Диссертацияси илмий раҳбар: т ф. д., Ш. А. Султанова Магистрант: Г. М. Абдуқаххорова Тошкент 2022 м у н д а р и ж а
-§ ИҚ, ЎЮЧ ва ИҚ-ЎЮЧ билан дастлабки ишлов беришнинг масса алмашинув жараёнига таъсири
Download 1.25 Mb.
|
Г.М. Абдуқаххорова 19.11.2020 123
- Bu sahifa navigatsiya:
- КАСКАДЛИ ҚУРИТИШ
3.3-§ ИҚ, ЎЮЧ ва ИҚ-ЎЮЧ билан дастлабки ишлов беришнинг масса алмашинув жараёнига таъсири
Дастлабки ишлов бериш қуритиш жараёнини жадаллаштиришини инобатга олиб, бу усулни ИҚ, ЎЮЧ ва ИҚ-ЎЮЧ нурлар билан амалга оширишни режалаштирамиз. Икки босқичли қуритиш жараёни каскадли қуритиш деб аталади. Дастлабки ишлов беришнинг моҳияти танланган усулда керакгидан 15-20 маротаба кучли энергия оқими билан қисқа муддатли ишлов беришдан иборат. Қисқа муддатли ишлов бериш ўз навбатида бир неча босқичли, таъсир муддати ўсиб борадиган, доимий ва камайиб борадиган режимларда амалга оширилади [22;246-248 б]. Қуритиш жараёнида иложи борича паст температурада, қисқа фурсатда, энергиянинг минимал сарфи билан буғлатилиши керак бўлган намликка таъсир этишнинг турли усуллари тадқиқ этилиши керак. Хом ашёга ИҚ, ЎЮЧ ва ИҚ-ЎЮЧ нурлар билан қисқа муддатли дастлабки таъсир кўрсатишнинг кўп қўлланиладиган усуллари, уларнинг маҳсулотдаги намликнинг ҳолатига таъсири, иссиқ ҳаво ва ИҚ нурлар таъсирида буғлатилиши кўрилиши керак, олма ва анжирни қуритишнинг мақбул режимлари топилиши ҳамда уни амалга ошириш бўйича конструктив тавсиялар ишлаб чиқили. КАСКАДЛИ ҚУРИТИШ 3.3-расм. Касадкали қуритиш Қуруқ маҳсулот чиқиши бошланғич маҳсулот таркибидаги қуруқ моддалар миқдорига боғлиқ бўлади. Лекин қуруқ модда – энг аввало минерал моддалар ва клечаткадан тузилган каркасдир. Қуритилган моддаларда оқсиллар, углеводлар, аминокислоталар, минерал моддалар, витаминлар ва бошқалар эриган ёки кимёвий бириккан сув ҳам қолади. Хомашё навлари кўрсатгичларининг солиштирма таҳлили 3.9-жадвалда келтирилган. Қуритиш учун маҳсулот танлашда нафақат ундаги катта миқдордаги қуруқ моддага, ва яна физиологик қиммат моддалар, витаминлар ва углеводлар кўп миқдорда бўладиган навларга қаралади. Қуруқ модда миқдори энг кўп бўлган етакчи навлар: анжир нави – қора қрим, сариқ далмат, абхаз; олма нави – беш юлдуз, голден, семеринка. Биргаликдаги кўрсатгичларга кўра қуритиш учун энг яхши турлар: инжира нави – қора қрим, сариқ далмат, абхаз; олма нави – голден. 3.9-жадвал Куритиш учун мўлжалланган хом-ашёларни кимёвий таркиби
Анжир намуналарини қуритиш жараёнида намликнинг массавий улуши ўзгариши хусусияти (3.4-расм, 6-илова), анжир намуналарини қуритиш жараёнида намлик миқдори ўзгаришига нисбатан фарқланади. 3.4-расм. Қуритилаётган анжир намунасидаги қолдиқ намликнинг қуритиш вақтига боғлиқ ҳолда миқдори графиги (қора қрим, тўғраш шакли - паррак) Дастлабки ишлов беришсиз қуритишда, маҳсулотдаги намлик миқдори нормаллашган ҳолатга 180 мин қуритиш жараёни давомида келишига қарамасдан, натижага кўра қолдиқ намлик миқдори 19,50% ни ташкил қилди ва бошқа исталган дастлабки ишлов бериш усулидан паст кўрсатгич бўлади. Анжир намунасига ИҚ-қиздириш орқали дастлабки ишлов бериб, ИҚ-конвектив қуритишда намуналарни 180 мин давомида қуритиш етарли бўлади (намуналардаги қолдиқ намлик миқдори 13,58% ни ташкил этди), ЎЮЧ қиздириш орқали дастлабки ишлов бериб, ИҚ-конвектив қуритишда намуналарни 180 мин давомида қуритиш етарли бўлади, лекин қуритиш даври тугаши билан маҳсулотдаги қолдиқ масса улуши юқори ва 17,21% ни ташкил қилади, ИҚ-ЎЮЧ диапазонидаги электромагнит майдони таъсирида дастлабки ишлов беришни қўллашда қолдиқ масса улуши 15,39% ни ташкил қилади. 3.5-расм. Қуритилаётган олма намунасидаги қолдиқ намликнинг қуритиш вақтига боғлиқ ҳолда миқдори графиги (беш юлдуз, тўғраш шакли - паррак) 3.5-расмда (7-илова) олма намунасидаги қолдиқ намлик масса улушининг дастлабки ишлов беришсиз, барча уч хил дастлабки ишлов беришдаги ва конвектив қуритишдаги таҳлили келтирилган. Қуритиш қолдиқ намлик масса улуши стандарт талабларига тўғри келадиган (14,00%-дан ошмаган) кўрсатгичгача давом эттирилди, дастлабки ишлов бериш 90 ᴼС давомида – 45 ᴼС, – 60 ᴼС, – 45 ᴼС режимида, асосий жараён – конвектив қуртиш 180 мин давом эттирилди (80 ᴼС ҳароратда, ҳаво тезлиги 3 м/с). Олма намунасига ИҚ-қиздириш орқали дастлабки ишлов бериб, ИҚ-конвектив қуритишда намуналарни 180 мин давомида қуритиш етарли бўлади (намуналардаги қолдиқ намлик миқдори 13,24% ни ташкил этди), ЎЮЧ қиздириш орқали дастлабки ишлов бериб, ИҚ-конвектив қуритишда намуналарни 180мин давомида қуритиш етарли бўлади, лекин қуритиш даври тугаши билан маҳсулотдаги қолдиқ масса улуши юқори ва 16,21% ни ташкил қилади, ИҚ-ЎЮЧ диапазонидаги электромагнит майдони таъсирида дастлабки ишлов беришни қўллашда қолдиқ масса улуши 14,92% ни ташкил қилади. Графиклар таҳлили шуни кўрсатади, ЎЮЧ ва ИҚ-ЎЮЧ диапазонидаги электромагнит майдонидадастлабки ишлов беришни қўллаб қуритишда қолдиқ намлик мувофиқ равишда 16.21% ва 14,92% -ни ташкил этди, бу усуллар юқори қувватли ИҚ-нурли дастлабки қайта ишлов беришни қўллаб қуритишдан паст кўрсаткични бермоқда, намунадаги қолдиқ намлик минимал бўлади – 13,24%. Юқорида келтирилган таҳлиллардан хулоса қилиб айтиш мумкинки, ИҚ-қиздириш орқали дастлабки ишлов беришда ИҚ-конвектив қуритиш энг мақбул усуллиги аниқланди. 3.6-3.7-расмда қуритиш кинетикаси эгри чизиқлари келтирилган: дастлабки ишлов беришсиз конвектив қуритиш ва барча уч турдаги дастлабки ишлов беришни қўллаб қуритиш усуллари учун, анжир ва олма намуналарини қуритиш тезлигини материалнинг намлигининг қуритиш камерасида 800С ҳароратга боғлиқ ҳолда ўзгариши келтирилган. Биринчи тур чегара шартлари билан Фикнинг диффузион моделига кўра қуритиш кинетикасини ўрганишга қаратилган экспериментал маълумотларни қайта ишлаш шуни кўрсатади, бутун қуритиш даврида киритилган намлик диффузияси коэффициентининг зарралар ўлчамини аниқловчи квадратига муносабатининг катталиги 0,003 мин-1 ташкил қилади. 3.6-расм. Қуритилаётган анжир намунасидаги қолдиқ намликнинг қуритиш тезлигига боғлиқ ҳолда миқдори графиги (сариқ далмат, тўғраш шакли - паррак) 3.7-расм. Қуритилаётган олма намунасидаги қолдиқ намликнинг қуритиш тезлигига боғлиқ ҳолда миқдори графиги (голден, тўғраш шакли - паррак) Учинчи тур чегара шартлари билан диффузия модели ёрдамида қуритиш эгри чизиқларини қайта ишлаш шуни тасдиқлайди (Био коэффициенти катталиги тахминан 0.1), синалаётган терморадиацион қуритиш технологияларини қўллашда жараён анъанавий ички диффузиядан ташқи диффузия шаклига ўтади. Бундан кўринадики, ярим санаот ва саноат қурилмаларини чуқур синтез босқичида, кинетик хусусиятларни тўғри ҳисобга олиш учун, иссиқлик, масса алмашиниш ва бошқа ҳодисаларни биргаликда бориш моделини танлаш лозим. Доимий ва пасаювчи қуритиш тезлиги даврларининг мавжудиги тўғрисидаги анъанавий фикрларнинг қўполлиги, қуритиш ва қуритиш тезлиги эгри чизиқларини сплайн-аппроксимация усулларини ҳисоблаш ва экспериментал нуқталар ва изланувчи функциялар текислиги яқинлик муносабати параметрларини эмперик танлаш усулини қўллашда кўринади. Download 1.25 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling