Э С Л A Т М A:
ҚAНДAЙ ҲОЛДA ХОДИМ
ИШДAН ЧЕТЛАТИЛИШИ КЕРAК
Алкоголли ичимликдан, гиёҳвандлик ёки токсик модда таъсиридан мастлик
ҳолатида ишга келган ходим шу куни (сменада) ишга қўйилмайди
(ЎзР Меҳнат
кодексининг 113-моддаси 2-хатбоши).
Ходим мажбурий тиббий кўрикдан ўтишдан бўйин товлаган ёки ўтказилган
текширишлар натижалари бўйича тиббий комиссиялар томонидан берилган
тавсияларни бажармаган …
(ЎзР Меҳнат кодексининг 113-моддаси 3-хатбоши).
Карантинли ва одам учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар тарқалиши
таҳдиди мавжуд бўлган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария
врачининг қарори асосида қонунчиликда белгиланган тартибда жорий
этиладиган профилактик эмлашдан ўтишни рад этган тақдирда (соғлиғининг
ҳолатига кўра қарши кўрсатма мавжуд бўлмаганда)
(ЎзР Меҳнат кодексининг 113-
моддаси 3-хатбоши).
Меҳнат кодексининг 214-моддаси биринчи қисмида кўрсатилган ходимлар
тиббий кўриклардан ўтишдан бўйин товлашга ҳақли эмаслар. Тиббий кўрикдан
ўтишдан ёки тиббий комиссияларнинг текширувлар натижасида берган
тавсияларини бажаришдан бўйин товлаган ходимларни иш берувчи ишга
қўймасликка ҳақлидир
(ЎзР Меҳнат кодексининг 214-моддаси 3-қисми).
Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ўқувдан, йўл-йўриқдан ўтмаган ва билимлари
текширилмаган ходимларни ишга қўйиш тақиқланади
(ЎзР Меҳнат кодексининг
215-моддаси 3-хатбоши).
Ходим билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишга олиб келиши
мумкин бўлган меҳнат вазифаларини бир марта қўпол равишда бузишларнинг
рўйхати:
ички меҳнат тартиби қоидалари;
корхона мулкдори билан корхона раҳбари ўртасида тузилган меҳнат шартномаси;
Do'stlaringiz bilan baham: |