Dok-1® max огоҳ БЎлинг! Бу дори прeпарати соғЛИҚ учун ўта хавфли!!!


Download 0.57 Mb.
Sana17.01.2023
Hajmi0.57 Mb.
#1097369
Bog'liq
DOK1


DOK-1® MAX
ОГОҲ БЎЛИНГ! БУ ДОРИ ПРEПАРАТИ СОҒЛИҚ УЧУН ЎТА ХАВФЛИ!!!


Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги юртимиз дорихоналарида “Ҳиндистоннинг “Marion Biotech Pvt.Ltd” компанияси томонидан ишлаб чиқарилган “ДОК-1 MAKС сироп 100 мл” ва “ДОК-1 таблетки №10” дори воситаларининг реализациясини тўхтатиш, реализация қилинган қолдиқ дори воситаларини дорихоналардан қайтариб олиш кўрсатмасини берди.


Ушбу дори воситаси республикамиздаги барча дорихоналар расталаридан тезкорлик билан йиғиб олинди.
Агар бирор тадбиркорлик субъектида мазкур “ДОК-1 MAKС сироп 100 мл” ва “ДОК-1 таблетки №10” дори воситалари қолган бўлса, сиздан бу ҳақда зудлик билан хабар беришингизни сўраймиз.
Ҳурматли юртдошлар!
Агар сиз ҳам ушбу дори воситасини сотиб олган бўлсангиз ва ҳозир бу препарат уйингизда сақланаётган бўлса, уни зинҳор қўлламасликни ва қуйидаги телефон рақамига қўнғироқ қилишингизни сўраймиз.
Мурожаат учун телефон: 71-203-27-77
❗️Дори олаётганда қадоғига қаранг, агар "MARION BIOTECH" бўлса агар олманг, ўз ва яқинларингиз соғлиғингизни асранг!
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги: “ДОК-1 МАКС препарати таркибидаги этилен гликоль миқдори рухсат этилган меъёрдан 300 баробар ошиб кетган”.
Ушбу модда заҳарли бўлиб, тахминан 1−2 мл/кг 95 фоиз концентрланган эритмаси бемор саломатлигида жиддий ўзгаришларни, яъни қусиш, ҳушдан кетиш, тутқаноқ, юрак-қон томир тизимидаги муаммолар ва ўткир буйрак етишмовчилигини келтириб чиқаради
Ҳурматли ота-оналарга таркибида парацетамол сақлайдиган препаратларни ўзбошимчалик билан ичирмасликни сўраб қоламиз!
⚠️❗️ 2022 йил 30 декабрдан бошлаб Ўзбекистонда инсон ҳаёти учун хавфли бўлган бир қатор дорилар қатий тақиқланди

• Цинепар кид лайт (суспензия)
• Цинепар ибу кид (суспензия)
Цинепар актив гель
• Фракджоин (капсулы)
• Ферофорт (сироп, капсулы)
• Травамакс (гранулы, сироп)
• Нолгрипп (гранулы, таб., сироп)
• Кюразит (суспензия, капсулы)
• Белдомакс (таблетки, суспензия)
• Амбронол (таблетки, сироп)
Теграмон СУЛ
Анасеп гель
• Леворекс (таблетки)
Download 0.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling