Диссертация иши илмий раҳбар: Муллабоева Н. М. Психология фанлари доктори (DSc), доцент Тошкент 2023 мундарижа


Тадқиқот ишининг объекти ва предмети


Download 288.83 Kb.
bet3/17
Sana19.06.2023
Hajmi288.83 Kb.
#1615428
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
«ЎҚИТУВЧИЛАРДА КАСБИЙ СЎНИШНИНГ ПСИХОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ»

Тадқиқот ишининг объекти ва предмети сифатида 278-сонли умум таълим мактаби ўқитувчилари қатнашди. Ўқитувчиларда касбий сўнишнинг ўзига хос хусусиятлари.
Тадкикот ишининг максади ўқитувчиларда касбий сўнишнинг ўзига хос хусусиятларини ўрганишдан иборат.
Тадқиқот ишининг вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди:

  1. Мавзуга оид адабиётларни тўплаш, тизимлаштириш ва таҳлил қилиш.

  2. Ўқитувчиларда касбий сўнишга олиб келадиган психологик ва ижтимоий-психологик омилларни аниқлаш.

  3. Ўқитувчи касбий шароитига боғлиқ равишда касбий сўнишнинг ўзига хос хусусиятларини ўрганиш.

  4. Олинган маълумотлар асосида амалий тавсиялар ишлаб чиқиш.

Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

  • ўқитувчиларда касбий сўнишга олиб келадиган омилларнинг аниқланганлиги;

  • ўқитувчилардаги касбий сўнишнинг ўқитувчи ёши, жинси, иш стажи, касбий йўналишига қараб дифференциация қилинган ҳолда ўрганилганлиги

Тадқиқотнинг асосий масалалари ва фаразлари. Педагог-ўқитувчиларда касбий сўниш феномени психологияда кам ўрганилган бўлиб, мутахассислар кўпинча ушбу феноменни ўқитувчи касбининг интерперсонал характерда эканлиги, касб шароитлари, ўқитувчи мулоқоти контингентининг доимийлиги, ота-оналар ва ўқувчилар билан ишлашдаги мураккабликлар билан боғлаб тушунтирадилар. Касбий сўниш феномени ўз симптомларига эга бўлиб, кўпинча апатия, бефарқлик, масъулиятсизликнинг пайдо бўлиши, тез чарчаш, психосоматик синдромлар кўринишида кўзга ташланиши бир қатор тадқиқотчилар томонидан эътироф этилади. Касбий сўнишнинг олдини олиш, қитувчиларга психологик ёрдам кўрсатиш, касбий снишда психогигиена ва психопрофилактика чораларини ўз вақтида амалга ошириш муҳимлиги эътироф этиади.
Биз тадқиқотимизни ўтказишдан олдин қуйидаги тахминни илгари сурдик:

  • ўқитувчиларда учрайдиган касбий сўниш феномени ўқитувчининг иш шароитлари, мотивацияси, фаолият стажи, жинси, ёши каби бир қатор омилларга боғлиқ бўлиши эҳтимол;

  • ўз вақтида ўтказилган психокоррекцион тадбирлар ўқитувчиларда касбий сниш натижасида юзага келадиган оқибатларнинг олдини олиши мумкин.


Download 288.83 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling