Э. ғозиев умумий психология


Download 3.91 Mb.
bet79/117
Sana14.11.2023
Hajmi3.91 Mb.
#1772538
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   117
Bog'liq
умумий психология Гозиев

Реферат учун мавзулар


  1. қобилият тўғрисида умумий тушунча.

  2. қобилиятнинг тузилиши юзасидан мулоҳазалар.

  3. қобилиятга психологик ёндашувлар талқини.

  4. қобилият иерархияси ва ривожланиши ҳақида мушоҳадалар.



Адабиётлар


  1. Крутецкий В.А. Психология математических способностей.-М.: 1968.

  2. Лейтес Н.С. Способности и одаренность в детсткие годў.-М.: 1984.

  3. Мельхорн Г., Мельхорн Х.Г. Гениями не рождаются.-М, 1991.

  4. Одареннўе дети. М., 1991.

  5. Рубинштейн С.Л. Основў обҳей психологии. Т.2.-М., 1989.

  6. Теплов Б.М. Избраннўе трудў. Т.1.-М., 1985.

олтинчи бўлим
БИЛИШ ЖАРАЁНЛАРИ

ХII боб
Сезги




1. Сезги тўғрисида умумий тушунча


Жаҳон психологияси фанида тўпланган маълумотларнинг кўрсатишича, сезиш оддий психик билиш жараёни ҳисобланиб, моддий қўзғатувчиларнинг муайян рецепторларга бевосита таъсир этиши орқали реал оламдаги нарса ва ҳодисаларнинг айрим хусусиятларини ва шунинг билан бирга, инсон организмининг (унинг аъзоларининг) ички ҳолатларини акс эттиришдан иборат билишнинг дастлабки босқичидир. Сезги биосфера ва ноосферада ҳаракатланувчи жамики нарсаларнинг, хоҳ микро, хоҳ макро тузилишидан қатъий назар, сезги органларига таъсир қилиш маҳсуласининг содда образлар, тимсолларнинг айрим таркибий хусусиятлар тариқасида акс этишидир. Инсон атроф-муҳитдаги моддалар шаклини, ҳаракатлар кўринишини, уларнинг хоссаларини, ўзига хос хусусиятларини сезги органлари ёрдамида, сезгилар орқали билади, холос.
Сезгилар тўғрисидаги илмий таълимотларга биноан нарсалар ва уларнинг хоссалари, таркибий қисмлари, хусусиятлари, шакллари, ҳаракати бирламчи ҳисобланиб, сезгиларнинг ўзи эса ташқи ва ички қўзғатувчиларнинг сезги аъзоларига таъсир этишининг маҳсулидир. Маълумотларнинг кўрсатишича, сезгилар моддий (объектив) борлиқнинг, воқеликнинг ҳаққоний тасвирини инъикос қилади, бинобарин, моддий олам қандай кўринишга, шаклга, хусусиятга эга бўлса, улар худди шундайлигича ҳеч ўзгаришсиз, айнан акс эттириш имкониятига эгадир.
Психологияда сезгиларнинг физиологик асосини ва механизмларини қўзғатувчиларнинг ўзига мутлақ мос (адекват) бўлган анализаторлар таъсири натижасида юзага келувчи асаб (нерв) жараёни, унинг тизими, тузилиши ташкил қилади. Физиологлар ва психологларнинг таълимотларига кўра, анализаторлар уч ўзаро узвий уйғунликка эга бўлган таркибий қисмлардан иборатдир. Содда қилиб талқин қилинганда мазкур таркиблар қуйидаги кетма-кетликдаги тузилишдир:

  1. ташқи куч-қувватни (энергияни) асаб (нерв) жараёнига айлантириб берувчи периферия қисмдан, яъни рецептордан;

  2. анализаторларнинг периферия қисмини марказий қисм билан боғловчи афферент (марказга интилувчи асаб толаси), ўтказувчи асаб йўлларидан;

  3. периферия қисмларидан келувчи нерв импульслари (ҳаракатлари) қайта ишланувчи анализаторларнинг мия пўстидаги қисмларидан (участкаларидан) иборатдир.

Бошқача сўз билан айтганда, периферик нервларнинг учлари (кўз, қулоқ, тери, бурун кабилар), таъсиротни элтувчи (афферент), жавоб қайтарувчи (эфферент) нерв толалари, анализаторларнинг орқа ва бош мия марказлари анализаторни ташкил қилади.
Жаҳон психологияси фанининг сўнгги ютуқлари ҳамда атамаларига биноан сезгилар қуйидагича классификация қилинади (ушбу таснифланишнинг дастлабки кўриниши инглиз олими Ч. Шеррингтонга тааллуқлидир):

  1. ташқи муҳитдаги нарса ва ҳодисаларнинг хусусиятларини акс эттиришга мослашган ҳамда рецепторларга тананинг сиртқи қисмига жойлашган сезгилар, яъни экстериорецептив сезгилар (рецепторлар);

  2. ички тана аъзолари ҳолатларини инъикос этувчи ҳамда рецепторлари ички тана аъзоларида, тўқималарида жойлашган сезгилар, яъни интериорецептив сезгилар;

  3. танамиз ва гавдамизнинг ҳолати ҳамда ҳаракатлари ҳақида маълумот (ахборот, хабар) берувчи, мускулларда, боғловчи пайларда, мушакларда жойлашган сезгилар, яъни проприорецептив сезгилар.

Биринчи туркум сезгиларни кўриш, эшитиш, ҳидлаш, тери-туюш, таъм-маза, каби турлар ташкил қилади. Кўриш 380 дан 770 гача миллимикрон диапазондаги электромагнит нурлардан иборат жараёндир. Эшитиш эса тебраниш частотаси 16 дан то 20000 гача бўлган товуш тўлқинларидан иборатдир. Кўриш сезгилари бош мия пўстлоғи бурмасининг тепа қисмидан жой эгаллаган. Тери-туюш, ҳаракат сезгилари мия пўстини марказий бурмасининг орқа қисмидан ўрин олгандир.
Энди сезгилар классификацияси, моҳияти ва унинг негизлари юзасидан кенгроқ мулоҳаза билдирамиз.
А. Р. Луриянинг фикрича, интериорецептив сезгилар асл, туб маънодаги сезгилар эмас, балки эмоциялар билан сезгилар ўртасидаги оралиқ сезгилар сифатида намоён бўлади. Психология фанида мазкур сезгиларнинг субъектив равишда пайдо бўлиши етарли даражада чуқур ўрганилмаган, худди шу боис улар “номаълум ҳислар” доирасига киритилгандир. Улар тўғрисидаги билимлар билан танишиш, ўзгариб боришларини текшириш “касалликларнинг ички манзараси”ни ифодалаб беришда муҳим роль ўйнаши мумкин. Ички органларнинг хасталигида вужудга келувчи мазкур ҳолатлар ички касалликларни диагностика қилишда алоҳида аҳамият касб этиши турган гап (А. Р. Лурия тадқиқотларидан).
Бундай хусусиятли ихтиёрсиз сезгилар инсонда жуда эрта уйғонади, шунинг билан бирга уларнинг ифодаланиши ўзига хос шаклларга эгадир. Чунончи, улар “олдиндан ҳис қилиш” тариқасида пайдо бўлиб, ҳатто инсон уларни таърифлаб бериш имкониятига қодир эмас, кўпинча ушбу кечинмалар туш кўришда қайсидир касаллик ҳуруж қилаётганлигидан дарак берувчанлик вазифасини ўтайди, холос.
Улар инсоннинг кайфиятида, эмоционал реакциялари ўзгаришида кўзга ташланади, болада эса хатти-ҳаракатнинг кескин ўзгаришига сабаб бўлади. Чунки, бола ўз тана аъзоларидаги ички ҳолатларнинг ўзгаришини англаш, сезиш, ҳис қилиш уқувига эга эмас, худди шу туфайли ундаги ҳатти-ҳаракатнинг умумий ўзгариши белгиларидан буни сезиш мумкин. Бу ҳодисаларнинг ёрқин мисоли сифатида қуйидаги воқеликни таҳлил қиламиз: бола ўз ички интериорецептив сезгиларини намойиш қилиш мақсадида “касал” бўлиб қолган қўғирчоғини парвариш қила бошлайди.
Интериорецептив сезгиларнинг объектив аҳамияти жуда юқори, чунки улар ички жараёнларни ўзаро ўрин алмаштириш балансини таъминлаб туришнинг асоси ҳисобланади. Бошқача сўз билан айтганда, улар организмлардаги жараёнларни ўзаро ўрин алмашиб туришининг гомеостази (барқарорлиги) деб аталади. Ичдан пайдо бўладиган сигналлар хатти-ҳаракатни вужудга келтиради, стресс, зўриқиш, аффект ҳолатларини йўқотиш (бартараф қилиш, пасайтириш), туғилиб келаётган майлларни эса қониқтиришга йўналтиришган бўлади. Оқибат натижада, ички тана аъзоларининг фаолиятини издан чиқиш ҳолати юз бериши мумкин. Худди шу сабабдан тиббиёт психологиясида интериорецептив сезгилар ҳам муҳим роль ўйнайди. Соматик ва висцерал жараёнлар, руҳий ҳолатлар (психосоматика) ўртасидаги муносабатларни ўрганиш имконини яратади.
Интероцептив сезгиларнинг физиологик механизмлари интероцепция билан биргаликда К. М. Биков, В. Н. Черниговскийлар томонидан атрофлича ўрганилган. Бу нарсаларнинг барчаси шартли рефлектор фаолияти механизмларидан келиб чиққан ҳолда шарҳлаб берилган.
Проприорецептив сезгилар тана двигатель аппаратининг ва гавданинг фазодаги ҳолати тўғрисида сигналлар билан таъминлаб туради. Улар инсон ҳаракатининг регуляторини ва афферент асосини ташкил қиладилар.
Периферик рецепторлар мускулларда, пайларда ва бўғимларда жойлашган бўлиб, махсус таначалари шаклига эгадирлар. Мазкур таначалар Пуччини таначалари деб аталади.
Таначаларда вужудга келувчи қўзғатувчилар мускулларининг таранглашуви натижасида ва бўғимлар ҳолатининг ўзгаришида, нерв толалари (иплари) ёрдамида орқа миянинг орқа устунидаги (столбасидаги) оқ суюқликларга етказилади. қўзғовчилар Бурдах ва Голль ядросининг қуйи бўлимларига етиб келади ва ундан пўст ости тугунларидан ўтиб, бош мия катта ярим шарининг қоронғилашган зонасида ўз ҳаракатини якунлайди.
Проприорецепторла ҳаракатининг афферент асоси эканлиги А. А. Орбели, П. К. Анохин (ҳайвонларда), Н. А. Бернштейн (одамларда) томонидан ўрганилган.
Психологик маълумотларга кўра, гавданинг фазодаги ҳолати сезгирлиги статик сезгиларда ўз ифодасини топади. Унинг маркази ички қулоқ каналларида жойлашган бўлиб ўзаро бир-бирига перпендикуляр бўшлиқда туташ ҳолатда ётади. Масалан, бош ҳолатининг ўзгариши қуйидаги схемага биноан амалга ошади:
а) ўзгариш эндолимфа суюқлигига боғлиқ қўзғалиш;
б) эшитиш нерви;
в) вестибулятор нерв;
г) бош мия пўстининг чакка бўлмаси;
д) мия аппаратига ўтади.
Вестибулятор сезгирлик аппарати қуриш билан бевосита алоқада бўлиб, фазони ориентирлаш жараёнида иштирок этади. Масалан, автомабилнинг йўлдан ўтиши (қатнови), қалин ўрмонни кесиб ўтиш пайти ва ҳоказо. Худди шундай ҳолат учишда ҳам юзага келиши мумкин. Патология ҳолатида ҳам худди шундай жараёнга дуч келинади.
Экстериорецептив сезгилар модалликдан (5 тадан) ташқари интермодаль носпецифик сезги туркумларига ҳам ажратилади. Масалан, эшитиш органи (аъзоси) орқали секундига 10-15 тебранишни сезиш мумкин, лекин қулоқ билан эмас, балки суяклар ёрдамида (мия қопқоғи, тирсак, тизза учлари орқали) пайқаш – вибрация сезгирлиги дейилади. Масалан, карларнинг товушларни идрок қилиши, пианинони ушлаб туриш, пол ёки мебелнинг ҳаракати кабилар. Одатда вибрацион сезгирлик интермодаль сезги деб ҳам номланади. Интермодалнинг бошқа бир кўриниши мана бундай ҳолатда намоён бўлади:
а) ҳид, таъм ва маза сезгиларида;
б) ўта кучли товушда, ўта ёрқин ёруғликда;
в)тричеминал, яъни уч хил таъсирнинг уйғунлашган, интегратив ҳолатида кабилар.
Сезгининг носпецифик шакли – терининг фото сезгирлиги рангларнинг нозик жилоларини ажратиш, қўл учлари билан сезиш орқали рўёбга чиқади. Терининг фото сезгирлиги А. Н. Леонтьев томонидан кашф қилинган бўлиб, бу нарса кўпгина ҳолатларга оқилона ёндашиш имкониятини вужудга келтиради. Ушбу кашфиёт қўл учига яшил ва қизил рангли ёруғлик юбориш орқали дунё юзини кўрган. Ранг сигналларининг оғриқ қўзғатувчилар билан муносабати қиёсий жиҳатдан олиб борилганда, инсонни фаол мўлжаллаш (ориентирлаш) жараёнида унинг қўл учи терисига келиб тушадиган ранг нурларини фарқлашга ўргатиш мумкин экан.
Психология фанида тренинг фото сезгирлиги табиати ҳали етарли даражада ўрганилгани йўқ. Шунга қарамасдан, таламитик тизим ва пўст остининг қўзғалганида асаб тизими ҳамда тери эктодермларидан келиб чиққан, атрофга ёйилган (тарқалган), рудиментлар ёруғлик сезиш элементлари махсус шароитда муваффақиятли ҳаракат қилади. Кўпинча “олтинчи туйғу, ҳиссиёт” шарофати билан инсон томонидан “масофа”ни сезиш, кўр одамларда тўсиқни ҳис қилиш ушбу жараён учун ёрқин мисол бўла олади. Эҳтимол, юз терисининг иссиқ ҳаво тўлқинларини идрок қилиш, тўсиқ оралиғида мавжуд бўлган товуш тўлқинларини (тебранишларини) ўзида акс эттириш терининг фото сезгирлигини илмий жиҳатдан изоҳлашга муайян негиз (асос) бўлиб хизмат қилиши мумкин.



Download 3.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling