Диссертация иши илмий раҳбар: Муллабоева Н. М. Психология фанлари доктори (DSc), доцент Тошкент 2023 мундарижа


Расм 3. Умумий интерналлик кўрсаткичлари бўйича жинс тафовутлари


Download 288.83 Kb.
bet13/17
Sana19.06.2023
Hajmi288.83 Kb.
#1615428
TuriДиссертация
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
«ЎҚИТУВЧИЛАРДА КАСБИЙ СЎНИШНИНГ ПСИХОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ»

Расм 3. Умумий интерналлик кўрсаткичлари бўйича жинс тафовутлари
Субъектив назорат даражаси методикаси бўйича олинган натижаларнинг гуруҳдардаги фарқлари мақжудлиги ёки йўқлигини таҳлил қилишга ҳаракат қиламиз. Шартли равишда биз гуруҳларни учга бўлган эдик: бошланғич таълим, тил ўқитувчилари ва аниқ фанлар ўқитувчилари.
Жадвал 6.
Субектив назорат даражаси бўйича гурухий фарқлар жадвали.




Бошланғич таълим (n=29)

Аниқ фанлар ўқитувчилари (n=33)

Тил ўқитувчилари (n=28)

F

Ишонч даражаси

Муваффақиятда интерналлик

11.6333

10.4667

19.9333

3.787

.025

Муваффақиятсизликда интерналлик

17.6000

12.3000

13.5000

3.711

.028

Оилавий муносабатларда интерналлик

18.4000

12.3333

14.9333

3.520

.035

Ишлаб чиқариш муносабатларида интерналлик

19.2000

13.3000

13.8000

5.631

.005

Шахслараро муносабатларда интерналлик

14.0000

12.1333

12.9333

2.889

.010

Саломатлик бўйича интерналлик

17.0000

17.3000

14.6000

2.020

.139

Умумий интерналлик

11.8000

10.1000

13.2000

4.553

.013

Натижаларни таҳлил қилиш вақтида биз қуйидаги ҳолатларни кузатдик (F=3,78; p<0,05). Натижалар таҳлилини кузатадиган бўлсак тил ўқитувчиларида муваффақиятдаги интерналлик кўрсаткичи бошқа ўқитувчиларга нисбатан юқори чиққанлиги аниқланди. Биз бошланғич таълимда дарс берадиган ўқитувчиларда бу кўрсаткич юқори чиқади деб таҳмин қилган эдик, бироқ тилдан дарс берадиган ўқитувчиларда бу натижа юқори чиқди, эҳтимол бошланғич таълим ҳар бир ҳолатларни тақдирга боғлаганликлари ва ўзларининг муваффақиятларида тақдирни кўрсатишлари сабабли уларда интерналлик тил ўқитувчиларига нисбатан паст натижани кўрсатган бўлса ажаб эмас.



Расм 4. Муваффақиятдаги интерналлик шкаласи бўйича гуруҳий фарқлар.
Муваффақиятсизликдаги интерналлик шкаласи бўйича ҳам ишонч даражасидаги фарқлар мавжудлиги аниқланди (F=3,711; p<0,05). Бунда энди бошланғич таълимда юқори натижа қайд қилинганлигини кузатишимиз мумкин, эҳтимол бошланғич таълим бошқа бир касб вакилларидан кўра омадсизликдан қўрқишлари шунга сабаб бўлган бўлса керак, чунки улар кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларга нотўғри таълим берсалар бу хато ҳари фан ўқитувчиси томонидан эсланиб туриши мумкин, шу сабабли ҳам уларда интерналлик кўрсаткичи ошган бўлиши мумкин.

Расм 5. Муваффақиятсизликдаги интерналлик шкаласи бўйича гуруҳий фарқлар.
Оилавий муносабатлардаги интерналлик шкаласи бўйича ҳам ишонч даражасидаги фарқлар мавжудлигини кузатишимиз мумкин (F=3,520; p<0,05). Бу кўрсаткида ҳам бошланғич синф ўқитувчиларининг интерналлик даражаси юқори экан, улар оилавий муносабатларда ўзларини масъулиятли деб хисоблашар экан. Бунга сабаб эҳтимол уларнинг оилаларига камроқ эътибор беришлари, яъни болаларнинг уй вазифаларини уйларига олиб бориб текширишлари ҳам сабаб бўлиши мумкин. Айнан шунинг учун ҳам улар оилавий муносабатларни яхшилашга интилишар экан. Бошланғич таълим оилавий ҳаётида рўй бераётган ҳар қандай ҳодисаларда ўз масъулиятини ҳис қилиш ҳаракат қилар эканлар, аниқ фанлар ўқитувчиларида айнан шу кўрсаткич бўйича экстернал эканликларини кузатишимиз мумкин. Эҳтимол улардаги моддий жиҳатдан таъминланганлик яъни ҳозирги кундаги аниқ фанларга нисбатан берилаётган эътиборлар оилавий муносабатлардаги зиддиятларда ўзлари айбдор эмасликларини намоён қилиши кузатилган бўлса ажаб эмас (6-расм).

Расм 6. Оилавий муносабатлардаги интерналлик шкаласи бўйича жинс тафовутлари.
Ишлаб чиқариш муносабатларида ҳам ишонч даражасидаги фарқлар мавжудлигини кузатишимиз мумкин (F=5,63; p<0,05). Олинган натижалар таҳлилида бошланғич таълим бошқа мутахассисларга нисбатан интернал эканлиги аниқланди. Бу улардаги маълумотларни таҳлил қилишда бошланғич синф ўқитувчиларида масъулият юқори эканлиги билан изоҳлашимиз мумкин. Бошланғич синф ўқитувчиларида ишлаб чиқариш жараёнида, жамоа билан бўлган муносабатларда, ўзининг муваффақиятларида фақат ўзини масъулиятли деб ҳисоблаши аниқланди. Бу кўрсаткичнинг паст даражаси аниқ фанлардан дарс берадиган ўқитувчиларнинг натижаларида қайд қилинди, улар аксарият ҳолатларда ташқи шарт шароитларга бошлиқларга, ишдаги ўртоқларга, омад ва омадсизликка боғлиқ деб ҳисоблашларини кузатдик.

Расм 7. Ишлаб чиқариш муносабатларидаги интерналлик шкаласи бўйича гуруҳий тафовутлар.
Саломатлик ва шахслараро муносабатлардаги интерналлик шкалалари бўйича ишонч даражасидаги фарқлар кузатилмади. Демак саломатлик ва шахслараро муносабатлар қайси соҳанинг вакили бўлишига қарамас экан.
Умумий интерналлик шкалалари таҳлили кузатилганда биз ишонч даражасидаги тафовутлар мавжудлигини кузатишимиз мумкин (F=4,553; p<0,05). Бу шкала тил ўқитувчиларида юқори эканлиги аниқланди, уларда керакли бўлган ҳар қандай вазиятлар ўртасидан назорат мавжудлигини кузатдик. Бундай инсонлар уларнинг ҳаётларида рўй берган кўпгина муҳим бўлган вазиятлар ўзларининг шахсий хатти ҳаракатлари самараси деб ҳисоблайдилар, улар бундай вазиятларни бошқариш мумкин деб ўйлайдилар, шунинг учун ҳам ҳаётда рўй берадиган ходисаларга ўз масъулиятларини хис қиладилар. Уларнинг ҳаётларида кўп ҳолатлар ижобий хал бўлади.

Расм 8. Умумий интерналлик шкаласи бўйича гуруҳий тафовутлар.
Бу шкала бўйича паст кўрсаткич аниқ фанларга кирадиган ўқитувчиларда аниқланди, уларда субъектив назоратнинг бошқаларга нисбатан паст эканлигини кузатишимиз мумкин. Аниқ фанларга йўналтирилган ўқитувчиларнинг хатти ҳаракатлари ва ҳаётий воқеалар ўртасида бошқариш мумкинлигини тасаввур қила олмасликлари аниқланди. Улар ўзларининг ҳаётларида рўй берадиган ходисаларни тасодифга ёки бошқа бир инсонларнинг таъсирига йўяр эканлар.
БОБ БЎЙИЧА ХУЛОСАЛАР
Олинган бирламчи маълумотлар асосида қуйидаги хулосаларга келдик:

        1. Маълумотоарнинг назарий таҳлили методологик асос бўла олади.

        2. Танланган методикаларимиз педагогларга мос тушади.

        3. Маълумотлар нормал тақсимланиш қонунига мос келди

        4. Натижаларда бир қатор жинс тафовутлари кузатилди

        5. Қайси фан ўқитувчиси бўлиши бир қатор шахс омилларига таъсир кўрсатар экан.

III БОБ. Касбий сўниш жиҳатларининг эмпирик таҳлили
3.1 Ганс Айзенкнинг Индивидуал-типологик хусусиятларни аниқлаш тести ва олинган натижалар баёни.
Ганс Айзенкнинг Индивидуал-типологик хусусиятларни аниқлаш тести психологик тадқиқотларда, ташхис амалиётида энг кўп ишлатиладиган классик тестлар сирасига киради ва кишининг индивидуал-психологик хусусиятларини аниқлашга мўлжаллангандир. Методика 57 саволдан иборат бўлиб, йўриқномага биноан маъқул келган саволга “ҳа”, маъқул келмаган саволга “йўқ” деб жавоб берилиши керак. Тестда “нейротизм”, “экстраверсия”, “интроверсия” ва “ёлғон” шкалалари мавжуд бўлиб, унинг афзал томонларидан бири, асосан, гуруҳий ва индивидуал тадқиқотлар ўтказиш мумкинлигидадир. Текширилувчиларга берилган саволлар оддий бўлиб, кишини ўйлашга мажбур қилмайди. Бу методика ҳозирги кунда Ўзбекистонда оммавий тарзда ишлатиладиган методикалар сирасига. Хуллас, ушбу тадқиқотда синалувчиларнинг индивидуал-типологик хусусиятларини аниқлаш мақсадида мазкур методиканинг 57 саволдан иборат бўлган вариантини ишлатишга қарор қилдик. Методикани ўтказиш жараёнида текширилувчиларга қуйидагича йўриқнома берилади: “Сиздан қуйидаги саволларга “ҳа” ёки “йўқ” тарзида жавоб бериш сўралади. Саволлар устида узоқ ўйламай, хқизингизга келган биринчи жавобни беришга ҳаракат қилинг”.
Методика ўтказиб бўлингач уни таҳлил қилиш бошланади. Жавоб варақасида “ҳа” ва “йўқ” жавоблари бўйича махсус калит ишлаб чиқилган ва шу калитга асосан учта кўрсаткич олинади – экстраверсия-интроверсия, нейротизм ва ёлғон шкаласи.
Экстраверсия - бу мулоқотга тезда киришиб кета олиш, ташқи оламга йўналганлик хусусиятидир. Экстравертлар ҳеч нарсани ичларида сақламайдилар, ташқарига чиқаришни ёқтирадилар. Улар ўз фикр ва мулоҳазаларини очиқ-ойдин айтиб, ҳар доим ўзларини ҳимоя қила оладилар. Бундай инсонлар ўйин-кулгини, хушчақчақликни яхши кўрадилар. Турли тадбирларда фаол қатнашиб, ҳамманинг диққат марказида бўлишни хоҳлайдилар ва бунга эришадилар ҳам.
Интроверсия – шахснинг доим ўз ички олами билан машғул бўлиб юришини ифода этувчи кўрсатгичдир. Интровертлар ўз ҳиссиётларини кишилар кўзидан яширишни хуш кўрадилар. Ўзларининг сирларини камдан-кам ҳолларда бировга айтишлари мумкин. Улар бирон нарсадан қониқмасалар, буни ҳеч кимга айтмайдилар, ҳамма нарсани ичларига ютадилар. Интровертлар шовқинли давралардан кўра китоб ўқишни, уй ишлари билан шуғулланишни маъқул кўрадилар.
Нейротизм шкаласи ҳиссий барқарорлик-беқарорлик хусусиятини акс эттиради. Бу кўрсатгичнинг юқори даражалари синалувчиларда юқори даражадаги безовталик, ўзини паст баҳолаш каби салбий кечинмаларга мойиллик мавжудлигидан гувоҳлик беради. Нейротизм психик жараёнларнинг беқарорлигида, қўзғалувчанликнинг юқорилигида, асабнинг “таранг”лигида намоён бўлади.
Ёлғон шкаласи меъёрида 4 баллдан ошмаслиги керак. Мазкур шкала бўйича 5 ва ундан ортиқ балл олинса, синалувчи берган жавобларининг ҳаққонийлигига шубҳа билан қаралади. Бундай синалувчилар атрофдагиларга ўзларини яхши томондан кўрсатишга интилган бўлишлари мумкин ёки жамият аъзолари томонидан тан олинишни хоҳлаётган бўлишлари мумкин.
Натижаларни қайта ишлаш жараёнида ҳар бир кўрсатич ҳисоблаб чиқилгандан сўнг қуйидагича талқин этилади.
Агар экстраверсия-интроверсия 0 дан 12 гача ва нейротизм 0 дан 12 гача бўлса, бу текширилувчи барқарор-интроверт11 типига мансубдир. Барқарор-интроверт – совуққон, ҳар бир ишни ўйлаб қиладиган, ўз хатти-ҳаракатларини тарозига солиб, ўзи учун фойдали томонини кўзлайдиган инсон ҳисобланади. Барқарор-интроверт типидаги инсонлар доимо ҳушёрликни ақлли хатти-ҳаракатларни биринчи ўринга қўядилар. Улар ҳеч бир фаолиятни биринчи бошламайдиган пассив-суст, ҳар бир ишда “етти ўлчаб, бир кесадиган” эҳтиёткор, ҳар бир ишни чуқур мулоҳаза юритган ҳолда қиладиган, ақлли, тинчликни севадиган, бошқарувчан, ишонувчан, ҳар бир хатти-ҳаракатини назорат қилишга мойил бўлган вазмин, бир маромда ҳаракат қиладиган хотиржам шахслар бўлиб ҳисобланади.
Агар экстраверсия-интроверсия 0 дан 12 гача ва нейротизм 12 дан 24 гача бўлса, бу текширилувчи беқарор-интроверт типига мансуб шахс ҳисобланади. Бундай инсонлар ҳақиқий интроверт бўлиб, доимо ўзларининг ички дунёлари билан банд бўлган кишилар сирасига кирадилар. Улар ҳар бир нарсани кўнгилларига оладилар, бироқ хафа бўлганларини дарров ошкор қилмайдилар. Ҳар бир ишни шошмай, обдон ўйлаб, сўнг амалга оширадилар қўрқув туфайли ўз фикрларини баён этмайдилар. Беқарор-интровертлар, кўпинча, ювош, мулоҳаза юритишга мойил бўлиб, келажакка умид билан қарамайдилар. Савол берилса, жуда қисқа ва лўнда қилиб жавоб қайтарадилар. Инсонлар билан мулоқот қилишдан қочадилар, мулоқотга енгил кириша олмайдилар.
Агар экстраверсия-интроверсия шкаласи 12 дан 24 гача ва нейротизм 0 дан 12 гача бўлса, бундай текширилувчи барқарор-экстраверт типига киритилади. Барқарор-экстравертлар мулоқотга тез кириша оладилар, ҳар бир жамоанинг юраги бўла оладилар. Улар ҳар бир инсоннинг юрагига яқин сўзларни топа оладилар, яхши кайфиятни улаша оладилар. Барқарор-экстравертлар кайфиятининг ўзгарганлигини уларнинг юзларига қараб ҳам билиб олиш мумкин. Улар баъзида жуда сергап бўлишлари ҳам мумкин. Барқарор-экстравертларнинг раҳмларини тез келтириш мумкин, ҳар доим дадил ҳаракат қиладилар. Улар ҳар бир ишни қизиқиш билан бошлайдилар, лекин ҳамма вақт ҳам охирига етказмасликлари мумкин. Ҳамма ерда сардор, бошлиқ бўлишни ёқтирадилар. Ўз фикрларини дадил ҳимоя қиладилар. Барқарор-экстравертлар кўпинча хушчақчақ бўлиб, шароитга тез ва осон мослаша оладилар.
Агар экстраверсия-интроверсия 12 дан 24 гача ва нейротизм 12 дан 24 гача бўлса, бундай текширилувчи беқарор-экстраверт типига мансуб ҳисобланади. Беқарор-экстраверт сезгирлиги, серҳаракатлиги билан ажралиб туради. У ўзгаларнинг устидан ҳукмронлик қилишни ёқтиради, бирор нарса ёқмаса, дарҳол буни бировга айта олади. Руҳий ҳолати ва жараёнлари тез ўзгариб туради, унинг жаҳлини чиқариш осон. Жаҳли чиққан вақтда ҳеч кимни танимайди, бировнинг аламини, бошқадан олиши мумкин. Келажакка доим умид билан қарайди.
Энди натижалар таҳлилига ўтамиз.

Download 288.83 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling