Диссертацияси илмий раҳбар: т ф. д., Ш. А. Султанова Магистрант: Г. М. Абдуқаххорова Тошкент 2022 м у н д а р и ж а


Download 1.25 Mb.
bet11/22
Sana17.03.2023
Hajmi1.25 Mb.
#1279596
TuriДиссертация
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   22
Bog'liq
Г.М. Абдуқаххорова 19.11.2020 123

1.4-§ Тадқиқотнинг мақсади ва вазифалари
Тадқиқот шарҳидан кўринадики, қуёшли ҳаво қиздиргич ва қуритиш қурилмаларининг кўплаб конструктив турлари мавжуд. Бу уларнинг энергетик ва техник иқтисодий кўрсатгичларини оширишга интилиш билан асосланади.
Бироқ олинган кўплаб тадқиқот маълумотлари қуритиш қурилмасининг оптимал турини танлаш имкониятини бермайди. Бунга сабаб, турли конструкциялар бир хил шароитта ўрганилмаган ва улар турли мақсадларда қўланилган, шу сабабли олинган маълумотлар у ёки бу конструкцияни афзаллигини тасдиқлаш учун етарли эмас. Шунингдек, бизнинг фикримизча, бир қатор қуритиш қурилмалари ва усуллари етарли даражада ўрганилмаган.
Микротўлқинли энергия манбаини ўсимлик хом ашёсини қуритиш учун ишлатиш технологик жараёнларни сезиларли даражада интенсивлаштириш билан энергия тежашни сезиларли даражада таъминлаш ва маҳсулотнинг озиқ-овқат ва биологик қийматини максимал даражада сақлашга имкон беради.
Ушбу ускуна юқори самарадорликка эга, ишлатиш ва бошқариш осон, ишончли, кам энергия сарфига эга ва қоида тариқасида экологик тоза.
Шу сабабли, иссиқлик техник кўрсатгичларини баҳолаш учун турли қурилмаларни бир хил иқлим ва бошқа шароитларда уларни синовдан ўтказиш амалий қизиқиш уйғотади, бунда самарадор қуритиш қурилмаларни такомиллаштириш ва уларни қўллаш бўйича тавсияларни ишлаб чиқиш мумкин. Қўйилган мақсадга эришишда қурилманинг техник-иқтисодий кўрсатгичларини яхшилашга ва таклиф қилинган қуритиш усули умумий ва охирги маҳсулотнинг сифатини сақлаб қолишга хизмат қилиши лозим.
Бундай масала қўйилиши натижасида қуйидаги аниқ ва кам ўрганилган тадқиқот вазифалар ечимини таклиф қилади:

  • меваларни қуритиш ва мавжуд бўлган қуритиш ускуналари конструкцияларининг хусусиятларини тадқиқ этиш;

  • ИҚ-манбаанинг қуритиш материали билан ўзаро таъсир жараёнини таҳлиллар асосида материалга самарали энергия узатиш тизимини яратиш;

  • қуритиш объекти ва нурлантириш манбаининг спектраль характеристикасини мослаштириш, материалнинг якуний намлигига муҳим омилларнинг таъсирини математик моделлаштириш ва экспериментни режалаштириш назарияси ёрдамида баҳолаш;

  • ИҚ, ЎЮЧ ва ИҚ-ЎЮЧ усулларини мевага дастлабки ишлов беришнинг мақбул режимини танлаш;

  • меваларга иссиқлик билан ишлов бериш натижасида маҳсулот таркибидаги биофаол моддаларнинг сақланиш даражасини ўрганиш;

  • меваларни қуритиш жараёни кинетикасини ўрганиш;

  • таклиф этилаётган қуритиш усулини амалга оширишда ишлаб чиқариш саноатида синовдан ўтказиш, унинг техник-иқтисодий самарадорлигини баҳолаш.


Download 1.25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling