245
эътиборлилик сифатлари тажриба гуруҳидаги синалувчиларда юқори
эканлиги аниқланди.
Юқорида тўхталиб ўтилган сўровнома ва
методик воситалар
натижаларидан
маълумки,
ҳиссий-эмоционал
компонентнинг
ривожланганлиги даражаси тажриба гуруҳидаги
респондент-талабаларда
юқори эканлиги аниқланди.
V. Рефлексив компонентни аниқлашга қаратилган сўровнома ва
методикалар:
1. “Н.Райдаснинг “Ўз-ўзига ишонч тести”
2. Рефлексивлик даражасини аниқлаш методикаси. (В.В. Понамарёва
бўйича).
Рефлексив компонент диагностикасида муҳим ўрин
тутувчи
Н.Райдаснинг “Ўз-ўзига ишонч тести” тадқиқотимизнинг
шакллантирувчи
босқичида тажриба ва назорат гуруҳидаги синалувчиларда қайта ўтказилди.
Тажриба ва назорат гуруҳларида ўтказилган “Ўз-ўзига ишонч тести”
натижалари таҳлилига кўра, тажриба гуруҳидаги
респондент-талабаларнинг
ўзига ишонч даражасининг ривожланганлиги (ўзига ишончидан кўра
ишончсизлик кучлироқ 12,3 %, ўзига ишонч даражаси ўртача 37,1 %, ўзига
ишонади 31,5 %, ўзига ишончи жуда юқори 19,1%) назорат гуруҳидаги
синалувчиларнинг ўзига ишонч даражасидан юқори эканлиги (ўзига мутлақо
ишонмайди 19,3 %, ўзига ишончидан кўра ишончсизлик кучлироқ 27,3 %,
ўзига ишонч даражаси ўртача 39,8 %, ўзига ишонади 10,2 %, ўзига ишончи
жуда юқори 3,4 %) кузатилди.
Do'stlaringiz bilan baham: