Диссертацияси илмий раҳбар: т ф. д., Ш. А. Султанова Магистрант: Г. М. Абдуқаххорова Тошкент 2022 м у н д а р и ж а


Download 1.25 Mb.
bet12/22
Sana17.03.2023
Hajmi1.25 Mb.
#1279596
TuriДиссертация
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   22
Bog'liq
Г.М. Абдуқаххорова 19.11.2020 123

2-БОБ. ИҚ-ҚУРИТИШДА ИССИҚЛИК ВА МАССА АЛМАШИНУВИНИНГ МАТЕМАТИК МОДЕЛИ ВА ТАДҚИҚОТ ЎТКАЗИШНИНГ УСЛУБИЯТИ


2.1-§ Тадқиқот ўтказиш шароитлари ва тажрибавий лаборатория қурилмалари таснифи
Қуритиш объекти сифатига тайёрлаш технологик операциялари таъсир қилади: тўғраш шакли ва дастлабки иссиқлик билан ишлов бериш вақти.
Анжир ва олмани қуритишга тайёрлашда турли шаклдаги бўлакчаларга тўғралади: устунча, доира, кубик ва паррак. Бўлакларнинг шакли ва ўлчами қуритиш тезлигига, шунингдек қуритиш қурилмаси самарали ишлашига яхши таъсир қилади. Маҳсулот бўлаклари қалинлиги камайтирилиши билан сувсизланиш вақти қисқаради ва ошхонада ишлов беришда қуритилган маҳсулот тикланиш вақти тезлашади [121;51-52 б, 122;110-114 б].
Агар маҳсулот майда тўғралган бўлса, юза қисмидаги қотиш паст даражада бўлади. Қуритиш жараёнини интенсивлаштириш қуритилган маҳсулот сифатини яхшилашда ва витаминлар хамда бошқа қимматли озуқавий моддалар йўқолишини пасайтиришга хизмат қилади. Бироқ бўлакларнинг қалинлиги маълум катталиккача камайтирилиши мумкин (2 мм), чунки ундан ҳам ингичка тўғралса, кўп миқдорда мева парчалари ҳосил бўлади.
Қуритилган маҳсулотларнинг кубиксимон ва паррак шаклида тўғралгани афзал кўрилади, чунки бундай маҳсулот аралашмаларда яхши аралашади, автоматларда юмшоқ қадоқларга яхши дозаланади ва чиройли кўринишга эга бўлади [123;125-126 б].
Тўғралган хомашёда майда бўлаклар миқдори 5-8% дан кўп бўлмаслиги керак. Майда бўлакларнинг кўпайиши қуритиш шароитини ёмонлаштиради ва ортиқча йўқотишларга сабаб бўлади, чунки қуритилган стандарт маҳсулот чиқиши камаяди ва хомашё сарфи ошади. Кенглиги ва қалинлиги нотекис тўғралган, ёпишган ёки тўлиқ кесилмаган бўлакларнинг мавжудлиги хам мумкин эмас, чунки қуритишнинг тўғри режими бузилади, маҳсулот нотекис қурийди, бунинг натижасида қуритгичда яхши қуримаган катта бўлакларни саралаш ва қўшимча қуритиш учун ортиқча мехнат талаб қилади. Кесим юзаси текис, силлиқ бўлиши керак, натижада хомашё тўқималари кам парчаланади ва С витамини йўқолиши камаяди.
Ҳозирги кунда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш сохасидаги олимлар ва мутахассислар орасида қуритишдан олдин иссиқлик билан ишлов беришни қўллашнинг самарадорлиги хақида турли қарама-қарши фикрлар мавжуд.
Бир томондан буғ билан бланширлаш ёки иссиқ сув билан ишлов бериш маҳсулот ранги, таъми, хиди, витамин фаоллиги, тикланиш тезлиги, асосан оксидловчи ферментлари – оксидазани парчаланиши ва қуритиш жараёнида хамда кейинги сақлашда маҳсулот сифат даражасини пасайтирувчи липидларни гидролизи ва оксидланишини бартараф бўлишининг асосий шарти ҳисобланади. Бошқа томондан, кўп сонли тадқиқотлардан бланширлашга эҳтиёж йўқлигини кўриш мумкин.
Меваларга иссиқлик билан ишлов беришнинг салбий фактори бу – қуритишдан олдин эриган моддаларини (қанд, минерал моддалар, кислоталар ва ҳ.к.) қисман ишқорланиши ва сувда эрийдиган витаминларнинг йўқолишидир.
Қандни бланширлаганда, клейстерланган крахмал ва желеланган пектин моддалари хужайралараро бўшлиққа кириб олади ва ғовакларни беркитиб қўяди, бу эса қуритишда намлик йўқолишини қийинлаштиради. Шунингдек, дастлабки иссиқлик билан ишлов беришда бўёвчи моддалар йўқолиши кузатилади, бу эса тайёр маҳсулот сифат кўрсатгичига салбий таъсир кўрсатади.
Иссиқлик билан ишлов бериш парчаловчи витаминлар, ферментлар фаоллигини пасайтириш имконини беради ва таъми сақланади, лекин витаминлар йўқолиши 30% га етиши мумкин [124;16-20 б, 125;10959-10962 б, 126;267-268 б].
Тадқиқотлар кўрсатишича, агар дастлабки ишлов беришда ИҚ-қиздириш қўлланилса, бланширлашга эхтиёж бўлмайди. Хажмий ва чуқур ИҚ-қиздириш қуритишнинг биринчи босқичида маҳсулот зарралари ичида етарлича юқори харорат (70-80С) хосил қилади. Бундай хароратнинг ўзи бланширлаш таъсирини беради. Қуритиш вақти қисқариши билан, маҳсулот ичидаги харорат хам пасаяди ва керакли холатигача қурийди.
Олмалар корхонага олиб келинади, қабул қилинади, партия бўйича ўртача намуна олинади. Т1-КТ2В маркали навлаш машинасида навларга ажратилади, А9-ККБ маркали саралаш машинасида ката-кичиклик ўлчами бўйича сараланади. Сўнгра ТСИ маркали инспекцион транспортёрда ишлаб чиқаришга яроқсиз олмалар инспекция қилинади ва А9-КМ-2 маркали барабанли ювиш машинасида ювилади. РЗ-КРА маркали машинада кесилади (буюртмага қараб 2-4 бўлакка) ва БКП-400 маркали бланширлаш аппаратида 80-90С ҳароратда 1-3 мин давомида 5-10%-ли NaON эритмасида дастлабки иссиқлик ишлови берилади.

2.12-расм. Технологик жараён баёни

Сўнгра ИҚ-конвектив қуритиш аппаратига жўнатилади. Қуритиш аппаратида қуритиш жараёни амалга оширилади. Қуритиш аппарати конструкцияси бошқа қуритиш аппаратларидан фарқ қилиб, изоляцияланган труба ичида спираль, ИҚ-лампалар, вентиляторлар (сўрувчи ва ҳайдовчи), шиберлар муҳим ҳисобланади.


Бу аппарат биринчидан, қисқа муддатда, узлукли равишда ИҚ-нурлар билан Q= 25-30 кВт/м2 иссиқлик оқими зичлигида импульс равишда дастлабки ишлов берилади (хужайра структурасини бузиш учун) иккинчидан, материалга узлуксиз равишда ИҚ-лампалар ёрдамида нурлар билан λ=1,1 мкм тўлқин узунликда ишлов берилади (материалдаги намликни чиқариш учун). Сўнгра тайёр маҳсулот жойлаштириш столи (ностандарт) ёки А9-ККБ маркали навлаш машинасида ажратилади ва қадоқлаш машинаси ёрдамида картон қоғозларга ёки қутиларга жойлаштирилади ва омборхонага жўнатилади.
Худди шу тарзда технологик операциялар анжирлар учун ҳам амалга оширилади. Фақат ювиш машинасида фарқланади, яъни анжирлар Т1-КУМ-5 маркали тебранма ювиш машинасида ювилади.
Биз томондан қишлоқ-хўжалик маҳсулотларига дастлабки ишлов бериш учун такомиллаштирилган қурилма қўлланилди. 2.13-расмда ИҚ-диапазондаги электр майдонда меваларга дастлабки ишлов бериш қурилмаси кўрсатилган.

1-ишчи камера; 2-корпус; 3-ИК лампалар; 4-керамик трубкада изоляцияланиб қопланган спираль; 5-тарози; 6-поддон; 7- хом-ашё; 8-ИК-лампани қўшиш ва ажратиш учун пульт; 9-қурилмани қўшиш ва ажратиш учун бошқариш пульти
2.13-расм. Экспериментал дастлабки ишлов бериш қурилмаси

Ишчи камера 1 экраннинг вертикал текислигида винт ёрдамида ҳаракатланувчи ҳимояланган корпус 2 кўринишда ишланган. Ишчи камерадаги экранга қувурсимон КГ-220-1000 маркали ИҚ-нурланиш 8 манбаи тўплами ўрнатилган. Қурилма токка шит 9 орқали уланади, камера ИҚ-нурларни қайтариш учун алюмин фалга билан тўсилган, қурилма хом ашё намунаси 7 ҳароратини ўлчаш учун электрон потенциометр билан жихозланган, камерага хромель-капель термо жуфтлик потенциометри киритилган, намуна тарози 5 товоқларида (поддон) 6 жойлаштирилади, материалдаги намлик пасайишини қурилма қайд қилиб боради. Товоқ баландлиги бўйича ростлагич ўрнатилади [127;71-73 б].


Тажрибада маҳсулот юзаси ва лампалар орасидаги масофа лампалар ўрнатилган экранни винт ёрдамида ҳаракатлантириш эвазига 100-200 мм диапазонида ўзгартириб кўрилди.
Нурлатгичларни қиздириш ҳарорати кучланишни ўзгартириш билан назорат қилинади. ИҚ-нурлатгич томонидан ҳосил бўлган маҳсулот ҳарорати хромель-капельтермоэлектрик ўзгартирувчилар ёрдамида ўлчанади ва ўзи ёзувчи КСП-4 типдаги электрон потенциометрда қайд қилинади (аниқлик синфи 0,25) [128;354-356 б].
Дастлабки иссиқлик билан ишлов беришни танлаш консерва ва қуритиш саноатида бажарилган изланишларга асосланади. Меваларни қуритишда терморадиацион усулларни ўрганиш ва ишлаб чиқиш қуритилган маҳсулотлар сифатини ошириш ва уларни ишлаб чиқаришда энергия тежаш нуқтаи назаридан мақсадга мувофиқ ҳисобланади.
Биз томондан ишлаб чиқилган дастлабки ишлов беришли конвектив қуритиш доимий қуритиш тезлиги босқичида конвектив энергия бериш жараёни ва қуритиш тезлиги пасайиш босқичида ИҚ-энергия беришни ўз ичига олади [129;33-36 б, 130;24-25 б].
Тадқиқотлар махсус шу мақсад учун яратилган қурилмада ўтказилди, қурилмада 500 Вт қувватли ИҚ-лампалар (2 дона), термометр ва манометр мавжуд. Тадқиқот комплекси ИҚ-нурланишни катта қувватда 90 с давомида дастлабки ишлов бериш учун алоҳида ёқиш, қуритиш параметрлари ва режимларини ўзгартириш имконини беради.
Меваларни узулуксиз равишда қуритиш учун ишлатиладиган ИК-конвектив усулни амалга оширадиган экспериментал қуритиш ускунаси ишлаб чиқилди (2.14-расм).



1-камера; 2- поддон; 3- ИҚ-лампалар; 4-психрометр; 5-вентиляцион труба; 6-вентилятор; 7-бошқарув блоки;


8-манометр.

2.14-расм. Меваларни қуритишда экспериментал ускуна





Қанд миқдорини аниқлаш учун юқори самарали суюқлик хроматографияси усули қўлланилди, аскорбин кислотасини аниқлаш материал намлиги ва сув фаоллиги аниқлаш учун юқори технологиялар маркази лабораториясида амалга оширилди.
2.2-жадвал
Дастлабки ишлов бериш параметрлари

Жараён параметрлари

Дастлабки ишлов бериш турлари

ИҚ

СВЧ

ИҚ+СВЧ

Манба қуввати

1 кВт

1 кВт

1+1 кВт

Иссиқлик оқими зичлиги

25-30 кВт/м2

25-30 кВт/м2

25-30 кВт/м2

Ишлов бериш давомийлиги

90 с
(45х60х45)

90 с
(45х60х45)

45 с/ 45 с
(45х60х45)

Юзадаги иссиқлик оқими зичлиги ИПП-2 ўлчаш блоки орқали ГОСТ 25380-92 бўйича ўлчанди.



Download 1.25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling