Ж) 12000 ш.б.
Компания 2018 йил давомида мол етказиб берувчиси билан судлашув жараёнини амалга оширди. Компания мол етказиб берувчидан яроқсиз маҳсулотларни етказиб берганлигидан кўрилган жами 250 минг ш.б. га тенг зарарни қоплашни талаб қилмоқда. Юридик хизмат бўлимининг баҳолашига кўра, компания суд ишини 70% эҳтимоллик билан ютиб чиқади. 2018 йил 31 декабр ҳолатига компаниянинг мазкур кутилмаларини қандай акс эттириш лозим? Ж) молиявий ҳисоботга изоҳларда 250 минг ш.б.га тенг шартли активни ёритиш.
|
Компания 2018 йил охирида илгари ҳар бирини 30 ш.б. га қайтариб сотиб олган 11 000 дона акциясини 5000 донасини 25 ш.б. нархида сотиб юборишга қарор қилди. Бунда ҳар бир акциянинг номинал қиймати 10 ш.б га тенг. Компания қайтариб сотиб олган акциялари билан операцияларни ҳисобда номинал қиймат усулида акс эттиради. Компания 5000 дона қайтариб сотиб олинган акцияларини сотиш санасида ҳисобда қандай ўтказмаларни кўрсатиши керак? Ж) Д-т Пул маблағлари 125 000 К-т Олинган капитал 50 000 К-т Қайта сотиб олинган акциялар бўйича тўланган капитал 75 000.
|
Компания 2019 йил 31 декабр ҳолатига мол етказиб берувчиси билан судлашув жараёнини амалга оширмоқда. Компания мол етказиб берувчидан яроқсиз маҳсулотларни етказиб берганлигидан кўрилган жами 3500 минг ш.б.га тенг зарарни қоплашни талаб қилмоқда. Юридик хизмат бўлимининг баҳолашига кўра, компания суд ишини 80% эҳтимоллик билан ютиб чиқади. 2019 йил 31 декабр ҳолатига компаниянинг мазкур кутилмаларини қандай акс эттириш лозим? Ж) молиявий ҳисоботга изоҳларда 3500 минг ш.б.га тенг шартли активни ёритиш.
|
Компания 31.08.2019 йил ҳолатига 1000 баррел нефтни ҳар бир баррели учун 75 ш.б тўлаб сотиб олади. Компанияда нефтни қайта сотиш бўйича шартномалар мавжуд эмас. 30.09.2019 йилда нефтнинг нархи бир баррел учун 67 ш.б га тушади ва нефтни қайта сотиш имкони йўқ. 31.12.2019 йилда бир баррел нефт нархи 76 ш.б гача кўтарилди, лекин нефт ҳамон реализация қилинмади. 31.12.2019 йил ҳолатига молиявий ҳисоботда ушбу заҳира қиймати нимага тенг? |