Диссертация Илмий раҳбар: проф. Г. Х. Ибрагимова Тошкент 2013 Магистрлик диссетацияси иши "Иқтисодий педагогика"


Бозор иқтисодиёти шароитида мутахассисларни тадбиркорлик ва кичик бизнес фаолиятига тайёрлашнинг амалий ҳолати


Download 0.9 Mb.
bet10/46
Sana21.04.2023
Hajmi0.9 Mb.
#1372473
TuriДиссертация
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   46
Bog'liq
Мирфайзиева Дилноза МД 2013 ярим тайёр (2)

1.3.Бозор иқтисодиёти шароитида мутахассисларни тадбиркорлик ва кичик бизнес фаолиятига тайёрлашнинг амалий ҳолати.

Тадбиркорликни шакллантириш учун иқтисодий, ижтимоий, ҳуқуқий ва бошқа муайян шароитлар яратилиши керак. Иқтисодий шароитларга қуйидагилар киради: товарга бўлган таклиф ва талаб; ҳаридор сотиб олиши учун товар турларининг мавжудлиги; ҳаридор сотиб олиши учун керак бўлган пул ҳажмининг мавжудлиги; ишчиларнинг маошига, яъни сотиб олиш имкониятига таъсир кўрсатувчи ишчи жойларининг, ишчи кучларининг ортиқчалиги ёки этишмовчилиги.


Пул ресурсларининг мавжудлиги ва улардан фойдаланиш имко-ниятлари, киритилган капиталдан олинаётган даромад миқдори ва ўз ишбилармонлик операцияларини молиялаштириш учун олинмоқчи бўлган кредит миқдори иқтисодий шароитга таъсир этади.
Бу ишларнинг барчаси билан бозор инфратаркибини ташкил қилган турли хилдаги ташкилотлар шуғулланади. Тадбиркорлар шундай ташкилотлар билан алоқа ўрнатиб, тижорат операцияларини амалга оширади. Молия хизматини кўрсатувчи банклар, хом ашё, материаллар, ярим тайёр маҳсулотлар, ёқилғи, энергия, машина ва ускуналар, инструментлар билан таъминловчилар; товарни ҳаридорга етказувчи улгуржи ва чакана савдогарлар; касбий, юридик бухгалтерия хизматларини, воситачилик хизматини кўрсатув­чи фирма ва корхоналар; ишчилар кучини ёллашда ёрдам берувчи ишга жойлаш агентликлари; ишчи ва мутахассис хизматчиларни тайёрлаётган ўқув юртлари; реклама, транспорт, суғурта агентликлари; алоқа ва ахборотни узатиш воситалари ушбу ташкилотлар тизимини ташкил этади.
Тадбиркорликнинг шаклланиши иқтисодий ва ижтимоий шароит билан чамбарчас боғлиқ. Тадбиркорлик шаклланишининг иқтисодий шароитига ижтимоий шароит яқин туради. Ижтимоий шароит, аввало, ҳаридорларнинг диди ва модага жавоб бера оладиган товарларни сотиб олишга интилиши би­лан белгиланади. Турли босқичларда ушбу талаб ўзгариб туриши мумкин. Бунга ижтимоий-маданий муҳитга боғлиқ бўлган аҳлоқий ва диний меъёрлар жиддий таъсир кўрсатади. Ушбу меъёрлар ҳаридорларнинг турмуш тарзига ва у орқали товарларга бўлган талабига бевосита таъсир этади. Ижтимоий шароит шахснинг ишга бўлган муносабатига ўз таъсирини ўтказади, бу эса, ўз навбатида, бизнес таклиф этаётган маошнинг миқдорига, меҳнат шароитига бўлган муносабатга таъсир этади.
Тадбиркорлик фаолиятининг шаклланишида ишбилармон ходим-ларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш масалаларини ҳал этиш муҳим аҳамиятга эга. Бунинг учун тадбиркорлик фаолиятини олиб боришнинг замонавий услубларини ўрганишни ташкил этиш, ходимларни ўқитиш ва қайта ўқитиш, уларни ривожланган мамла-катларга малака ошириш учун юбориш, иш-билармонларни ўқитиш учун ўқитувчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ишларини ташкил этиш, тад­биркор сектори учун ходимларни танлаш бўйича маслаҳат марказларини очиш керак.
Ҳар бир тадбиркорлик фаолияти тегишли ҳуқуқий муҳитда кечади. Шунинг учун керакли ҳуқуқий шароит яратиш катта аҳамиятга эга. Бу нарса биринчи навбатда тадбиркорлик фаолиятини тартибга келтирувчи фармонлар ва тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай шароит яратиб берувчи қонунларнинг мавжудлиги, яъни корхоналарни рўйхатдан ўтиш жараёнининг қисқа ва оддий бўлиши; тадбиркорликни давлат бюрократизмидан ҳимоя қилиш; солиқ қонунчилигини такомиллаштириш; Ўзбекистон ва чет эл ишбилар-монларининг ҳамкорлик фаолиятини ривожлантиришдан иборатдир. Шу билан бирга бунга кичик тадбиркорлик ишларига кўмаклашиш ҳудудий марказларини ташкиллаштириш, ста­тистика шакли ва ҳисоб-китобини такомиллаштириш киради. Тадбиркорлик фаолияти-нинг ҳуқуқий кафолати масаласи билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш ҳам муҳим аҳамият касб этади.
АҚШнинг тадбиркорлик соҳасида кўп йиллар мобайнида қўллаб келаётган қонунлар тизими бунга мисол бўла олади. Улардан бир нечасига эътибор берайлик (1-жадвал)11:
1-жадвал
АҚШда тадбиркорлик соҳасида узоқ йиллар мобайнида амал қилаётган қонунлар тизими



Download 0.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling