62
II БОБ. СAМAНДAР ВОҲИДОВ ИЖОДИНИНГ ЖАНРЛАР ТИЗИМИ
§2.1. Бағишлов ва қасида жанрида шоир маҳорати
С.Воҳидов Бухоро адабий муҳитининг
бетакрор ижодкори сифатида
лирик, лиро-эпик (сўнгги йилларда насрий) турларда фаол ижод қилди.
Шоир лирикаси нафақат бармоқ, балки аруз вазнидаги гўзал шеър
намуналари билан бойиди. Шоирнинг мухаммаснависликдаги маҳоратини
кенг тадқиқ этган олим О.Сафаров шундай ёзади: «У Алишер Навоий
ғазаллари руҳини, вазну оҳангини, тасвирий жозибасини шу қадар нозик ва
теран ҳис қила олганки, кўп ҳолларда унинг
мисраларини буюк устози
сатрларидан фарқлаш қийин, гўёки уларнинг барчасини бир қалам соҳиби
ёзгандай туюлаверади»
48
.
С.Воҳидовнинг ғазал жанридаги ижод намуналари профессор
Р.Воҳидов томонидан атрофлича ўрганилган
49
. Олим «Ишқ – шеър жавҳари»
номи остида шоир ғазалларини бадиийлик мезонлари асосида таҳлилга
тортади. Ушбу тадқиқод ишида эса С.Воҳидовнинг ҳали ўрганилмаган
қасида, бағишлов ва достонларини поэтик тадқиқ этишни мақсад қилдик.
Шоир ижодининг жанрий ва шаклий таркибини инобатга олган ҳолда
қуйидагича таснифладик:
Лирик асарлар: ғазал, мухаммас, қасида, бағишлов, тўртлик,
саккизлик, туркум;
маснавий, мухаммас,
мусаддас шаклидаги шеърлар,
бармоқ вазнидаги эркин шаклли шеълар, эркин вазндаги шеърлар.
Лиро-эпик асарлар: достон (ривоят-достон,
эпик достон, лирик
достон, достон-марсия), воқеабанд шеърлар.
Таржималар. (Шарқ ва рус адабиётидан таржималар; Рудакийдан
Садриддин Айний даврига қадар Бухорода
яшаб форс-тожик тилида ижод
қилган 30 та шоирнинг шеърларидан таржималар).
48
Сафаров О. Бухоро адабий ҳаракатчилиги тарихидан лавҳалар. (Мақолалар, рисолалар) –Бухоро:
“Дурдона” нашр., 2015. –Б. 468.
49
Воҳидов Р. Бир носир-у уч шоир ҳақида топганларим. – Бухоро, 2003.