Диссертацияси илмий раҳбар: т ф. д., Ш. А. Султанова Магистрант: Г. М. Абдуқаххорова Тошкент 2022 м у н д а р и ж а


Download 1.25 Mb.
bet7/22
Sana17.03.2023
Hajmi1.25 Mb.
#1279596
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   22
Bog'liq
Г.М. Абдуқаххорова 19.11.2020 123

1.2-§ Материални намлик билан боғланиш назарияси ва уни қуритиш объекти
Материални қуритиш учун ундаги намликни йўқотиш керак. Бироқ намликни йўқотиш материал билан намлик боғланишининг парчаланиши учун баъзи бир энергия миқдори сарфи керак бўлади. Классик адабиётларда материалларни қуритиш технологияси академик П.А.Ребиндер [22;35-45 б, 23;31-47 б] томонидан таклиф этилган намликнинг боғланиш шакли классификациясидан фойдаланиш қабул қилинган (1.1-расм).

1.1-расм. Материал билан намликнинг боғланиш классификацияси


Материал билан намлик боғланишининг фарқланиши:

  1. кимёвий реакция натижасида материалнинг намлик билан кимёвий боғланиши мустаҳкам бўлади. Бундай ҳолда материалдаги сув фақатгина кимёвий реакция ёрдамида йўқотилади. Кўпгина технологик жараёнларда материалдаги бу намлик йўқотилмайди;

  2. намликнинг физик кимёвий боғланиши қуйидаги шакллардан иборат: намликнинг адсорбцион боғланиши жисм қисмининг юзасида ушлаб қолинади.

Коллоид материалнинг намликнинг адсорбцион боғланиши коллоид жисмнинг контракцияси (сиқиш) содир бўлади, бунда сув ва бир қанча миқдорда иссиқлик (бўкиш иссиқлиги) ажралиб чиқади. Жисм суюқликни ютиб, ўлчами катталашади. Бу намликнинг йўқотилиши учун жисмга мос келувчи иссиқлик миқдорини танлаш керак. Бунда адсорбцион боғланган намлик материалда буғланади ва унинг юза қисмида буғ кўринишида жойлашади.

  • намликнинг осмотик ютилиши материал бўкишининг иккинчи босқичини характерлайди. Намлик коллоид материал ичига материалнинг ярим ўтказгичли қобиқ ячейкаларидан киради. Унга сувни йўқотиш учун намликни адсорбцион боғлангандан кўра, кичик энергия боғлари мос келади. Концентрацияли гравитациянинг мавжудлиги осмотик боғлиқ бўлган намлик маҳсулот бўйлаб тарқалади.

  1. материал билан механик боғланиш мустаҳкамроқ бўлиб, қуйидаги шаклларга эга:

  • юқори қисмли (намлаш намлиги) капилляр намлик;

  • намликнинг физик-механик боғланиши бу капилляр намлик;

  • намликнинг физик кимёвий боғланиши – бу тўғридан тўғри у билан материални атроф муҳитдан буғ сорбцияси ҳисобига тўлдирилган капилляр намлик;

  • жисмнинг бўшлиқлари ва ғовакларда мавжуд ва юза қисмини ёпувчи бўкиш намлиги.

Механик боғланган намлик (ташқи) механик усул ёки буғланиш билан йўқотилиши мумкин. Нам материални уч гуруҳга бўлиш қабул қилинган:

  • капилляр-ғовакли, жисм, бунда суюқлик асосан капилляр куч (нам кварц қум, ёғоч кўмир) билан боғланган бўлади;

  • коллоид-жисм, бунда намлик осмотик боғланган бўлади (желатин);

  • коллоид-капилляр ғовакли, жисмлар, осмотик ва капиляр сув сақловчи (мева-сабзавот ва бошқаларда) мавжуд бўлади.

Нам материалларнинг синфланиши. Мева-сабзавот хом ашёсини қуритиш учун материалнинг жараёнга таъсир этувчи: гидромеханик (агрегат ҳолати: қаттиқ, суюқ, пастасимон), структурали, технологик, теплофизик (намлик, намлик сақловчи, иссиқлик сиғимли, иссиқлик ўтказувчанлик ва ҳарорат ўтказувчанлик) хусусиятларини билиш зарур.
Тўқима материал структурасининг характеристикаси учун материал зичлиги хом ашё намлиги ва юклаш баландлиги билан аниқланади. Намликнинг даражасига қараб хом ашёснинг зичлиги юқори қатламларда 20...40 кг/м3, тубида эса 12 м - 140...170 кг/м3 ни ташкил этади.
Хом ашё (материал)ни қуритиш технологиясини кўриб чиқамиз. Бундай материалларнинг табиий ва сунъий қуритиш асослари материал ва шунингдек, бундай материалларни табиий ва сунъий қуритиш асосидаги принциплари бир хил бўлади ва материалда ва атроф-муҳитда содир булувчи ўзгаришлар билан асосланади.
Умумий ҳолда қуритишни жараён сифатида қараймиз:

  • материал ичидаги намликнинг аралашиши;

  • намликни буғ ҳосил қилувчи шакли;

  • материал юзасида унинг буғланиши;

  • қуритиш камерасидан намликни чиқариб юбориш.

Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш керакки, бу барча жараёнлар материалнинг ички ва ташқи иссиқлик ва массаалмашинуви бир бирига боғлиқ бўлади. Шунинг учун, қуритишни жадаллаштириш мақсадида бу жараёнлар механизмини мустаҳкамлаш йўлларни топиш вазифалари кўриб чиқилади.

Download 1.25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling