Диссертация иши илмий раҳбар: Муллабоева Н. М. Психология фанлари доктори (DSc), доцент Тошкент 2023 мундарижа
II БОБ ТАДҚИҚОТНИНГ МЕТОДОЛОГИК МАНБАЛАРИ, ТАШКИЛ ЭТИЛИШИ, БОСҚИЧЛАРИ
Download 288.83 Kb.
|
«ЎҚИТУВЧИЛАРДА КАСБИЙ СЎНИШНИНГ ПСИХОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ»
II БОБ ТАДҚИҚОТНИНГ МЕТОДОЛОГИК МАНБАЛАРИ, ТАШКИЛ ЭТИЛИШИ, БОСҚИЧЛАРИ
2.1. Тадқиқотнинг методологик асослари Ўзбек психолог-олими Э.Ғ.Ғозиев фикрига кўра фаолият жаҳон психологияси фанининг фундаментал тушунчаларидан бири ҳисобланиб, кўпинча психологик категория сифатида қаралади. Шунинг билан бирга ушбу тушунча ҳаддан зиёд кенг маъноли ва ўта аҳамиятли тарзда фойдаланилганлиги туфайли унинг моҳияти ёйиқ бўлиб боради, натижада қиймати асл мазмунини йўқотади. Худди шу боисдан психологияда фаолият учун умумий қабул қилинган дефиниция мавжуд эмас, фойдаланиб келинаётган тузилма, таъриф эса кўп ҳолларда танқидга учрайди8. А.Н.Леонтьев фаолиятнинг психологик назариясини яратиб, унинг асосий тушунчаси сифатида “предметли фаолият” сўз бирикмасини фанга олиб киради. Муаллиф томонидан одамнинг “ҳиссий-амалий фаолияти” сўз бирикмаси “ижтимоий инсон” сифатида талқин этилади. Юқорида исм-шарифлари келтирилган тадқиқотчилар фикрига кўра, меҳнат фаолиятининг муваффақиятли кечиши, шахслараро муносабатларда хулқ-атворнинг намоён бўлиши ижобий психологик ҳолат сифатида баҳоланса, эмоция ва ҳиссиётнинг барқарор, мақсадга йўналган тарзда ҳукм суриш эҳтимоли эҳтироф этилади. Ҳис-туйғуларнинг барқарорлиги, мустаҳкамлиги, мукаммаллиги сифатларининг мавжудлиги уларнинг динамик стереотиплар тоифасига айланганлигидан далолат беради, фаолият ва хулқни шахс томонидан онгли рвишда бошқариш услуби шаклланганлигини билдиради. Табиатнинг таркибий қисмлари ва жамиятнинг аъзолари билан турли шаклдаги, ҳар хил хусусиятли муносабатга киришиши, улар билан муомала қилиш маромларини даврий (муваққат тарзда) ўзгаришини вужудга келтиради. Ана шу ўзгариш туфайли муваффақият ва муваффақиятсизлик, омад ва омадсизлик, оптимизм ва пессимизм, романтика ва реалия, симпатия ва антипатия, прогресс ва регресс, жўшқинлик ва тушкунлик, фаоллик ва сустлик каби ижобий ва салбий руҳий ҳодиса келиб чиқади. Фаолият ва хулқнинг амалиётда бир текис кечишини таъминловчи эмоционал ҳолат барқарорлигининг бузилиши унга қиёс қилинган муваффақиятнинг бирламчи омили тўғрисидаги илмий маълумотларни шубҳа остида қолдиради. Бинобарин жамики нарсанинг бошланғич асоси, манбаи эмоция, деган ғояни, унинг қийматини умумий фонда бирмунча қадрсизлантиради, лекин иккинчи даражали омилга айлинтириб юбормайди9. Омилларнинг бирламчи ва иккиламчи, устувор ва етакчи, умумий ва хусусий, объектив ва субъектив муҳим ва номуҳим мезонлар, аломатлар, ўлчамлар ёрдами билан баҳоланиши ушбу психологик масала моҳиятини оқилона талқин этиш заруриятини вужудга келтиради. Инсон фаолияти ва хулқининг муайян қонуниятларга асосланган ҳолда амалга ошиши ҳам объектив, ҳам субъектив шарт-шароитларга боғлиқ. Табиий омилларни келтириб чиқарувчи объектив (ташқи) шарт-шароитлар, яъни микро ва макро муҳит, моддий борлиқ, ёрдамчи воситаларнинг мавжудлиги, уларнинг юксак талабларга жавоб бера олиш имконияти, ташқи қўзғатувчиларнинг безарарлиги, вақт ва фазовий ўлчовларнинг мувофиқлиги, мутаносиблиги ҳолатларидан таркиб топади. Хулқ ва фаолиятнинг намоён бўлиши учун табиий шарт-шароитлар тизими яхлит тарзда иштирок этиши, уларнинг муваффақиятини таъминловчи омиллар мажмуаси шаклида хизмат қилиши мумкин. Табиий шарт-шароитлардаги тўкисликдан ташқари, айрим етишмовчиликлар ва узилишлар содир бўлиши нуқсонларни келтириб чиқаради, бунинг оқибатида руҳий кечинмалар фаоллиги, илдамлиги, мақсадга йўналганлиги бузилади10. Табиий шарт-шароитлар, муҳит таъсирида руҳий оламида бир қатор кескин ҳам сифат, ҳам миқдор ўзгаришлари вуудга келади, улар янгиланишлар, янги фазилатлар, ҳислатлар туғилишида намоён бўлади. Психокоррекцион ва психотерапевтик таъсиротлар объекти сифатида В.Н.Мясишев томонидан илгари сурилган ва “муносабатлар психологияси” концепциясида ифодаланган бемор шахсига ёндашиш позицияси методологик манбалардан бири ҳисобланиб, унинг назарий базиси бўлиб мазкур концепция доирасида олиб борилган психологик тадқиқотлар ётади. Шахс муаммосига ёндашув В.Н.Мясишевда инсондаги биологик ва ижтимоийлик мутаносиблиги масаласини тушуниш билан чамбарчас боғлиқдир. Муносабатлар онг, инсоннинг хаётдаги турли томонлар билан танланган тажрибасига асосланган психологик алоқасини ифодалайди. У инсоннинг кечинмалари, хатти—ҳаракатлари, реакцияларида акс этади. Муносабат қизиқишлар даражаси, эмоциялар кучи, хохиш ва эхтиёжлар даражасини характерлайди ва шунинг учун ҳам шахсни ҳаракатлантирувчи куч сифатида намоён бўлади. Шу билан бирга ҳар қандай муносабат каби у субъектив—объектив характерга эга ва мазмунлидир, шунингдек муносабат объекти — касаллик ёки шунга ўхшаш негатив ҳолатга табиатидан ташқарида қаралиб бўлмайди. Муносабатлар психологияси психологияда шахснинг махсус концепцияси бўлиб, шахснинг нормал ва психологик шаклланиши муаммоларини тадқиқ этишда, касалликларнинг келиб чиқиш ва ривожланиш механизмларини тушунтиришда, унинг клиник намоён бўлишини изоҳлашда, даволаш, касалликларнинг олдини олиш тадбирларини ишлаб чиқишда жуда катта аҳамиятга эгадир. Мазкур ёндашувнинг умумий ҳолатларини конкретлаштириш ва психология фанига мослаштириш П.К.Анохиннинг функционал тизимлар назариясида ёритилган. Функционал тизим деганда жараён ва механизмларнинг шундай динамик ташкил этилиши тушуниладики, мазкур момент сўровларига жавоб берган ҳолда бу ташкил этилиш қайта, яъни марказий нерв системасини олинган мослашув самарасининг етарли ёки етарли эмаслиги ҳақида ахборот берувчи натижали афферентация оқимини ҳам белгилаб беради. Сўнишнинг кўп омилли назарияси 1970 йилда америкалик тадқиқотчилар К.Маслак ва С.Джексон томонидан ишлаб чиқилган. Кейинчалик Н.Водопьянова томонидан такомиллаштирилган. Унга кўра касбий-эмоционал сўниш иш жойидаги юкламаларнинг ортиб кетиши ва у ердаги шахслараро низоларнинг кучайиши сабабли юзага келади. Инсон ўзини фойдаланилгандек ва бўм-бўш бўлиб қолгандек сезади, бошқа одамлар билан мулоқотга киришгиси келмайди, айнан шу даврдан бошлаб касбий сўниш куртаклари ривожлана бошлайди. Кейинчалик деперсонализация босқичи, яъни одамлар билан қўрс-қўпол муомалада бўлиш, чарчаш, агрессивлик кузатилади. Иккинчи босқич касбий эришувдаги редукция номини олган бўлиб, ўз касбий компетентлигининг пасайганлигини ва самарасизлигини хис қилиш, иш жойида берган вазифаларни уддалай олмаслигидек туюлиши, ўзини ўзи баҳолаш даражасининг тушиб кетиши билан характерланади. Учинчи компонент бу стрессдир ва у касбий сўнишнинг кенгайишига олиб келади. Шундай қилиб, тадқиқотимизнинг методологик асосини Президентимиз Ш.М.Мирзиёев томонидан илгари сурилган ва амалда татбиқ этилаётган Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш Ҳаракатлар стратегияси Дастури, шунингдек, В.Н.Мясишевнинг муносабатлар психологияси концепцияси, онг ва фаолият бирлиги назарияси (А.Н.Леонтьев), детерминизм тамойили (С.Л.Рубинштейн) ташкил этади, ўзбек олимлари (М.Г.Давлетшин, Э.Ғ.Ғозиев) концепциялари, касбий сўнишнинг замонавий концепциялари (Н.Е.Водопяьнова, C.Maslach) ташкил этади. Download 288.83 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling