқ банки томонидан Давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 2 февралдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижроси доирасида муайян ишлар амалга оширилмоқда. Банк томонидан мазкур ҳужжат асосида бугунги кунга қадар 1531 та лойиҳа ижросига 44,1 миллиард сўмлик кредитлар ажратилгани ҳамда 1531 та янги иш ўринлари яратилганлиги фикримиз тасдиғидир. Шу билан бирга, банк томонидан “Аёллар дафтари”дан хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича 53082 та лойиҳага 720,3 миллиард сўм миқдорида кредитлар ажратилди.
2000 йилдан ҳозирги давргача тадбиркорлик субъектлари томонидан ишга жалб қилинаётган ишчилар сони ортиб бормоқда.
Ҳудудлар_бўйича_кичик_корхоналар_ва_микрофирмаларнинг_рўйхатдаги_ходимлари_йиллик_ўртача_сони_58'>2.8-жадвал
Ҳудудлар бўйича кичик корхоналар ва микрофирмаларнинг рўйхатдаги ходимлари йиллик ўртача сони58 (минг киши)



Ҳудудлар



2017 й

2018 й

2019 й

2020 й


Ўзбекистон Республикаси

908,0

1075,1

1375,2

1350,7


Қорақалпоғистон Республикаси

37,1

43,0

55,4

59,0




вилоятлар:














Андижон

67,4

79,9

97,8

94,9


Бухоро

48,0

56,4

74,0

73,5


Жиззах

27,5

36,1

45,0

46,9


Қашқадарё

49,9

59,1

70,5

69,9


Навоий

28,5

36,0

49,7

49,1


Наманган

54,3

69,7

87,0

87,7


Самарқанд

70,1

85,6

115,3

108,5


Сурхондарё

39,1

46,1

58,0

61,0


Сирдарё

21,5

27,5

33,9

38,1


Тошкент

88,4

104,0

141,9

146,8


Фарғона

79,7

95,6

108,3

116,0


Хоразм

41,7

48,6

58,7

66,5


Тошкент ш.

254,8

287,5

379,7

332,8

Яна шуни таъкидлаш керакки, тадбиркорлик субъектлари томонидан жалб этилиб даромад манбаига эга бўлаётган ишчиларни барчаси ҳам руйхатдан ўтмасдан, норасмий тарзда фаолият олиб бормоқда.


Касб-ҳунарга ўқитиш қуйидаги ўқув муассасаларида амалга оширилади:
- Маҳалла касб-ҳунарга ўқитиш масканлари;
- Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигидаги “Ишга марҳамат” номарказлари ва касб-ҳунарга ўқитиш марказлари;
- профессионал таълим ташкилотлари;
- хўжалик юритувчи субъектларнинг ўқув марказлари ва бўлинмалари;
- давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмаларининг малака ошириш ва қайта тайёрлаш тизими ташкилотлари ҳамда улар ҳузуридаги ўқув марказлари;
- таълим фаолиятини амалга ошириш бўйича тегишли тартибда рухсатномага (лицензия) эга бўлган ташкилотлар;
- шогирдларга касб ўргатиш имкониятларига ва “Ҳунарманд” уюшмасига аъзо бўлган ҳунармандларнинг “Уста-шогирд” мактаблари.
Касб-ҳунарга ўқитиш саноат соҳасида текстил корхоналарида ишлаб чиқариш устаси, мебель ишлаб чиқариш устаси, металл буюмларни ишлаб чиқариш устаси, юк кўтарувчи кран оператори, заргарлик ва бошқалар; хизмат кўрсатиш соҳасида чеварчилик, сартарошлик (аёллар ва эркаклар), косметолог, нейл-стилист, ошпаз-қандолатчи, официант-батлер, IT, компьютер саводхонлиги (1С бухгалтерия), уқаловчи (болалар учун), ёш болаларга энага ва кексаларни парваришлаш, маиший электротехник буюмларни таъмирлаш, автосервис (электрик, кузовмоторист) ва бошқа йўналишларда амалга оширилади.


2.3-§. Ўрта мулкдорлар қатламини таркиб топишида кичик бизнес ва тадбиркорлик имкониятларидан фойдаланиш даражаси
Бозор иқтисодиёти амал қилаётган мамлакатлар тажрибаси, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик сектори мамлакакат иқтисодиётини ривожланишида муҳим аҳамият касб этишини кўрсата олди. Мазкур тизимни биз тадбиркорликка асосланган иқтисодий модель сифатида қарашимиз ҳам мумкин. Тадбиркорлик сектори иқтисодиётнинг барча соҳа ва тармоқларини бир маромда барқарор ривожланишини таъминлаш имконига эга.
Бизнинг мамлакатимизда ҳам тадбиркорлик ижтимоий-иқтисодий жараёнларда катта аҳамият касб этмоқда, бу ўз навбатида ҳукумат томонидан берилаётган кўмак ва қўллаб-қувватлашлар натижаси сифатида намоён бўлади. Ўзбекистонда кўп укладли иқтисодиёт шаклланиб улгурди, бунда хусусий мулк устиворлик касб этмоқда. Хусусий мулкка асосланган кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари жамият учун керакли товар ва хизматларни ишлаб чиқариш, янги иш ўринларини очиш, ишсизликни камайтириш билан бирга, ўрта мулкдорларни шаклланишига турки бўлади.
Мулк эгаларининг “ўрта синф”и тушунчаси биринчилардан бўлиб, Буюк Британияда 1785 йилларда қўлланилган бўлиб, у ўзида саноат ва савдо буржуазиясини ифодалаган (23,51).
А.Смитнинг фикрига кўра капитал эгаси бўлган тадбиркорлар синфи фойда кўриш мақсадида “умри давомида турли режалар ва лойиҳалар тузиши, улар ўзларининг жуда зийраклиги билан бошқалардан ажралиб туради...” (35,281).
Ўрта мулкдорлар синфини тушунишда, унинг мазмун ва моҳиятини англаш даркор.
Кимларни ўрта мулкдорлар синфига киритишда турлича ёндошувлар мавжуд, иқтисодчилар даромад нуқтаи-назардан ёндошса, социологлар саводлилик ва мутахассислик томнидан ёндошади яна кимлардир инсон ўзини қайси гуруҳга қўшиши инобатга олади. Ижтимоий лойиҳалар ва прогнозлаштириш институти институти директори Татьяна Малева бундай ёндошувни ҳато деб таъкидлайди, балки барча мезонлардан бирга фойдаланишни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди.
Даромадлар таҳлили ва турмуш даражаси Маркази директори Алина Пишняклар ўрта мулкдорлар синфини аниқлаш фақатгида даромад даражаси орқали аниқланиши мазмунан ҳато деб ҳисоблашади. Бундай ёндошув жамиятда ўрта мулкдорлар синфига нисбатан аҳолининг юқори даромадли гуруҳи сифати қарашни шакллантириб қўйди. Ўрта мулкдорлар синфини ўрганишда иш ҳақи бўйича ёндошиш нотўғри бўлади, чунки унинг реал қийматига жой ва вақт омиллари таъсир кўрсатади.
Улар томонидан таклиф этилаётган ёндошувда қуйидаги мезонларга устиворлик берилади:

  • турмуш фаровонлиги;

  • ижтимоий-касбий мақом;

  • ўзини-ўзи англаш кабилар асосида.

Турмуш фаровонлик мезони таркибида нафақат даромад, балки жамғарма, узоқ муддат фойдаланиладиган қимматбаҳо буюмлар ( масалан автомобиль), кўчмас мулк кабилар ўрин олган.
Ижтимоий касбий мақом дейилганда, бюджет соҳасида фаолият олиб бораётганлар, жумладан таълим, соғлиқни сақлаш, ички ишлар ва мудофаа ҳодимлари, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида фаолият юритувчилар кабилар ҳисобга олинган.
Кейинги мезонда инсон ўзининг жамиятдаги ҳолатини субъектив баҳолашига асосланади. Ўз йўналишида мутахассис бўлганлар ўзларини ўрта қатлам таркибига киритади. Лекин, инқироз, пандемия ҳолатлари уларнинг фикрларини ўзгаришига, шубҳа билан қарашга мажбур қилди. Бу уларнинг турмуш даражалари пасайиши билан эмас балки, имкониятларини қисқариши ва ижтимоий кайфиятни ўзгариши билан боғлаш мумкин.
Ўрта синфни яна ўзига ҳос хусусиятларидан бири, улар томонидан турли товар ва хизматларга, яъни билим олиш, тиббий хизмат, дам олиш кабиларга маблағ сарфлашлари ҳисобланади.
Ўрта синф – моддий ва ижтимоий эхтиёжларни қондириш учун, барқарор даромадга эга бўлган аҳолининг ижтимоий гуруҳи59.
Ўрта синф эга бўлган бойлик уларни сифатли ҳаёт кечиришларини таъминлай олади.
Швецария банкининг «Global Wealth Report 2015» ҳисоботига кўра 2015 йилда Хитой дунё мамлакатларида ўрта синф вакиллари бўйича АҚШни ортда қолдириб 1-ўринни эгаллади. Уларнинг сони Хитойда 109 миллион кишига етди, АҚШда эса улар 92 миллион кишини ташкил этади.
«Global Wealth Report 2015» ҳисоботига кўра 2015 йилда ўрта синф мезонлари баъзи давлатлар учун қуйидагича бўлган 2.9–жадвал.

Download 423.88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling