Диссертацияси илмий раҳбар: т ф. д., Ш. А. Султанова Магистрант: Г. М. Абдуқаххорова Тошкент 2022 м у н д а р и ж а


Download 1.25 Mb.
bet14/22
Sana17.03.2023
Hajmi1.25 Mb.
#1279596
TuriДиссертация
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   22
Bog'liq
Г.М. Абдуқаххорова 19.11.2020 123

2-Боб бўйича хулосалар


Қуритиш объектининг ҳолати аниқланди: нам материаллар классификацион схемасидаги мева-сабзавот хом ашёси ва уни қуритиш технологиясига умумий ёндошувлар танланди.
Функционал ва структурали белгилари асосида самарали усулни тузиш ва берилган усуллар бўйича мева-сабзавот хом ашёсини қуритишнинг рационал технологиясини морфологик таҳлил қилиш бу жараённинг жадаллашиши учун учта муҳим талабга асосланиши аниқланди.
Қуриш жараёни самарадорлигини ошириш учун дастлаб ИҚ-қиздиришнинг ҳарорати аниқланди. λmax максимум нурланишнинг тўлқин узунлиги қуритилаётган материалнинг ютилиш хусусияти билан мос келиши, бунда юза қисмга жадал равишда намликнинг сиқилиши учун циклик ИҚ-нурлантириш материални конвекцияни турғунлаш билан мос келиши, сўнгра келаётган намлик иссиқ ҳаво оқимида фаол равишда буғланади ва қуритиш камерасидан ташқарига чиқариб юборилиши аниқланди.
ИҚ-қуритиш иссиқлик ва масса алмашинувининг математик модели намлик сиқилишнинг турғунлаштирилган жараёнида материалнинг чуқур қиздиришда нурланишнинг Кλ ютилиш коэффиценти, шунингдек, материалнинг иссиқ намликни ўтказиш кўрсаткичига δиссиқлик градиенти µ>1 коэффиценти таъсир этиши ҳисобга олиниб тузилган.
ИҚ-нурланишнинг ютилиш коэффиценти Кλ ва иссиқ намликни ўтказишнинг δ иссиқлик градиент коэффиценти µ иссиқлик-масса алмашинув жараёнининг бошқариш омиллари ҳисобланади ва ИҚ-нурланишнинг мос келувчи ҳароратида Т ва циклнинг структураларининг кўрсаткичларининг оптимал катталиклари ε қуритилаётган материалнинг юза қисмига намликни сиқиб чиқаришни тезлаштирилиши.
Иссиқлик градиенти µ, материалга вақтинча циклик иссиқлик ε таъсирининг нисбати билан аниқланди: τиқ – инфрақизил қиздириш, τ0 –ҳаво оқим ва хом ашёнинг берилган коэффицентини оптимизациялаш йўли билан экпериментал асосланган.
Қуритиш жараёнида тўғралган меваларнинг шакли ва ўлчамларининг таъсири, қуритилаётган материалга дастлабки иссиқлик билан ишлов беришнинг қуритиш вақтига таъсири тажрибавий ўрганилди. Инфрақизил диапазондаги электромагнит майдонда намуналарга дастлабки ишлов бериш қурилмалари схемалари тузилди.

Download 1.25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling