– тақсимланмаган фойдани жамғарилган фойда (қопланмаган зарар)га ҳисобдан чиқариш. Ҳисобот давридаги соф фойда тақсимланмаган фойдани оширади, ва у қуйидагича проводка билан расмийлаштирилади: Ҳисобот давридаги соф фойда тақсимланмаган фойдани оширади, ва у қуйидагича проводка билан расмийлаштирилади: Д-т 9900 – "Якуний молиявий натижа"; К-т 8710 – "Ҳисобот давридаги тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар)". Кейинчалик қайта сотиш ёки бекор қилиш мақсадида сотиб олинган хусусий акцияларнинг ҳолати ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади: 8610 “Сотиб олинган хусусий акциялар – оддий”; 8620 “Сотиб олинган хусусий акциялар – имтиёзли” Сотиб олинган хусусий акцияларни ҳисобга олувчи счётлар 8300 “Устав капиталини ҳисобга олувчи счётлар”га нисбатан контрпассив счёт ҳисобланиб, акциядорлик жамиятларининг устав капитали миқдорини камайтиради ва балансда устав капитали суммасидан чегириладиган сумма сифатида кўрсатилади. Эмитент томонидан сотиб олинган хусусий акцияларнинг қиймати 8610 “Сотиб олинган хусусий акциялар – оддий” ва 8620 “Сотиб олинган хусусий акциялар – имтиёзли” счётларининг дебетида ҳақиқий сотиб олиш баҳосида пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
Тақсимланмаган фойда бу ҳисобот даври якунида хўжалик юритувчи субъект ихтиёрида қоладиган соф фойда (фойданинг бир қисми)дир. Тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар)ни ҳисобга олишда қуйидаги ҳисобварақлардан фойдаланилади:
8710 – "Ҳисобот давридаги тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар)" ҳисобварағида корхона фаолиятининг бутун ҳисобот йилидаги тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари) ҳисобга олиб борилади.
8720 – "Жамғарилган фойда (қопланмаган зарар)" ҳисобварағида корхонанинг бутун фаолияти давомидаги зарар, дивидендлар бўйича тўловлар ҳамда устав капиталига қайта инвестицияланган фойдани чегирган ҳолда соф фойда суммасини ифодаловчи жамланган фойда ҳисобга олиб борилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |