Мавзунинг ўрганилганлиги (қиёсий таҳлил)
Тадбиркорликнинг жамият ижтимоий тизимида тутган ўрни таҳлил қилинар экан, бу борада олимларнинг ўз қарашлари албатта муҳимдир. Р.Кантильон, М.Вебер, В.Зомбард, Й.Шумпетерларнинг изланишларида тадбиркор “бизнес-лидер”, ишлаб чиқаришнинг ташкилотчиси, деб эътироф этилган. Ж.Сэй томонидан ишлаб чиқилган назарияга асосан, тадбиркорга илк маротаба менежер сифатида қараш шаклланган. Ф.Хайек тадбиркорлар ўртасидаги қаттиқ рақобат курашига алоҳида эътиборни қаратиб, тадбиркорлик фаолиятининг алоҳида ажратиб турувчи белгиси сифатида-даромад олиш мақсадида янги имкониятларни қидиришга интилишни ажратиб кўрсатади.
XX асрнинг охирги йилларида эса тадбиркорлик феноменини янгича таҳлил қилишга В.Автономов, В.Асеев ва социологлар Т.Заславская, В.Радаев ва бошқалар харакат қилишган. Тадбиркорлик- бу инсон фаолиятида турли кўринишларда намоён бўладиган хусусиятлардан биридир. В.Даль фикрича, тадбиркор одам- бу бирор ишни бошламоқчи бўлган, ижодиётга янгича ёндашишга қодир, одамларни биргаликда фаолиятга чорлашда самарали алоқа ташкил этишни биладиган инсондир.4
Ўзбекистонлик олимлардан- С.С.Ғуломов, В.М.Каримова, Э.Н.Сатторов, О.Э.Хайитов, И.Махмудов, О.Шамиева каби қатор мутахассислар тадбиркорларнинг касбий ва шахсий сифатларининг умумий жиҳатларини алоҳида ўрганишган.
Магистрлик диссертация ишининг мақсади.
Бозор иқтисодиёти шароитида мутахассисларни тадбиркорлик ва кичик бизнес фаолиятига тайёрлашнинг асосий педагогик-психологик усулларини ўзига хос жиҳатларини илмий-назарий ва амалий асослаш.
Магистрлик диссертация ишининг вазифалари:
1. Мутахассисларни тадбиркорлик ва кичик бизнес фаолиятига тайёрлашнинг ўзига хос педагогик-психологик усулларини ёритиб бериш.
2.Тадбиркорлик ва кичик бизнесга хос хусусиятларни шакллантиришнинг илмий-назарий асосларини таҳлил қилиш.
3. Ҳар бир фанни ўқитишда бўлажак иқтисодчи мутахассисларни тадбиркорликка хос билим, малака, кўникмаларини шакллантириш.
4. Мутахассислик фанларини ўқитиш жараёнида тадбиркорлик хусусиятларини шакллантиришнинг афзалликларини ишлаб чиқиш.
5. Тадбиркорлик ва кичик бизнес фаолиятининг иқтисодий, ижтимоий ва ҳуқуқий асосларини амалий жиҳатдан очиб бериш.
6. Таълим жараёнида тадбиркорлик хусусиятларини шакллантиришга оид амалий тавсиялар ишлаб чиқиш.
- Тадқиқотнинг объекти.
Объектимиз ТДИУ қошидаги Чилонзор академик лицейи ўқувчи-талабалари.
Do'stlaringiz bilan baham: |