Диссертация иши илмий раҳбар: Муллабоева Н. М. Психология фанлари доктори (DSc), доцент Тошкент 2023 мундарижа


-Жадвал Айзенк методикаси бўйича жинс тафовутлари


Download 288.83 Kb.
bet15/17
Sana19.06.2023
Hajmi288.83 Kb.
#1615428
TuriДиссертация
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
«ЎҚИТУВЧИЛАРДА КАСБИЙ СЎНИШНИНГ ПСИХОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ»

8-Жадвал
Айзенк методикаси бўйича жинс тафовутлари






Жинси

N

Ўртача

Стандарт оғиш

t

Ишонч даражаси (р)

Экстраверсия

Аёллар

41

13.67

3.854

.924

.359

Эркаклар

49

12.87

2.763







Нейротизм

Аёллар

41

11.93

4.339

.396

.694

Эркаклар

49

11.53

3.441







Ёлгон (Айзенк бўйича)

Аёллар

41

3.87

.629

-1.948

.056

Эркаклар

49

4.23

.817







Кейинги ҳолатда синалувчиларимизнинг қайси касб эгалари бўлиши уларнинг экстраверсия ва интраверсия шкаласига таъсир ўтказадими ёки йўқлигини таҳлил қилишга ҳаракат қиламиз.


9-Жадвал
Айзенк методикаси бўйича гуруҳий тафовутлар

Кўрсаткичлар

Бошланғич таълим (n=29)

Аниқ фанлар ўқитувчилари (n=33)

Тил ўқитувчилари (n=28)

F

Ишонч даражаси

Экстраверсия-интраверсия

15.0000

13.6000

14.0000

.761

.470

нейротизм

12.7000

12.6000

15.5000

4.614

.012

ёлғон

4,12

4,47

4,17

.773

.465

Экстраверсия ва интраверсия шкаласи бўйича ишонч даражасидаги фарқлар кузатилмади. Синалувчиларнинг экстравертлиги ёки интравертлиги уларнинг қайси касб эгаларига таъсир қилмас экан.
Нейротизм шкаласи бўйича ишонч даражасидаги фарқлар мавжудлигини кузатишимиз мумкин (F=4,61; p<0,05). Синалувчиларимизнинг асабийлашиш даражаси уларни қайси соҳада ишлашларига қараб ўзгарар экан.

Расм 8. Нейротизм шкаласи бўйича гуруҳий фарқлар.
Натижаларнинг қизиқлиги шундан иборатки тил ўқитувчиларида асабийлик ҳолатлари бошқа фан ўқитувчиларига нисбатан кўпроқ эканлигини аниқладик. Бунга сабаб қилиб тил ўқитувчиларнинг дарслари янги ва янги маълумотларга бой бўлиши улардаги натижалар бошқаларга ўхшамаслигини кўрсатишимиз мумкин, чунки улар янги маълумотларни олиш албатта асабийликни талаб қилиши мумкин бўлади.
Ёлғон шкаласида ҳам ишонч даражасидаги фарқлар кузатилмади. Демак ёлғон гапириш ҳолатлари синалувчиларнинг қайси соҳа вакилларига боғлиқлигини кузатмадик.

    1. В.В.Бойконинг “Эмоционал сўниш” методикаси ва олинган натижалар таҳлили

Бу методика эмоционал ва касбий сўниш даражасини ўрганадиган бўлиб, саволнома ўзида 84 саволни мужассам этган. Эмоционал сўништурли фаолиятни бир неча узоқ муддат бажариш натижасида вужудга келади. Бунга яна бир сабаблардан бири бу инсонларнинг ноқулай ва исталмаган шароитда меҳнат қилишларидир. Бойконинг фикрига кўрса эмоционал сўниш бу психологик жароҳат етказадиган вазиятлар ва ҳолатларда инсонларни психологик химоя сифатида эмоцияларидан йироқлашишидир. “Сўниш” атамаси функционал стереотип бўлиб, инсон қувват ҳағираларини кам тарзда фойдаланиш имконини беради. Эмоционал сўниш натижасида инсонлар бошқа инсонларга нисбатан бефарқ бўлиб қоладилар. Эмоционал сўниш иш сифатига ҳам таъсир ўтказади Методика 3 фазада стрессни риқожланиш ҳолатини аниқлайди: “Зўриқиш”, “резистенция”, “силласи қуриш” қуйида уларнинг таҳлили келтирилади.

        1. Фаза зўриқиш – Эмоционал сўнишни бошловчи ва шакллантирувчи механизмларидан бири хисобланади. Қуйидаги белгилар асосида кузатилади:

А) “Психологик травмани келтириб чиқарувчи вазиятлар белгиси, Фаолиятда онгли равишда психологик жароҳат олиб келувчи вазиятларни келтириб чиқариш. Эътирозлар ва умидсизлик ошади. Муаммонинг бартараф қилинмаслиги “сўниш”нинг бошқа кўринишларини келтириб чиқаради;
б) “Ўзидан қониқмаслик синдроми”. Омадсизлик ёки психологик жароҳатга олиб келувчи ҳолатларни олдини ола олмаслик оқибатида пайдо бўлади, бу ҳолатда инсон асосан ўзидан, касбидан, аниқ вазиятлардан қониқмайди. Бунда “эмоционал ўтказиш” механизми ишлайди, эмоциялар қуввати ташқи томонга эмас, балки ўзигайўналтирилган бўлади.
в) “Қафасга қамалиб қолганлик”. Бу ҳамма вазиятларда ҳам вужудга келмайди. Бунда психологик жараҳатлар бизга босим ўтказади ва биз бунга нисбатан хеч қандай таъсир ўтказа олмасак ва ҳеч нима қила олмасак. Биз нимадир қилишга ҳаракат қиламиз ички заҳиралардан: тафаккур, установкалар, ғоялар, режалар, мақсадлардан фойдаланамиз. Агар биз бу ҳолатда ечим топа олмасак интеллектуал ва эмоционал жиҳатдан қотиб қолиг қужудга келиши мумкин.
г) “Ҳавотир ва депрессия” синдроми. Касб эгаси шахсий ҳавотирни бошидан кечиради, у ўз ишидан, ўзидан, иш жойидан хавфсаласи пир бўлади. Бу сўнишни шакллантирувчи охирги нуқта бўлади
2 фаза “резистенция” – бу фазадаги алоҳида таҳлиллар нисбий хисобланади. Зўриқиш пайдо бўлиши билан бошланади. Инсон доимо психологик комфортга интилади, шунинг учун ҳам ташқи таъсирларни камайтиришга ҳаракат қилади. Бу босқичда қаршилик кўрсатиш ва химояни шакллантириш қуйидаги фонда амалга ошади:
а) “Ноадекват эмоционал таъсирга нисбатан танлов” симптоми. Мутахассис иккита аниқ ҳолатлар ўртасидаги вазиятларни шакллантириш имкониятига эга бўлмаса яъни, эмоциянинг иқтисодик кўриниши ва эмоционал таъсирнинг ноадекват танловчанлиги.
б) “Эмоционал аҳлоқий жиҳатдан меъёрни билмаслик” симптоми. У ҳамкорларига нисбатан ноадекват муносабат билдиришнинг мантиқий давоми бўлиб, у нафақат уларга нисбатан адолатсиз муносабатда бўлганини идрок қилади, балки уларга нисбатан худди шундай муносабатда бўлганини тушунтиришга ҳаракат қилади. Врач, педагог, ижтимоий ишчи ўз қўл остидагиларни “яхши” ёки “ёмон” га бўлиш тўғри эмас.
в) “эмоцияним иқтисод қилиш жабҳасини кенгайтириш” симптоми. Эмоционал сўниш синдроми уйда, мулоқотда, касбий фаолиятда кузатилиши мумкин. Масалан сиз ишдар шундай чарчайсизки, уйга келиб хеч ким билан сўзлашгингиз келмай қолади. Ишда сиз ўзингизни ушлаб турасиз, уйда эса ўз қобиғингизга ўралиб оласиз, уйдаги оила аъзоларга нисбатан ноадекват муносабатда бўласиз. Кўпгина ҳолатларда уйдаги оила аъзолари эмоционал сўнишнинг қурбонига айланадилар.
г) “Профессионал мажбуриятларни редукция” қилиш симптоми. Эмоционал ҳаражатларни енгиллаштириш ва қисқартиришда кўринади. Оддий эътибодан ҳам қолишади.
3-фаза “Силласи қуриш” умумий энергия ҳолатини тушиши асаб тизимини кучсизланиши билан изоҳланади “Сўниш” шахснинг ажралмас қисми бўлиб қолади.
Натижаларни қайта ишлаш қуйидагича амалга ошади. Бирламчи маълумотлар калитда кўрсатилганидек амалга оширилади. 12 та кўриниш бўйича сўни ҳолати аниқланади, ҳар бир учта фаза бўйича “сўниш” кўрсаткичлари аниқланади.
“ЗЎРИҚИШ”

  1. Психологик жароҳатни келтириб чиқарувчи ҳиссиётлар 1(2), 13(3), 25 (2), 37 (3), 49(10), 61 (5), 73 (5)

  2. Ўзидан қониқмаслик 2(3), 14 (2), 26 (2), -38 (10), -50 (5), 62 (5), 74 (3).

  3. “Қафасда қолганлик” 3 (10), 15 (5), 27 (2), 39 (2), 51 (5), 63 (1), -75 (5)

  4. Ҳавотир ва депрессия 4 (2). 16 (3), 28 (5), 40 (5), 52 (10), 64 (2), 76 (3)

“РЕЗИСТЕНЦИЯ”

  1. Эмоционал таъсирда ноадекват танловчанлик 5 (5), -17 (3), 29 (10). 41 (2), 53 (2), 65 (3), 77 (5)

  2. Эмоционал алоқий дезоридация 6 (10), -18 (3), 30 (3), ' 42 (5), 54 (2), 66 (2), -78 (5)

  3. Эмоционал жиҳатдан танқисликнинг кўпайтириш 7 (2), 19 (10), -31 (2), 43 (5), 55 (3), 67 (3), -79 (5)

  4. Касбий мажбуриятлар редукцияси 8 (5), 20 (5), 32 (2), -44 (2), 56 (3), 68 (3), 80 (10)

“СИЛЛАСИ ҚУРИШ”

  1. Эмоционал танқислик 9 (3), 21 (2), 33 (5), -45 (5), 57 (3), -69 (10), 81 (2)

  2. Эмоционал узоқлашилганлик 10 (2), 22 (3), -34 (2), 46 (3), 58 (5), 70 (5), 82 (10)

  3. Шахсий узоқлашилганлик (деперсонализация) 11 (5), 23 (3). 35 (3), 47 (5), 59 (5), 71 (2), 83 (10)

  4. Психосоматик ва психовегитатив бузилишлар 12 (3), 24 (2), 36 (5), 48 (3), 60 (2), 72 (10), 84 (5)

Натижалар таҳлили: ҳар бир кўрсаткич 0 баллдан 30 баллгача бўлиши мумкин
9 балл ва ундан паст – ҳали амалга ошмаган белги;
10-15 баллар- содир бўлаётган белгилар;
16 ва ундан юқори ҳозирги вақтда сўнишни бошидан кечираётган ҳолатлардан бири ҳисобланади
20 баллдан юқори бўлган кўрсаткичлар “эмоционал сўниш” ҳолатидан далолат беради
Бу методика эмоционал сўниш даражасини аниқлаш имкониятини беради. Қайси фазада сўниш синдромини аниқлаш имконияти уларнинг баллар тақсимотига қараб аниқланади. Ҳар бир фазада стрессни шаклланиш ҳолати ўлчанади, агар бир фазада баллар тақсимоти 120 баллдан юқори бўлса, сўниш синдроми мавжудлигидан далолат беради.
Натижалар таҳлилида биз учта фаза бўйича таҳлил қилишни лозим топдик, юқорида келтирилган ҳар бир фазадаги кўрсаткичлар асосан психокррекция учун мақсадга мувофиқдир.

Download 288.83 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling