Диссертация илмий раҳбар: иқтисодиёт фанлари доктори, профессор гафуров у. В. Тошкент 2022 йил мундарижа
Download 423.88 Kb.
|
1 ДИССЕРТАЦИЯ ЖАМИ МАВЗУ ва РЕЖА 2
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ҳудуд номи 2019 йил 2020 йил
- Бандлиги таъминлан- ганлар сони Ажратилган субсидия миқдори (млн.сўмда)
- Республика жами: 12 926 12 166,5 70 115
- 3.4-жадвал Кичик корхона ва микрофирмалар сони динамикаси 84
- Мазмуни 2018 йил 2019 йил 2020 йил
- 3.5-жадвал Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг фойда динамикаси 85
- Мазмуни 2017 йил 2018 йил 2019 йил
- 3.3-§. Давлат ва хусусий сектор ҳамкорлиги доирасида тадбиркорликнинг ижтимоий функциясини амалга ошириш механизларини такомиллаштириш
3.3-жадвал
2019-2020 йиллар мобайнида субсидия ажратиш асосида бандлиги таъминланган фуқаролар сони83
Тадбиркорликни ривожлантириш, ёшларни тадбиркорликка жалб этиш мамлакатимизнинг барча ҳудудларида амалга оширилаётганлиги жадвал маълумотларида ўз ифодасини топган. Шахсий томорқадан самарали фойдаланиш орқали ўзини ўзи банд қилиш истагида бўлган аҳолига енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 бараваригача (01.06.2022 йилдан 300 000 сўм қилиб белгиланди), суғориш воситалари харид қилиш учун 10 бараваригача, уруғликлар ва кўчатлар сотиб олиш учун 3 бараваригача бўлган миқдорда субсидиялар ажратилди. Мазкур енгил конструкцияли иссиқхонада фақат бир нафар инсон банд бўлади деб фараз қилсак, бир иш ўрни таҳминан 9 млн. сўмга, икки нафар ишчи банд бўлса, бир иш ўрни 4,5 млн. сўмга тўғри келади. Бизларнинг гипотезали ҳисоб-китобимизга кўра бир бўш иш ўрни тадбиркорлик секторида 6 млн. сўм деб ҳисобланимизда ҳам йирик лойиҳаларга нисбатан ўртача 58 маротаба арзон бўлиш эҳтимоли мавжуд. Ёки бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан ажратилган субсидиялар ҳисобига ташкил қилинган иш ўринлари қийматини 3 млн. сўм ҳисоблаганимизда, йирик лойиҳалар асосида яратилган иш ўринларидан 117 баробар арзонга тушмоқда. Яъни кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик секторида, йирик лойиҳалар асосида яратилган бир бўш иш ўринига сарфланаётган маблағ эвазига 50-100 нафар бўш иш ўринларини ташкил этиш мумкин бўлади. Замонавий техник ва технологик асосга эга корхоналарни ташкил этиш юқори малакали мутахассисларни иш билан банд қилиш имконини беради. Дунё миқесида рақобатбардош экспортга йўналтириладиган товар ва ҳизматлар ишлаб чиқариш имконини беради. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик тизимида янги ташкил этилган тадбиркорлик субъектлари дастлабки босқичда ўз фаолиятларини маҳаллий, ички талабларни қондиришга йўналтиради. Жамият учун бўш иш ўринларини ташкил қилишда ҳар иккала ёндашувни ҳам ижобий ҳисоблаймиз. Фақат уларни ташкил қилиш ва амал қилиш механизмини такомиллаштириб, самарадорликни таъминланишига эришиш керак. Юқорида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни рағбатлантириш йўли билан, уларни ташкил этиш орқали тадбиркорликни биринчи ижтимоий функциясини амал қилиш механизмини кўрдик. Тадбиркорликни ижтимоий функциясининг навбатдаги масаласи, тадбиркорликдан келадиган даромад ва иш ҳақи даражаси ҳисобланади. Тадбиркорлик фаолиятини самарали деб билишимиз учун у меъёрдаги фойдага эришиши керак. Бу шундай фойдаки, тадбиркор ўз фаолиятини давом эттиришга тайёр бўлган миқдор кўрсаткичи. 3.4-жадвал Кичик корхона ва микрофирмалар сони динамикаси84
Жадвал маълумотларига эътибор қаратсак 2021 йил бошида кичик корхона ва микрофирмалар сони 436981 тани ташкил қилган, улардан 25778 таси фаолият юритмаётганлари ҳисобланиб, умумийга нисбатан деярли 6% ни ташкил қилади. Янги ташкил қилинганлар 93214 тани бўлса, фаолияти тугатилганлар 10154 тани ёки 10,9% ни ташкил қилади. Тадбиркорлик фаолиятини тугатиш тенденцияси 2018 – 2020 йиллар давомида 30,8 % дан 10,9 % га тушгани бу умумий ҳолда тадбиркорликка нисбатан рағбат ва қизиқишни ўсишини ифодалайди. 3.5-жадвал Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг фойда динамикаси85
Жадвал маълумотларига эътибор қаратадиган бўлсак, кичик тадбиркорлик сектори ўртача йиллик фойдаси 2019 йилга нисбатан 2020 йилда 43% пасайган, биз буни жаҳонда юз берган “Ковид-2019” пандемиясини сабаб қилиб кўрсатишимиз мумкин. 2020 йил ҳолатига ҳам тадбиркорлик сектори томонидан олинган фойда ҳар ойга ўртача 3235075 сўмни ташкил қилади. Бу анашу даврдаги ўртача ойлик маошидан юқори эканлигини инобатга олсак, ушбу фаолият турини самарали деб баҳо беришимизга асос бўлади. Биз юқорида келтирилган маълумотларда тадбиркорлар фойдаси билан танишиб чиқдик. Улар томонидан ёлланиб ишлатилаётган ишчилар учун ҳам мақбул иш ҳақини ташкил этилиши меҳнат унумдорлиги ва тадбиркорлик фаолияти самарадорлигини оширишга асос бўлади. Ўзбекистонда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори ўсиб бормоқда 2019 йилда 634880 сўмни ташкил қилган бўлса, 2022 йилда 920000 сўмга етди. Бу тадбиркорлик субъекти томонидан ёлланган ишчи тўлиқ ставкада ишлаганда унинг бир ойлик маоши 920000 сўмдан кам бўлмаслиги керак. 3.3-§. Давлат ва хусусий сектор ҳамкорлиги доирасида тадбиркорликнинг ижтимоий функциясини амалга ошириш механизларини такомиллаштириш Жаҳон ижтимоий-иқтисодий саҳнида рўй бераётган инновацион ўзгаришлар, модернизация ва диферсификация жараёнлари барча бозор субъектларини давр талабига интенсив равишда мослашишни талаб этмоқда. Бу жараёнлар давлат, хусусий сектор ва аҳолига ҳам бир ҳилда чақирув, яъни ижтимоий-иқтисодий ўзгаришларга тайёр бўлишни, акс ҳолда таназулга юз тутиши муқаррарлигидир. Бозор иқтисодиётида хусусий мулкчилик устивор аҳамиятга эга, жамиятда амалга ошириладиган ижтимоий-иқтисодий жараёнларнинг фаол иштирокчиси ҳисобланади. Мамлакатимизда хусусий секторни ривожлантиришга катта аҳамият қаратилмоқда, ҳаттоки давлатни самарали амал қилишига хизмат қиладиган, давлат мулки объектларига жалб этилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 7.12.2020 йилдаги “Давлат томонидан тартибга солинадиган соҳаларга хусусий секторни жалб этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори бунинг асосидир. Давлатнинг маълум функцияларини тадбиркорлик секторига ўтказилиши, бизнес учун имкониятлар яратади. Бунда аутсорсинг, сертификатлаштириш ва бошқа усуллар орқали босқичма-босқич амалга оширилади. Давлат функцияларини хусусий секторга ўтказиш бир нечта босқичда комплекс амалга оширилиши назарда тутилган. Download 423.88 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling