Дорожно-транспортные происшествия и их показатели
Йўл шароитининг ЙТҲ содир этилишидаги ўрни тўғрисидаги тадқиқотчилар аниқлаган кўрсаткичлар ва давлат статистикаси ҳисобларида келтирилган кўрсаткичлар ўртасида катта фарқ мавжуд
Download 0.64 Mb.
|
5 мавзу
Йўл шароитининг ЙТҲ содир этилишидаги ўрни тўғрисидаги тадқиқотчилар аниқлаган кўрсаткичлар ва давлат статистикаси ҳисобларида келтирилган кўрсаткичлар ўртасида катта фарқ мавжуд.
ЙТҲни ҳисобга олиш ишлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси (ЙҲХБ) ходимлари томонидан олиб борилади. Айрим вазирликлар, корпорациялар, концернлар ва уюшмалар ўз ташкилотларига тегишли автотранспорт ёки йўлларда содир этилган ЙТҲни алоҳида ҳисоб қилиб борадилар, бунда улар бирламчи ахборотни ЙҲХБ бўлинмаларидан оладилар.
Масалан, «Тошшаҳартрансхизмат» уюшмаси, «Ўзнефтгаз» корпорацияси автокорхоналарига тегишли автомобиллар содир этган ЙТҲни, «Ўзавтойўл» концернига тегишли йўл хўжаликларида эса умумфойдаланувдаги автомобил йўлларида қайд этилган ЙТҲни ҳисобга олиб бориш билан биргаликда, тўпланган маълумотлар батафсил таҳлил қилинади. Шунингдек, соғлиқни сақлаш вазирлигига қарашли тиббиёт ташкилотларида ЙТҲда жабрланганлар рўйхатга олинади.
Download 0.64 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling