Тадқиқот натижаларининг апробацияси. Мазкур тадқиқот натижалари 19 та республика, 2 та халқаро конференцияда муҳокамадан ўтказилган.
Тадқиқот натижаларининг эълон қилинганлиги. Диссертация мавзуси бўйича жами 30 та илмий иш чоп этилган, шулардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясининг докторлик диссертациялари асосий илмий натижаларини чоп этиш учун тавсия этилган илмий нашрларда 7 та, 2 та хорижий журналда мақола чоп этилган.
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми. Диссертация кириш, уч боб, хулоса ва тавсиялар, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ҳамда иловалардан иборат бўлиб, асосий матн 132 саҳифани ташкил этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |