Дори воситалари билан чакана савдо қилиш қоидалари


Download 0.72 Mb.
bet8/10
Sana21.01.2023
Hajmi0.72 Mb.
#1106302
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
4 Чакана савдо қилиш қоидалари (3) (1)

Янги меъёрий ҳужжатларда фармацевтик ёрдам масалаларига ҳам алоҳида урғу берилмоқда. Бугунги кун дорихона фармацевтика амалиётини самарали ташкил қилиш учун мутахассисдан ўз фаолиятида аҳолига нафақат тайёр дори воситаларини сотиш билан шуғулланиши, балки юқори малакали фармацевтик ёрдам кўрсатиш кўникмаларига етарли даражада эга бўлиши талаб этилмоқда. Ахборот технологиялари ва унга боғлиқ равишда сервис хфизматларини жадал ривожланиб бориши яқин истиқболда дори воситалари истеъмолчига етказишни Интернет тизими орқали амалга оширилиши кутилмоқда.

  • Янги меъёрий ҳужжатларда фармацевтик ёрдам масалаларига ҳам алоҳида урғу берилмоқда. Бугунги кун дорихона фармацевтика амалиётини самарали ташкил қилиш учун мутахассисдан ўз фаолиятида аҳолига нафақат тайёр дори воситаларини сотиш билан шуғулланиши, балки юқори малакали фармацевтик ёрдам кўрсатиш кўникмаларига етарли даражада эга бўлиши талаб этилмоқда. Ахборот технологиялари ва унга боғлиқ равишда сервис хфизматларини жадал ривожланиб бориши яқин истиқболда дори воситалари истеъмолчига етказишни Интернет тизими орқали амалга оширилиши кутилмоқда.
  • Фармацевтика соҳасининг яна бир долзарб муаммолардан бири – дори воситалардан оқилона фойдаланиш. Маълумки бугунги кун дунё бозорида 350 минг хил дори воситалари мавжуд Европада бу кўрсатгич 25 мингга, Ўзбекистонда 7 мингга яқин. Ушбу уммондан фойдаланишда нафақат истеъмолчи бемор , балки дори воситасини савдо номи билан ёдга олган тиббиёт ходимлари томонидан хам кўплаб хатоликларга йўл қўйилиши кузатилмоқда. Шунинг учун дори воситалари муомаласи (мутаносиблиги, таъсири акс таъсири, генетик мослиги) бўйича фармацевтларда етарли даражада билим ва кўникмаларни шакллантириш мақсадида, тиббий биологик фанларнинг дастурлари такомиллаштирилмоқда. Айниқса, клиник фармация таълим йўналиши битирувчиларида ушбу вазифаларни чуқур ўзлаштиришга алоҳида урғу қаратилган.

Дорихона хоналари ва жихозларига қўйиладиган санитар тартиб қоидалари

  • Дорихона хоналари ва жихозларига қўйиладиган санитар тартиб қоидалари
  • Ишлаб чиқариш хоналарининг деворлари, пол ва эшиклари нам усул билан тозалаш имкони мавжуд бўлган материалдан бўлиши лозим. Бунда девор ва полларга ишлов беришда сувга чидамли бўёқлар, эмаль, ёки чинни керамика материалдан ва линолиумдан фойдаланиш мумкин. Линолиум билан қоплаш жараёнида албатта чокларга ишлов бериб, уларни пайвандлаш зарур.
  • Дорихона жихозларини ички ва ташқи қисми силлиқ бўлиб, дори воситаларига чидамли, фармацевт аналитик столи эса кимёвий реактивларга ҳам чидамли бўлган материаллар билан қопланган бўлиши керак. Дорихона жихозлари ва мебелни жойлаштиришда, уни тозалаш учун қулай, ёруғликни тўсмайдиган ҳолатда бўлишига аҳамият қаратилиши зарур. Ишлаб чиқариш хоналарида ортиқча ва жараён учун зарур бўлмаган жихозларни бўлиши ман этилади.
  • Дори воситалар ва тиббиёт буюмларини сақлаш хоналари махсус шкаф, жавон, товарларни қўйиш учун махсус мосламалар билан жихозланиши керак. Дори воситалари ва тиббиёт буюмларини тўғридан тўғри полга қўйиш ман этилади.

Download 0.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling