Диссертация илмий раҳбар: п ф. д., проф. Р. Д. Халмухамедов
Download 421.44 Kb. Pdf ko'rish
|
mag 2016 01
Тадқиқотнинг объекти: ѐш боксчиларнинг спортдаги иқтидорлик
даражаларини ташҳис қилишнинг ташкилий-методик тизими. Тадқиқотнинг предмети: ѐш боксчиларнинг спортдаги иқтидорлик даражаларини босқичма-босқич аниқлаш воситалари ва усуллари. Тадқиқотнинг мақсади: ѐш боксчиларнинг спортдаги иқтидорлик даражаларининг ташкилий-методик асосларини ишлаб чиқиш ва асослаш. Тадқиқотнинг тахмини. Ёш боксчиларнинг спортдаги иқтидорлик даражаларининг ташкилий-методик асослари, агарда улар, ѐш боксчиларнинг спорт маҳоратининг потенциал даражасини башорат қилишга ѐрдам берадиган кўп қиррали морфологик, жисмоний, физиологик ва психологик моделларида тузилса, педагогик жиҳатдан мақсадга мувофиқ ва маҳсулдор бўлади. Методолик базаси қуйидагилардан ташкил топди: фаолиятли ѐндашув (А.Н. Леонтьев), П.К.Анохиннинг функционал тизимлар назарияси, спортда танлаш концепцияси (Н.Ж. Булгакова, В.П. Филин, В.М. Волков, М.С. Бриль, 6 Ю.Д. Железняк), спорт тренировкасини бошқариш назарияси (Л.П. Матвеев, В. Н. Платонов, Ю.В. Верхошанский, Л.С. Дворкин). Олинган натижаларнинг ишончлилиги ва асосланганлиги методологик база билан, илмий тадқиқотнинг мантиқи, танлашнинг етарлича хажми ва репрезентативлиги, тажриба маълумотларини нозик қайта ишлаш, ЭҲМ дастурий-техник воситаларини қўллаш билан таъминланди. Илмий янггилиги. Ёш боксчиларни чуқур тадқиқ қилишнинг мажмуавий дастури таклиф қилинди, унинг асосида спортчиларнинг тайѐргарлиги ва иқтидорининг ҳар хил томонларини баҳолаш амалга оширилди, ѐш боксчиларнинг спортдаги иқтидорини самарали ташҳис қилиш имконияти аниқланди. Ёш боксчиларнинг спортдаги иқтидорини самарали ташҳис қилишнинг таклиф қилинаѐтган ташкилий-методик тизими, ўқув-тренировка гуруҳларини шакллантиришни такомиллаштиришнинг янги истиқболларини очади. Download 421.44 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling