МАГИСТРЛИК ДИССЕРТАЦИЯ ИШИ Мавзу: Мобил телекоммуникация тизимлари хавфсизлигини баҳолаш усулларининг таҳлили - Битирувчи: Холдоров Б.Я.
- Илмий раҳбар: ф.-м.ф.н., Назарова М.Ҳ.
- ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ВА КОММУНИКАЦИЯЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ
- ВАЗИРЛИГИ
- ТОШКЕНТ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ
- Дунёнинг ҳозирги аҳолиси 7,6 миллиарддан ошган бўлса, дунёдаги турли сотали компаниялар томонидан сотилган SIM-карталар сони қарийб 7 миллиардга етди. Хусусан, Ўзбекистонда аҳоли сони 33,5 миллиондан ортиқ бўлса, бешта компания томонидан сотилаётган SIM-карталар сони қарийб 23 миллиондан ортиқни ташкил етади.
- Интернет шиддат билан ривожланаётган бир даврда глобал тармоқ ва бошқа йўллар орқали хавф солиши мумкин бўлган турли хуружлар мобил алоқани ҳам четлаб ўтмайди. Бу эса мобил телекоммуникация тармоқларини хавфсизлик ҳолатини баҳолаш долзарб муаммо эканлигини англатади. Бу эса, ушбу мавзудаги магистрлик ишини мавзусини долзарблигидан далолат беради.
Магистрлик диссертациясининг мақсад ва вазифалари - Ушбу магистирлик диссертация ишининг мақсади мобил телекоммуникация тармоқларини хавфсизлигини баҳолаш усулларини таҳлил қилишдан иборат.
- Тадқиқот мақсадини амалга ошириш учун диссертация ишини бажаришда қуйидаги вазифалар қўйилди:
- мобил телекоммуникация тармоқларида бўлиши мумкин бўлган таҳдидларни аниқлаш ва таснифлаш;
- мазкур таҳдидларни амалга оширишда сабаб бўлувчи потенциал заифликларни баҳолаш усулларини таҳлил қилиш;
- мобил телекоммуникация тармоқларида мавжуд ҳимоя механизмларини таҳлил қилиш;
- “нуқтадан-нуқтага” шаклида хабарларни хавфсиз этказиш протоколини таклиф этиш.
Мобил телекоммуникация тармоқ архитектураси Асосий тармоқ ташкилоти Мобил телекоммуникация тармоғининг хавфсизлиги Мобил телекоммуникация тармоқларида мавжуд таҳдидлар Мобил телекоммуникация тармоқларида ҳужум таксаномияси Мобил телекоммуникация тармоқларида ҳужум таксаномияси Мобил телекоммуникация тармоқларида заифликларни баҳолаш усулларининг таҳлили CAT баҳолаш усулининг таҳлили aCAT баҳолаш усулининг таҳлили eCAT баҳолаш усулининг таҳлили - еCАТ қуйидаги: (1) самарали қамровни ўлчаш; (2) тармоқни ҳимоя қилиш учун зарур бўлган хавфсизлик механизмларининг турларини аниқлаш; ва (3) тармоқнинг энг заиф ҳудудларини аниқлаш (шунингдек, hot-spots-лар деб аталади), мақсадларда график технологиясидан, мантиқий эҳтимолликлардан ва қамровни ўлчаш формулаларидан (Coverage Measurement Formulas, CMF) фойдаланади.
eCAT баҳолаш усулининг таҳлили - еCАТ нинг афзалликлари қуйидагилардан иборат:
- 1. еCАТ автоматик ва визуал кўринишда, яъни, у (I) хабарлар, маълумотлар манбалари ва хизмат мантиғидаги маълумотлар элементларининг бузилиши (маълумотларнинг зарарланиши) билан фаоллашган ҳужумларни автоматик равишда чиқаради; (II) хавфсизлик протоколи томонидан тақдим этилган ҳимоя ҳажми; ва (III) тармоқ hot-spot-лари.
- 2. еCАТ интерактив бўлиб, фойдаланувчиларга хавфсизлик протоколи қўлланилганда ҳужумлар учун зарур бўлган кераксиз шартларни кўрсатиш имконини беради ва шу билан хавфсизлик протоколларининг самарадорлигини баҳолаш имконини беради.
- 3. еCАТ амалийдир, чунки у CMF ҳисоблашларида тўғридан-тўғри қўлланилиши мумкин бўлган ҳужумлар графиги натижаларини тақдим этади. Бу эса хавфсизлик протоколларининг ҳимоя қамровини ҳисоблаш имконини беради.
- Нуқта-нуқта шаклидаги ҳимоя механизми
- Дастурий воситанинг асосий ойнаси
Таклиф этилган протоколнинг наъмунавий дастурий воситаси - Мижозлар орасида умумий калитни тақсимлаш
Таклиф этилган протоколнинг наъмунавий дастурий воситаси - Ахборот алмашиниш жараёни
ХУЛОСА - Ушбу диссертация ишида мобил телекоммуникация тармоқларида ахборот хавфсизлиги масаласи таҳлил қилинган бўлиб, қуйидаги натижаларга эга бўлинди:
- Мобил телекоммуникация тармоқларида бўлиши мумкин бўлган таҳдидларни аниқланди ва таснифланди.
- Мазкур таҳдидларни амалга оширишда сабаб бўлувчи потенциал заифликларни баҳолаш усулларини таҳлил қилинди.
- Мобил телекоммуникация тармоқларида мавжуд ҳимоя механизмларини таҳлил қилинди.
- “Нуқтадан-нуқтага” шаклида хабарларни хавфсиз этказиш протоколини таклиф этилди.
- Таклиф этилган протокол учун наъмунавий дастурий восита ишлаб чиқилди.
- ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН
- РАХМАТ !!!
Do'stlaringiz bilan baham: |