Э. Т. Ахмедов, Э. Т. Бердиев доривор ўсимликларни


Далачой етиштириш агротехникаси


Download 1.52 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/82
Sana27.10.2023
Hajmi1.52 Mb.
#1728337
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   82
Bog'liq
ДОР ЎС. ЕТИШ. ТЕХ-СИ ПДФ KITOB

Далачой етиштириш агротехникаси. Далачой кўп йиллик ўт 
ўсимлиги бўлиб, асосан уруғидан кўпайтирилади. Ўсимликни экишдан 
олдин ерни кузда 25-28 см қилиб ҳайдалади. Ҳайдашдан олдин гектари-
га 20-25 тонна органик ўғитлар ва 50 кг дан суперфосфат ўғити берила-
ди. Далачойдан юқори ҳосил олиш учун эрта баҳорда тупроқнинг 
юқори қатламини уруғ яхши кўмиладиган, нормал униб чиқиши ва ри-
вожланиши учун қулай шароит яратиладиган қилиб юмшатиш керак. 
Тупроқда ҳаво алмашинишини яхшилаш, пастки қатламлардан 
уруғларга намлик келишини таъминлаш ва бегона ўтларни йўқотишга 
эътибор қаратиш керак. Эрта баҳорда ерни экин экишдан олдин борона-
лаб текисланади, ўсиб келаётган бир йиллик бегона ўтлар йўқотилади. 
Март ойининг охири ва апрел ойининг бошларида уруғлар стратифика-
ция қилиниб, сеялкаларда қатор ораларини 60 см ли ва уруғни 0,5-1 см 
чуқурликда экилади. 
Уруғи жуда майда бўлганлиги учун уни қумга аралаштириб (1:50 
нисбатда) экилади. Гектарига 4-5 кг дан уруғ сарфланади. Унинг уруғ-
лари 5-6°С да 12-16 кундан кейин кўкариб чиқади. Лекин уруғларнинг 
ердан тез кўкариб чиқишида тупроқ ҳарорати 18-20°С бўлиши мақсадга 
мувофиқ бўлади. Далачой уруғлари кузда экилган бўлса, улар эрта ба-
ҳорда тез униб чиқади ва тез ривожланади. Кузда экилган уруғларнинг 
ҳосилдорлиги баҳорда экилган уруғларга нисбатан юқори бўлади. 
Ўсимликнинг ниҳоллари нозик бўлганлиги сабабли, уни бегона 
ўтлардан тозалаб, тезлик билан қатор оралари культивация қилиниб 
юмшатилади. 
Агар ўсимлик қалин жойлашган бўлса уни ягана ҳам қилинади ва 1 
м ерга 10 тадан ўсимлик қолдирилади. Биринчи йили ўсимлик 10-12 
марта суғорилади, қатор оралари 4-5 марта культивация билан юмшати-
лади ва 3-4 марта оралари қўл ёрдамида ўтоқ қилинади. Ўсиш давомида 
гектар ҳисобига 40 кг дан азот, 30 кг дан калий ўғити берилади. Ўсим-
ликни озиқлантириш, суғоришдан олдин амалга оширилади. Июнь ва 
июль ойларида далачой тўлиқ гуллаганда унинг ер усти қисмини гулли 
шохлари шонаси 30 см дан ошмасдан ўроқ ёрдамида, катта майдонларда 
ўт ўрадиган механизмлар ёрдамида ўриб олинади. Доривор хом-ашёси 
тезлик билан махсус мосламаларда қуритилади. Биринчи ўримдан сунг 
ўсимликнинг яхши ривожланиши учун далачой экилган майдонларнинг 
ҳар гектарига 80-100 кг дан аммофос ўғити билан озиқлантирилади. 


69 
Орадан 30-40 кун ўтгандан кейин далачойни иккинчи марта ўриб олиш 
мумкин бўлади. 
Далачойнинг ҳосилдорлиги биринчи ўримга нисбатан кўпроқ ҳам 
бўлиши мумкин. Далачой биринчи йили мева бермайди. Иккинчи йили 
эрта баҳорда далачой экилган майдонларни ўсимлик қолдиқларидан то-
залаб узунасига ва кўндалангига борона қилиниб, азотли, фосфорли ва 
калийли ўғитлар билан озиқлантирилади. Далачой экилган ерларда тў-
лиқ кўчат сақланса ўз вақтида озиқлантирилса, суғорилса ва бегона ўт-
лардан вақтида тозаланса, ҳар гектар ердан ўртача 3-4 т. доривор хом-
ашё маҳсулоти ва 500-600 кг уруғ йиғиб олиш мумкин. 

Download 1.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling