Диссертация илмий раҳбар: иқтисодиёт фанлари доктори, профессор гафуров у. В. Тошкент 2022 йил мундарижа


Download 423.88 Kb.
bet18/43
Sana09.01.2023
Hajmi423.88 Kb.
#1085737
TuriДиссертация
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   43
Bog'liq
1 ДИССЕРТАЦИЯ ЖАМИ МАВЗУ ва РЕЖА 2

N
Кижт = Е (ISEi * Wi), (3)
i=0

Бу ерда, ISE (Indicator of Social Efficiency) – ижтимоий самарадорлик кўрсаткичи мазмуни % да;


Wi – кўрсаткичнинг солиштирма натижаси;
N – кўрсаткичлар сони;
i – кўрсаткич рақами.
Ижтимоий самарадорликни аниқлашнинг кўриб чиқилган ёндошувидан тадбиркорлик субъектлари томонидан ижтимоий йўналишда амалга ошириладиган лойиҳа ва фаолияти давомида фойдаланилиши мумкин.
Тадбиркор тамонидан амалга оширилаётган ижтимоий функциялар натижаларини рақамлар орқали билиб туриши, ҳисоботлар жараёнида ишчи – ходимлар ва маҳаллий ҳокимият вакилларининг хабардорлиги тадбиркорлик субъектига нисбатан ижобий муносабат, унинг меҳнатини қадрлаш, имиджини шаклланишига хизмат қилади.


Биринчи боб бўйича хулоса

  • тадбиркорлик субъекти ўзи фаолият олиб бораётган жамоа ва жамият олдида масъулиятлидир. Бу эса тадбиркорга ўзи ишлаб чиқараётган маҳсулот ёки фаолияти натижасида эришган даромад ва фойдадан маълум бир маблағларни иш ҳақи, солиқ, ҳайриялар кўринишида ўзи ёки ижтимоий фондлар ёрдамида жамият равнақи ва фаровонлиги учун сарф этишини тақазо қилади;

  • тадбиркорлик функцияси қуйидагича гуруҳларинишини мумкин: 1) иқтисодий функция – истеъмолчилар учун товар ва хизматлар ишлаб чиқариш; 2) ижодий (инновацион) функция – янги ғояларни шакллантириш ва мақсадга эришиш янги восита, омилларини, технологияларни шакллантириш; 3) ресурс функцияси – иқтисодий ресурслар, ишлаб чиқариш омилларини самарали бирлаштириш; 4) ташкилий функция – корхона тактик ва стратегик йўналишини белгилайди ва унинг мувоффақитли фаолияти учун жавобгар; 5) ижтимоий функция – ҳар бир шахсни тадбиркор бўла олиши ва иш жойларини ташкил этиш, ёлланма ишчиларнинг турмуш даражасини, ижтимоий ҳолатини яхшилаш;

  • тадбиркорликни ижтимоий функциялари янги ижтимоий гуруҳни шакллантиради (тадбиркорлар ва бизнисменлар); ўрта мулкдорлар синфини шакллантиради (иқтисодий таъминланган инсонлар); жамиятни бизнесга бўлган сальбий муносабатини ижобий томонга ўзгартириш (ишчи ва хизматчиларга мақбул маош тўлаш, қулай меҳнат шароитини таъминлаш орқали);

  • тадбиркорликнинг ижтимоий функциясининг ўзига хос хусусиятларидан бири бу у жамият учун келтираётган нафни ўлчаб бўлмаслигидадир. Масалан, ишчиларига кўрсатаётган ижтимоий ёрдам, соғлом меҳнат қилиш муҳити, фаолият юритаётган ҳудудда ўғирлик ва бошқа турдаги жиноятларни камайиши, атроф-муҳитни тозалиги кабилар;

  • микро ва кичик бизнеснинг асосий эътибори, манфаати иқтисодий эмас, балки ижтимоийдир. Яъни инсонлар микро ва кичик тадбиркорлик билан шуғулланишнинг дастлабки босқичида бойишга эмас, балки ўзларининг оилавий эхтиёжларини қондиришга йўналтирилган;



Download 423.88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling