Диссертация иши илмий раҳбар: Муллабоева Н. М. Психология фанлари доктори (DSc), доцент Тошкент 2023 мундарижа
-Жадвал “Эмоционал сўниш” бўйича бирламчи таҳлил натижалари
Download 288.83 Kb.
|
«ЎҚИТУВЧИЛАРДА КАСБИЙ СЎНИШНИНГ ПСИХОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ»
- Bu sahifa navigatsiya:
- 11-Жадвал Бойко методикаси бўйича жинс тафовутлари
- Жинси N Ўртача
- Зўриқиш Аёллар 41
- Эркаклар 49 77.87
- Расм 9. Бойко методикаси бўйича жинс тафовутлари
- 12-Жадвал Мутахассисликлар бўйича сўниш ҳолатлари тафовутлари
- Зўриқиш 75.0000 73.6000
- Резистенция 82.7000 62.6000
- Силласи қуриш” 64,12 84,47
- Расм 10. Зўриқиш шкаласи бўйича гуруҳий тафовутлар.
- Расм 11. Резистенция шкаласи бўйича гуруҳий фарқлар.
- Расм 12. Силласи қуриш фазаси бўйича гуруҳий тафовутлар.
- 13-Жадвал Бойко методикаси ва иш стажи бўйича фарқлари
- Зўриқиш 70.0000 73.11
- Резистенция 62.480 62.21
- Силласи қуриш” 60,12 65,47
- Расм 13. Иш стажи ва бойко методикаси бўйича умумий ҳолатлар.
- Педагогларнинг иш қобилиятлари ва шахс хусусиятлари ўртасидаги боғлиқлик қонуниятлари.
- 14-Жадвал В.В.Бойконинг “Эмоционал сўниш” методикаси ва Роттернинг “Субъектив назорат даражаси” методикаси ўртасидаги боғлиқлик
- Кўрсатгичлар Зўриқиш Резистенция
10-Жадвал
“Эмоционал сўниш” бўйича бирламчи таҳлил натижалари
Юқоридаги жадвалдан кўриниб турибдики, олинган натижалар нормал тақсимланиш қонунига мос келар экан. Эмоционал сўниш ҳолати эркаклар ёки аёлларда қай даражада эканлигини билиш мақсадида жинс тафовутларини таҳлил қилишга ҳаракат қиламиз 11-Жадвал Бойко методикаси бўйича жинс тафовутлари
Натижаларни таҳлили вақтида зўриқиш кўрсаткичи бўйича ишонч даражасидаги фарқларни кузатишимиз мумкин (t=2,92; p<0,01). Расм 9. Бойко методикаси бўйича жинс тафовутлари Эркакларда зўриқишга мойиллик ҳолатларини кузатишимиз мумкин. Аёллар ўзларидаги зўриқишларни эмоционал ҳиссиётлар орқали чиқариш имкониятларига эга эканлар, эркакларда бу бир мунча бошқачароқ ҳолатда кечар экан улардаги зўриқиш ҳолатлари яққол намоён бўлар экан. Қолган шкалалар бўйича эркак ва аёллар кўрсаткичларида ишонч даражасидаги фарқлар кузатилмади, яъни эмоционал сўниш ҳолатига эркаклар ҳам аёллар ҳам бир хилда мойил бўлишлари мумкин экан. Кейинги ҳолатда биз ўқитувчи касбининг турли мутахассислари эмоционал сўнишга қай даражада мойил эканликларини кузатишимиз мумкин. 12-Жадвал Мутахассисликлар бўйича сўниш ҳолатлари тафовутлари
Юқорида келтирилган жадвалдан кўриниб турибдики ҳар бир шкала бўйича ишонч даражасидаги фарқларни кузатишимиз мумкин. Зўриқиш фазаси бўйича олинган натижаларда тил ўқитувчиларида юқори натижа кузатилганлигини аниқладик (F=4,761; p<0,05). Тил ўқитувчилари “Психологик травмани келтириб чиқарувчи вазиятлар, Ўзидан қониқмаслик, Қафасда қолганлик”, “Хавотирлик ва депрессия” бошқа педагог мутахассисларга нисбатан юқори эканлигини кузатишимиз мумкин, эҳтимол уларнинг бир жойда ишлашлари ва асосан хужжат ишлари билан кўп шуғилланганликлари сабабли бўлса керак, тил ўқитувчилари асосан шифохонадан ташқарига чиқмайдилар, албатта улардаги ҳавотирликни ошиши шунинг натижасида бўлиши мумкин, тил ўқитувчиларининг олдига катта ҳам кичик ҳам бирдек мурожаат қилади, бунинг натижасида уларда касби бўйича баъзи бир ҳолатларда ўзини компитент сифатида идрок қилишига сабаб бўлиши мумкин. Расм 10. Зўриқиш шкаласи бўйича гуруҳий тафовутлар. Резистенция шкаласи бўйича ҳам ишонч даражасидаги фарқларни кузатишимиз мумкин (F=4,21; p<0,05). Бу бошланғич таълимда юқори чиққанлиги аниқланди. Расм 11. Резистенция шкаласи бўйича гуруҳий фарқлар. Бу шкала “Эмоционал таъсир остида ноадекват танловчанликни, эмоционал аҳлоқий жиҳатдан йўлини йўқотганликни, эмоционал жиҳатдан танқислик ҳолатларини, касбий мажбуриятларни ошиши натижасида пайдо бўлади. Кўпинча бошланғич таълимнинг ўқитувчиларида бу шкала бўйича сўнишини юқори чиқиши ачинарли ҳол, агар уларда аҳлоқий жиҳатдан меъёрларни йўқотиб болаларнинг билимларини моддий манбаларга боғлаб ўлчашларидан далолат бериши мумкин. Силласи қуриш шкаласида ҳам ишонч даражасидаги фарқлар мақжудлигини кузатишимиз мумкин (F=3,77; p<0,05). Бу фаза бўйича аниқ фанлар ўқитувчиларида юқори натижа кузатилди. Расм 12. Силласи қуриш фазаси бўйича гуруҳий тафовутлар. Аниқ фанлар ўқитувчиларида эмоционал танқислик, эмоционал жиҳатдан силласи қурганлик юқори экан, эҳтимол улардаги моддий жиҳатдан таъминланганлик баъзи бир ҳолатларда эмоционал дискомфорт хиссини келтириб чиқариши мумкин экан. Ҳозирги кунда аниқ фанларга алоҳида эътибор қаратилиши ва қўшимча дарсларнинг бирида математика, физика ёки информатика фанларининг ўқитилишига ота-оналар томонидан катта эътибор қаратилиши охир оқибатда уларнинг силласини қуришига сабаб бўлган бўлса ажаб эмас. Биз касбий сўниш ҳолатлари педагогларнинг иш стажига таъсир қиладими ёки йўқлигини аниқлашга интилдик, бунинг учун биз ўқитувчиларни шартли равишда уч гуруҳга ажратдик 5 йил иш стажига эга бўлганлар; 5-10 йил иш стажига эга бўлганлар ва 15 йилдан ортиқ иш стажига эга бўлганлар 13-Жадвал Бойко методикаси ва иш стажи бўйича фарқлари
Натижаларнинг таҳлилини кузатадиган бўлсак ҳамма шкалалари бўйича яъни зўриқиш (F=4,61; p<0,05), резистенция (F=4, 14; p<0,05), силласи қуриш (F=3,73; p<0,05) бўйича ишонч даражасидаги фарқлар мавжудлигини кузатишимиз мумкин. Ўқитувчиларнинг иш стажи қанчалик кам бўлса касбий сўниш ҳолатлари паст бўлар экан, уларнинг ишлаш йиллари органи сайин уларда касбга нисбатан сўниш ҳолатлари жуда кўп кузатилар экан. Эҳтимол улардаги бу ҳолатлар айнан бир жойнинг ўзида неча йиллар мобайнида ишлаш натижасида келиб чиққан бўлса ажаб эмас, шу сабабли ҳам касбий жиҳатдан бир жойда ишлаш ижобий натижа бермаслиги мумкин экан. Расм 13. Иш стажи ва бойко методикаси бўйича умумий ҳолатлар. Биз юқоридаги бўлимга хулоса қилар эканмиз касбий сўниш омиллари бир қатор жиҳатларга бевосита боғлиқ бўлар экан, яъни ўзини назорат қилиш ҳолатлари, жинси, касбий мутахассисликлари ва ишлаш муддати. Педагогларнинг иш қобилиятлари ва шахс хусусиятлари ўртасидаги боғлиқлик қонуниятлари. Биз юқорида педагогларнинг натижалари ўртасидаги тафовутларни кузатдик кейинги таҳлилда биз педагогларнинг касбий сўнишлари ва шахс хусусиятлари ўртасидаги боғлиқлик қонуниятлари мавжудми ёки йўқлигини таҳлил қилишга ҳаракат қиламиз. Биз асосий методика сифатида Бойконинг касбий сўнишини олдик, айнан касбий сўниш бошқа жиҳатларга боғлиқ ёки боғлиқ эмаслигини таҳлил қилишга ҳаракат қиламиз. 14-Жадвал В.В.Бойконинг “Эмоционал сўниш” методикаси ва Роттернинг “Субъектив назорат даражаси” методикаси ўртасидаги боғлиқлик
Натижалар таҳлилини диққат билан кузатадиган бўлсак зўриқиш ва муваффақиятда интерналлик шкалалари ўртасида ишонч даражасидаги боғлиқлик қонунияти кузатилмади. Лекин муваффақиятда экстернал синалувчиларда резестенция шкаласининг юқори эканлигини кузатишимиз мумкин (r=-0,286; p<0,01). Ўз муваффақиятларида барчани шерик қиладиган синалувчиларда эмоционал таъсир остида қолиш, ноадекват танловчанлик, эмоционал аҳлоқий жиҳатдан йўлини йўқотганликни, эмоционал жиҳатдан танқислик ҳолатларини, касбий мажбуриятларни ошиши натижасида пайдо бўлиши албатта экстерналлик сифатларига бевосита боғлиқ эканлигини кузатишимиз мумкин. Силласининг қуриши ҳам муваффақиятда экстернал синалувчиларда юқори эканлигини кузатдик (r=-0,169; p<0,01). Муваффақиятда экстернал синалувчиларда силланинг қурилиши кузатилиши мумкин экан. Муваффақиятсизликда интерналлик шкаласи ва касбий сўниш методикалари ўртасида боғлиқлик қонуниятлари мавжудлигини кузатишимиз мумкин. Муваффақиятсизликда интерналлик ва резестенция шкалалари ўртасида манфий муносабат мавжудлигини кузатишимиз мумкин (r=-0,306; p<0,01). Яъни ўз муваффақиятсизлигида бошқаларни айбдор қилаётган синалувчиларда бошқаларнинг эмоционал таъсири остида қолиш, танлаш вақтида ноадекватлик, эмоционал аҳлоқий жиҳатдан йўлини йўқотиш хос бўлишини кузатишимиз мумкин. Муваффақиятсизликда интерналлик ва силласини қуриши шкалалари ўртасида ҳам ишонч даражасидаги манфий муносабатлар мавжудлигини кузатишимиз мумкин (r=-0,164; p<0,01). Муваффақиятсизликда экстерналларда силлани қуриши юқори эканлигини кузатишимиз мумкин. Яъни ҳамма ерда бошқаларни айбдор деб хисобласалар, уларда силла қуриши яъни кучсизлик ҳолатларини кузатишимиз мумкин. Оилавий муносабатларда интерналлик кўрсаткичларида ҳам ишонч даражасидаги корреляцион боғлиқликлар мавжудлигини кузатишимиз мумкин. Бироқ натижалар таҳлилида тескари ҳолат кузатилди, яъни оилавий муносабатларда интерналик юқори бўлган синалувчиларда резистенция натижалари ҳам юқори эканлигини кузатдик (r=0,250; p<0,01). Яъни ўзини оилавий муносабатларга масъулиятли деб ҳисоблаган синалувчиларда эмоционал таъсир остида қолиш, ноадекват танловчанлик, эмоционал аҳлоқий жиҳатдан йўлини йўқотганликни, эмоционал жиҳатдан танқислик ҳолатларини, касбий мажбуриятларни юқори эканлигини кузатишимиз мумкин. Оилавий муносабатларда интерналлик шкаласи ва силлани қуриши ўртасида (r=0,111; p<0,01) мусбат муносабат мавжудлигини кузатишимиз мумкин, яъни ҳамма вазиятни ўз назорати остида қолдиришни истайдиган синалувчиларда силлани қуриши каби ҳолатларининг намоён бўлганлигини кузатдик. Шахслараро муносабатларда интерналлик шкаласи ва зўриқиш шкаласи ўртасида мусбат муносабатлар мавжудлигини кузатишимиз мумкин (r=0,132; p<0,01). Шахслараро муносабатларда ўзини масъулиятли деб ҳисоблаган синадувчиларда касбий сўнишда зўриқишлар ортишини кузатишимиз мумкин. Бу эса асабий ҳолатларни ошишига сабаб бўлиши мумкин. Шахслараро муносабатлар ва резистенция шкаласида манфий муносабатлар мавжудлигини кузатишимиз мумкин (r=-0,238; p<0,01). Яъни экстернал синалувчиларда резестенциянинг ортишини кузатдик. Саломатлик бўйича интерналлиги юқори бўлган синалувчиларда резестенция бўйича мусбат муносабатлар мавжудлигини кузатишимиз мумкин (r=0,146; p<0,01). Яъни саломатлигига ўзларини масъул деб биладиган синалувчиларда бошқаларнинг эмоционал таъсири остида қолиши, танлаш вақтида ноадекватлик, эмоционал аҳлоқий жиҳатдан йўлини йўқотишга хос бўлган хусусиятлар намоён бўлар экан. Умумий интерналлик шкалаларида ҳам ишончли боғлиқликлар мавжудлигини кузатишимиз мумкин. Умумий интерналлик кўрсаткичларининг юқори бўлиши албатта резестенцияга таъсир кўрсатар экан (r=0,106; p<0,05). Масъулиятнинг ортиши албатта улардаги касбий сўниш ҳолатларига таъсир қилишини кузатишимиз мумкин. Интерналлик шкаласи юқори бўлган синалувчиларда силлани қуришини ҳам кузатишимиз мумкин (r=0,107; p<0,05). Интернналлик яъни ҳамма жиҳатларини ўз зиммаларига олишлари ҳам касбий сўнишга салбий таъсир кўрсатишини кузатдик. БОБ БЎЙИЧА ХУЛОСАЛАР Юқоридаги таҳлиллари асосида қуйидаги хулосаларга келиш мумкин: Касбий сўниш ҳозирги замоннинг долзарб муаммоси хисобланади. Аёлларда ва эркакларда бир қатор тафовутлар кузатилди. Ўзини назорат қилиш касбий сўниш кўрсаткичларига боғлиқ экан Иш стажи касбий сўнишда муҳим аҳамиятга эга экан. Касбий мутахассисликлари ҳам касбий сўнишда муҳим ўрин тутар экан Касбий сўниш ва назорат даражалари ўртасида боғлиқлик қонуниятлари мавжуд экан. ХУЛОСА Жаҳон статистикасига мурожаат қилсак педагог ходимлар касбий жиҳатдан сўниш бўйича биринчи ўринда турар эканлар. Бу сўниш синдромини тарқалганлик ҳолати таҳминан 25-80%га тўғри келади. Бу 80% бошланғич синф ўқитувчиларида, 61% аниқ фанлар ўқитувчиларида, 47% тил ўқитувчиларида тарқалган экан. Тил ўқитувчиларининг 26%и юқори даражадаги ҳавотирланишга экан, 37%и эса депрессив ҳолатларга тушиш эҳтимоли бор экан. Кўпгина педагоглар ўз фаолиятини яхшилаш учун медикаментоз воситалардан фойдаланишади, бу ўз навбатида йиғилиб касбий сўниш ҳолатларини келтириб чиқаради. Сўнишга мойилликни келтириб чиқарувчи омиллардан яна бири бу кўп соат ишлаш (хафтасига 45 соат), кам маош, раҳбариятни қўллаб қувватламаслиги, ишлаш вақтидаги баҳолашни ноаниқлигидир. Кейинги омиллардан бири ўқувчилар билан пайдо бўладиган низолар ҳам сабаб бўлиши мумкин. Сўниш синдроми химояланмаганлик натижасида вужудга келади. Ҳозирги кунда раҳбариятни бўшатиш ҳолатлари билан қўрқитишлари ҳам сабаб бўлиши мумкин. Кейинги ҳолатларда ўқитувчиларнинг жамоат ишларига жалб қилинганлиги ҳам сўниш синдроомини юзага келтириши мумкин. Ҳозирги кунда ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилиш ҳолатлари ҳам учраб турибди. Эмоционал сўнишнинг вужудга келишини яна бир сабабига жисмоний жиҳатдан толиқишни ҳам киритиш мумкин (чарчоқ, жисмоний толиқиш, силласи қуриш; вазндаги ўзгаришлар; уйқунинг етарли эмаслиги, уйқусизлик; соғлиқни умумий ёмонлашуви, сзгилар бўйича қуйидагилар; нафас олишдаги қийинчиликлар, нафасни қисиши; кўнгил айниши, бош айланиши, хаддан ташқари терлаш, қалтираш; қон босимининг ошиши; ошқозон яраси ва теридаги касалликлар, юрак-қон тизимидаги касалликларэмоционал жиҳатдан эса (эмоциянинг етишмаслиги, пессимизм, шахсий вакасбий фаолиятдаги омадсизликлар, агрессивлик, депррессия, айбдорлик хисси, ҳақотир, идеалларнинг йўқолиши ва бошқаларни киритишимиз мумкин. Сўниш ҳолатлари айнан мукаммаллика интилган ўқитувчи мутахасссларда кўпроқ кузатилиши мумкин, чунки уларда ўз фаолиятини таҳлил қилишга мойиллик мавжуд экан. Олинган назарий ва амалий маълумотлар натижасида қуйидаги хулосаларга келиш имкониятига эга бўлдик. Муваффақиятга интилишда ва оилавий муносабатларда аёл ўқитувчилар ўзларини масъул деб хисоблашар эканлар Муваффақиятга интилишда тил ўқитувчилари, муваффақиятсизликка интилишда, оилавий муносабатларда, ишлаб чиқариш муносабатларида бошланғич таълим масъулитятни ўз зиммаларига олар эканлар Нейротизм тил ўқитувчиларида юқори бўлиши мумкин. Зўриқиш ҳолатлари эркакларда юқори эканлиги аниқланди Зўриқиш тил ўқитувчиларидар, резистенция бошланғич таълимда, силласи қуриш аниқ фанлар ўқитувчиларида ошар экан. Иш стажининг ошиши касбий сўниш синдромини ошишига олиб келар экан. Download 288.83 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling