ДТМ бўйича таклифлар
Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш жараёнида мактаб давридаги фанлари бўйича олинган баҳоларни кириш имтиҳонларида ҳисобга олиш ва таълим муассасаси миллий рейтингига қараб тавсия қилиш ва кириш имтиҳонларини ташкил қилишни олий таълим муассасасининг ваколатига ўтказиш;
Чет тилини билиш даражасини аниқлашда кўп даражали (А1, А2, В1, В2, С1) имтиҳон топшириш тизимини жорий қилиш. Ҳозирги тизим бўйича фақат (В1, В2, С1) сертификатлари берилади.
Олий таълим муассаси бакалавр таълим йўналиши ва магистратура мутахасисликларида битирув малакавий иши ва магистрлик диссертациясини стартап лойиҳа сифатида бажариш амалиётини йўлга қўйиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |