Диссертация иши илмий раҳбар: Муллабоева Н. М. Психология фанлари доктори (DSc), доцент Тошкент 2023 мундарижа


-жадвал Балларнинг ҳисоб китобининг калити


Download 288.83 Kb.
bet10/17
Sana19.06.2023
Hajmi288.83 Kb.
#1615428
TuriДиссертация
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   17
Bog'liq
«ЎҚИТУВЧИЛАРДА КАСБИЙ СЎНИШНИНГ ПСИХОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ»

2-жадвал
Балларнинг ҳисоб китобининг калити



Муваф. интер


дан гача

М-сиз интер


дан гача

Оилав интер


дан гача

Иш чиқ интер


дан гача

Шахс интер


дан гача

Саломат интер


дан гача

Умумий интер


дан гача

1

—36 —11

—36 —8

—30—12

—30 —5

—12 —7

—12 —6

—132 —14

2

—10—7

—7 —4

—11 —8

—4 —1

—6 —5

—5 —4

—13 —3

3

—6 —3

—3 0

—7 —5

0 3

—4 —3

—3 —2

—2 —9

4

—2 1

1 4

—4 —1

4 7

—2 —1

—1 0

10 21

5

2 5

5 7

0 3

8 11

0 1

1 2

22 32

6

6 9

8 11

4 6

12 15

2 4

3 4

33 44

7

10 14

12 15

7 10

16 19

5 б

5 6

45 56

8

15 18

16. 19

11 13

20 23

7 8

7 8

57 68

9

19 22

20 23

14 17

24 27

9 10

9 10

69 79

10

23 36

24 36

18 30

28 30

11 12

11 12

80 132

УСК саволномаси бўйича хом балларни топиш учун баллар хисобланилади ва мос тушадиган қатордан жавобларни топилади ва таҳлил қилинади. Масалан хом балл муваффақиятда интерналлик 8 га тенг бўлса, демак 6 қаторга тегишли ҳисобланади .


Энди шкалаларнинг таърифига ўтамиз.

  1. Умумий интерналлик. Бу шкала бўйича юқори кўрсаткич керакли бўлган ҳар қандай вазиятлар ўртасидан назорат мавжудлигини кўрсатади. Бундай инсонлар уларнинг ҳаётларида рўй берган кўпгина муҳим бўлган вазиятлар ўзларининг шахсий хатти ҳаракатлари самараси деб ҳисоблайдилар, улар бундай вазиятларни бошқариш мумкин деб ўйлайдилар, шунинг учун ҳам ҳаётда рўй берадиган ходисаларга ўз масъулиятларини хис қиладилар. Уларнинг ҳаётларида кўп ҳолатлар ижобий хал бўлади. Бу шкала бўйича паст кўрсаткич субъектив назоратнинг паст даражасини кўрсатади. Бундай синалувчилар уларнинг хатти ҳаракатлари ва ҳаётий воқеалар ўртасида бошқариш мумкинлигини тасаввур қила олмайдилар. Улар ўзларининг ҳаётларида рўй берадиган ходисаларни тасодифга ёки бошқа бир инсонларнинг таъсирига йўядилар.

  2. Муваффакиятда интерналлик шкаласи. Бу шкала бўйича юқори кўрсаткич ижобий эмоционал ҳолатлар ва вазиятларни синалувчилар томонидан назорат қилинишини билдиради. Бундай инсонлар ўз ҳаётларининг яхши бўлишига ўзлари сабабчи бўладилар, улар ўз мақсадлари йўлида муваффақиятли одим ташлашлари мумкин. Бу шкаланинг паст кўрсаткичини танлаган инсонлар ўзларининг муваффақиятларини, қувончларини омадга, бахтли тақдирга ва бошқа инсонларнинг таъсирига йўядилар.

  3. Муваффакиятсизликда интерналлик шкаласи. Бу шкала бўйича юқори кўрсаткич салбий вазиятларга ва ҳолатларга нисбатан бўлган кучли назоратни кўрсатади, улар ўзларининг муваффақиятсизликларида фақат ўзларини айблашга мойил бўладилар. Бу шкала бўйича паст кўрсаткич эса синалувчи ўзининг муваффақиятсизликларида бошқаларни, ҳолат ва вазиятларни айблаши мумкин. Ёки ўзининг муваффақиятсизлигида омадсизликни айблаши мумкиндир.

  4. Оилавий муносабатларда интерналлик шкаласи. Бу шкаладаги юқори кўрсаткич оилавий ҳаётида рўй бераётган ҳар қандай ҳодисаларда ўз масъулиятини ҳис қилиш имкони беради. Бу шкаладаги паст кўрсаткич эса улар оиладаги муваффақиятсизликда бошқа инсонларни айблашга мойиллик сезадилар.

  5. Ишлаб чикариш муносабатларида интерналлик шкаласи. Юқори кўрсаткич инсон ишлаб чиқариш жараёнида, жамоа билан бўлган муносабатларда, ўзининг муваффақиятларида фақат ўзини масъулиятли деб ҳисоблайди. Бу кўрсаткичнинг паст даражаси ташқи шарт шароитларга бошлиқларга, ишдаги ўртоқларга, омад ва омадсизликка боғлиқ деб ҳисобланади.

  6. Шахслараро муносабатларда интерналлик шкаласи. Бу шкала бўйича юқори натижа олган синалувчилар ўзларини ноформал муносабатларни бошқариш хусусиятига эгаман деб ҳисоблайдилар, улар инсонлар ўртасида хурматни, ёқимли муносабатларни ўрната оламан деб ҳисоблайдилар. Бу шкала бўйича паст кўрсаткич эса улар мулоқот даражасини ўзлари ташкил қила олмайман деб ҳисоблайдилар, улар ўзларининг бошқалар билан бўлган яхши муносабатларини бу суҳбатдошининг ҳиссаси деб ҳисоблайдилар.

  7. Саломатлик бўйича интерналлик шкаласи. Саломатлик шкаласи бўйича юқори кўрсаткич синалувчилар ўзларининг саломатликларига ўзларини жавобгар деб ҳисоблашади, агар улар касал бўлсалар улар фақат ўзларини айбдор деб ҳисоблашади ва тузалишда ўз кучларига ишонадилар, улар соғлом бўлишда ўз хатти ҳаракатларини назорат қилишни тушунадилар. Бу шкала бўйича паст кўрсаткич касаллик ва соғломлик бу вазиятнинг махсули деб ҳисоблайдилар. Соғлом бўлиш ёки тузалиш бошқа инсонларнинг таъсири остида рўй беради деб ҳисобланади, яъни врачларнинг.

УСК методикаси асосан шахс типларини аниқлаш методикалари орқали валидилик даражасини текширилиб чиқилган, масалан Кэттелнинг шахс саволномаси методикаси орқали.
Бу методика индивидуал ва гуруҳий тадқиқот учун бирдек мос келади. УСК методикасини ижтимоий психологик ва тиббий психологик муаммоларни ечишда ишлатиш мумкиндир. Субъектив назорат даражаси шахснинг психокоррекциясида муҳим аҳамият касб этади. Шунинг учун ҳам бу методикани психологик коррекцияларда ишлатиш мумкин бўлади.
Олинган натижаларни биз биринчи бўлиб тавсифловчи статистик таҳлилини амалга оширишни лозим топдик, бу бизнинг қайсит мезонда иш юритиш имкониятини аниқлашга ёрдам беради. Шу сабабли биринчи бажарган вазифамиз бирламчи статистик маълумотни таҳлил қилиш бўлди.

Download 288.83 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling