Диссертацияси илмий раҳбар: т ф. д., Ш. А. Султанова Магистрант: Г. М. Абдуқаххорова Тошкент 2022 м у н д а р и ж а
Тадқиқот натижаларининг апробацияси
Download 1.25 Mb.
|
Г.М. Абдуқаххорова 19.11.2020 123
- Bu sahifa navigatsiya:
- Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми .
- 1-БОБ. МЕВА МАҲСУЛОТЛАРИНИ ҚУРИТИШ ЖАРАЁНИНИНГ НАЗАРИЯ ВА АМАЛИЁТДАГИ ЗАМОНАВИЙ ҲОЛАТИ ВА ИСТИҚБОЛИ
Тадқиқот натижаларининг апробацияси. Тадқиқот натижалари 4 та халқаро ва 4 та республика илмий-техник анжуманларида муҳокамадан ўтказилган.
Тадқиқот натижаларининг эълон қилинганлиги. Диссертация мавзуси бўйича 20 та илмий иш, жумладан, 1 та монография, ЎзР ОАК эътироф этган илмий журналларда 9 та мақола, шундан 7 таси хорижий журналларда, 2 таси республика журналларида, халқаро ва республика анжуманларининг тўпламларида 9 мақолалар чоп этилган, 1 та фойдали модел учун гувоҳнома олинган. Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми. Диссертация иши кириш, тўртта боб, хулоса, фойдаланилган адабиёт рўйхати ва иловалардан иборат. Диссертациянинг асосий қисми 120 бетдан иборат бўлиб, унда 18 та расм ва 21 та жадвал келтирилган. 1-БОБ. МЕВА МАҲСУЛОТЛАРИНИ ҚУРИТИШ ЖАРАЁНИНИНГ НАЗАРИЯ ВА АМАЛИЁТДАГИ ЗАМОНАВИЙ ҲОЛАТИ ВА ИСТИҚБОЛИ 1.1-§ Қуритиш қурилмалари бўйича замонавий изланишларнинг таҳлили Халқ хўжалигининг қишлоқ хўжалиги йўналишида ғалла, узум, пахта хом ашёси ва бошқа қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қуритиш ишлаб чиқаришнинг энг муҳим жараёни ҳисобланади. Ушбу масала озиқ-овқат дастурини қабул қилиш билан боғлиқ ҳолда янада муҳим аҳамият касб этади. Чунки унда сабзавотлар, мевалар ва айниқса узумзорлар учун экин майдонларини кенгайтириш назарда тутилган. Бу эса ўз навбатида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини саноатда қайта ишлаш ҳажмини ортишига олиб келади ва уларнинг турларидан бири қуритиш ҳисобланади [2;585-591 б]. Ҳозирги кунда қуритиш технологик жараёнларини ташкил этишда анъанавий энергия истеъмол қилувчи энергия сиғимли қуритиш қурилмалари кенг қўлланилади. Анъанавий ёнилғи-энергетик ресурсларни тежаш муҳим вазифалар қаторига кириб, улардан бири қуйидагича белгиланган “халқ хўжалигида қайта тикланувчи энергия манбаларидан (гидравлик, қуёш, шамол) фойдаланиш масштабини ошириш лозим” [3;14-15 б, 4;33-35 б]. Мамлакатнинг кўплаб қишлоқ хўжалик ҳудудларида, қуёш энергиясини ишлатувчи қуритиш қурилмаларини қўллаш учун қулай шароит мажуд. Бунга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш даврининг қуёш радиацияси кўп келиш даври билан мос келиши ҳам ўз ҳиссасини қўшади. Бундан ташқари, сўнгги йилларда атроф-муҳитни ҳимоялаш масаласи олдинга сурилмоқда. Замонавий ёнилғи энергетикаси атроф муҳитни ифлослантиришда асосий рол ўйнайди, қуёш энергияси эса етарлича “тоза” ҳисобланади [5;19-20 б, 6;96 б]. Шунинг учун қуёшда қуритиш қурилмаларидан фойдаланиш халқ хўжалигида катта аҳамият касб этмоқда. Улар сўнгги вақтларда қатор олимларни эътиборини тортиб, назарий ва тажрибавий-конструкторлик ишланмалари натижалари ва тўпланган билимларни битта тизимга боғлашга интилмоқдалар. Қуёшда қуритиш қурилмаси ишнинг самарадорлиги бутунлай унинг гелиотехник қисмига, яъни қуёшли ҳаво иситгичига боғлиқ. Шу сабабли мақбул техник-иқтисодий кўрастгичларга эга юқори самарали қуёшли ҳаво иситгичларни ишлаб чиқиш муҳим илмий-амалий вазифа ҳисобланади [7;185-186]. Мамлакатимизнинг қатор жанубий туманларидаги иқлим шароитига, айниқса Ўрта Осиё республикалари ҳудудлари учун энергияни ўзгартириш коэффициенти юқори бўлган қуёш иссиқлик насосли қуритиш қурилмаларини яратиш ва қўллаш масалалари истиқболли ҳисобланади. Йилнинг бир неча мавсумларида етиштирилган турли хил қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қуритишда катта қуёш иссиқлик насосли қурилмаларидан кенг ва деярли ҳамма мавсумда фойдаланиш орқали атроф-муҳит хавфсизлигини таъминлаш, ёнилғи-энергетик ресурсларини сезиларли даражада тежаш ва қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқаришнинг қатор масалаларини ечиш мумкин [8;164-166 б, 9;42-43 б, 10;31 б]. Кўп тармоқли қуёш қурилмаларини яратиш ва ишлаб чиқаришга тадбиқ қилиш масалалари ҳам муҳим ҳисобланади. Масалан, кўчатларни ўстириш ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қуритишни амалга оширувчи иссиқхона қурилмалари, улардан узоқ вақт фойдаланиш имкониятини беради [11;289-294 б]. Бундай қурилмалардан дала шароитида, яъни электр узатиш линияларидан узилган, бевосита қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқариш жойларида кенг фойдаланиш мумкин. Бунда қуритиладиган хом-ашёни ташиш билан боғлиқ масалалар ва хом-ашёни ортиш, ташиш ва туширишда сифатини пасайиши билан боғлиқ масалалар ўз ечимини топади. Шуни қайд қилиш керакки, кўплаб қишлоқ хўжалик маҳсулотларини гелиоқуритиш қурилмаларини қўллаб қуритишда маҳсулотнинг сифати нисбатан юқори, бу эса муҳим кўрсатгич. Шундай қилиб, юқорида айтилган вазифаларнинг мувафаққиятли ечими қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қуритиш учун мўлжалланган юқори самарали қуёш қурилмаларини яратишга қаратилган тажрибавий ва назарий тадқиқотларга ҳисса қўшади. Шуни қайд қилиш керакки, ҳаво иситиш қурилмалари бўйича илмий тадқиқотлар ва конструкторлик ишлари миқдори, сув иситиш тизимлари бўйича ишларга нисбатан кам, лекин ҳавони иссиқлик ташувчи сифатида қўллаш мақсадга мувофиқ бўлган кўп жойлар мавжуд, масалан, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қуритиш ёки хоналарни иситиш [12]. Ҳаво қиздириш ва қуритиш қурилмаларининг энергетик ва эксплуатацион таҳлили келтирилган, замонавий босқичда энг яхши ишлаб чиқилган деб ҳисоблаш мумкин. Ушбу ишда бир-бирини қора шиша пластиналар билан беркитувчи, юқори қисмидан бир, икки ёки уч қатламли шаффоф изоляция билан ёпилган коллектор ўрганилди [13;23 б, 14;441 б]. Қуёшда ҳаво қиздириш қурилмалари бўйича муҳим илмий-тадқиқот ишлари Австралияда ҳам ўтказилган, у ерда биринчи марта с-симон конфигурацияли ирмоқлар селектив сиртлари қўлланилди [15;497-498 б]. Селектив сиртларни қўллаш билан бир қаторда самарадорликни ошириш учун ҳаво тезлигини ростлаш ва икки йўлли иссиқлик чиқариш схемасини қўллаш мумкин, бунда икки шиша қопламалар орасида ҳаво ҳаракати учун мўлжалланган оддий икки шишали коллектор тушунилади. Ушбу икки йўлли тизимнинг Ф.И.К. оддий иссиқлик чиқариш тизимига нисбатан 11% га кўп бўлди. Бошқа тизимларда иссиқлик узатишни яхшилаш учун турли типдаги қовурғасимон юзалар қўлланилади [16;282-284 б]. Қуёшли ҳаво қиздиргич нисбатан мураккаб конструкцияга эгалиги таърифланади, масалан, иссиқлик қабул қилувчи юзали айланувчи иссиқлик қувури ва ушбу юзанинг юқори қисмида радиал ўрнатилган конуссимон линзаларга эга. Шунингдек, иссиқлик қувури ва иссиқлик алмашинувчи конуссимон шаклга эга, иссиқлик алмашинувчининг ичига эса спирал тўсиқ ўрнатилган. Ҳаво иситигичнинг Ф.И.К. ни ошириш учун иссиқлик йўқотишни пасайтириш йўли орқали олд томонидан икки контурли ҳаво юбориш қўлланилади [17;40-41 б, 18;475 б, 19;2295 б, 20;35-36 б, 21;1-3 б]. Download 1.25 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling