«Дориларнинг саноат технологияси» мутахассислигининг магистратура битирувчиси У. Х. Рахмановага тавсифнома
Download 31 Kb.
|
тавсифнома янги
70910802– «Дориларнинг саноат технологияси» мутахассислигининг магистратура битирувчиси У.Х.Рахмановага ТАВСИФНОМА Магистратура талабаси Рахманова Умида Хамидуллаевна бакалавриатни аъло баҳоларга якунлаб, Дори воситаларининг саноат технологияси кафедраси 2021/2022-ўқув йилидан бошлаб 70910802– «Дориларнинг саноат технологияси» мутахассислик бўйича магистратурага қабул қилинди. Магистратурада ўқиш давомида интизомлиги, маъсулятлиги билан ўзини номоён қилди ва фанларни юқори баҳоларга ўзлаштирди. У.Х.Рахманова магистратурада ўқиш давомида илмий–педагогик ишларни ҳам режага асосан олиб борди. 3 курс талабаларига ўқитиладиган “Тайёр дори турлари технологияси” фанидан лаборатория машғулотларига мунтазам қатнашиб келди ва дарс ўтиш жараёнини мукаммал ўрганди. Шу билан бирга ушбу фан учун ўқув-услубий материалларни: интернет маълумотларни тўплаш, презентацияларни тайёрлашда фаол иштироқ этди. Дарс ўтиш давомида замонавий педагогик технологияларни қўллаш бўйича кўникмаларга эга бўлди ва мутахассислик фанларни аъло баҳоларга ўзлаштирди. У.Х.Рахманованинг илмий-тадқиқот иши долзарб масалани – маҳаллий хом ашёлар асосида юрак ишемик касаллигида қўлланадиган дори воситасини олиш технологиясини яратиш, бу эса кейинчалик дори турлари ассортиментини кенгайтиришга қаратилади. Диссертация ишини бажариш давомида У.Х.Рахманова замонавий физик-кимёвий усулларини қўллади ва ўз олдига қўйган вазифаларни тўлик ечишга эришди. Олиб борилган тадқиқотлар натижаларига кўра 2 та мақола ва 2 та тезислар чоп этилди. У.Х.Рахманова магистр академик даражасини олишга муносиб деб ҳисоблайман. Илмий рахбар: Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги А.Султонов номли Ўзбекистон кимё-фармацевтика илмий-тадқиқот институти, Дори моддаларини стандартлаштириш ва микробиологик тадқиқотлар лабораторияси мудири, ф.ф.д. Миракилова.Д.Б. Download 31 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling