Э. Т. Бердиев, Э. Т. Ахмедов табиий доривор ўсимликлар
Астрагал (Астрагал) – Astragalus L
Download 5.03 Kb. Pdf ko'rish
|
dorivor-simliklar
- Bu sahifa navigatsiya:
- Бозулбанг (Лагохилус) (Лагохилус опьяняющий) – Lagochilus inebrians Bge.
Астрагал (Астрагал) – Astragalus L.
Астрагал турлари Дуккакдошлар – Fabaceae оиласига мансуб бир ёки кўп йиллик ўт ўсимлик хамда буталардир. Барглари жуфт патли мураккаб бўлиб, бандлари ёрдамида поя ва шохларида кетма-кет жойлашган. Баргчалари (барг бўлаклари) жуда майда, ништарсимон, тўмтоқ учли тухумсимон, қуриганда асосий барг бандидан тўқилади, асосий банди эса учли бўлгани учун пояда тикан ҳолида сақланиб қолади. Майда, сариқ рангли гуллари жуфт-жуфт бўлиб, барг қўлтиғида жойлашган. Меваси – бир уруғли, сертуқ, пишганда очилмайдиган дуккак. Астрагалнинг елим олинадиган турлари: Сершох астрагал (Астрагал войлочноветвистый) – Astragalus. Piletocladus Freyn et. Suit., Майдабош астрагал (Астрагал мелкоголовчатый) – Astragalus. Microcephalus Willd. ва бошқа турлари Туркманистон, Арманистон, Озарбайжон ва Ўзбекистоннинг жанубидаги тоғли худудларида ўсади. Тиббиётда астрагал елими кенг қўлланилади. Асосан пояси ва шохларидан олинадиган елими ишлатилади. Елим (трагагант) таркиби- да 60% бассорин, 8-10% арабин ва бошқа углеводлар бор. Астрагал елимидан (араб елими каби) таблетка, ҳабдори, эмульсия ва бошқа дори шакллари тайёрлашда фойдаланилади. 100 38-расм. Сершох астрагал (Астрагал войлочноветвистый) – Astragalus. piletocladus Freyn et. Suit Бозулбанг (Лагохилус) (Лагохилус опьяняющий) – Lagochilus inebrians Bge. Бозулбанг Ясноткадошлар – Lamiaceae оиласига мансуб бўлиб, бўйи 30-40 (60) см га етадиган кўп йиллик ўт ўсимлик. Пояси тик ўсади, тўрт қиррали, шохланмаган ёки шохланган. Барглари уч-беш бўлакка бўлинган бўлиб, пояси билан шохларида қисқа банди ёрдамида қарама- қарши жойлашган. Ўсимлик гуллаш даврида пастки барглари қуриб қо- лади. Пушти гуллари пояси билан шохларининг юқориқисмидаги барглари қўлтиғида 4-6 тадан халқа шаклида ўрнашган. Меваси – тўртта ёнғоқча. 101 Бозулбанг Ўзбекистон, Туркманистон ва қисман Тожикистоннинг айрим вилоятларидаги адирлар ва шағалли тоғ ён бағирларида ўсади. Бозулбанг ўсимлигининг ер устки қисми – гули ва барги халқ табобатида кенг фойдаланилади. Гули ва барги таркибида 0,2% эфир мойи, С ва К витаминлари, каротин, органик кислоталар, қанд, смола, 0,67% флавоноидлар, лагохилин, 11 - 14% ошловчи ва бошқа биологик фаол моддалар бор. 39-расм. Бозулбанг (Лагохилус), (Лагохилус опьяняющий) – Lagochilus inebrians Bge. 102 Бозулбангнинг дори препаратлари (дамлама, настойка ва қуруқ экс- тракти таблетка холида ва логоден препарати) қон ивишини тезлатиш ва қон босимини пасайтириш таъсирига эга бўлгани учун ўпкадан, бу- рундан қон оқишини тўхтатиш хамда бавосил, гемофилия, гипертония касалликларини даволаш учун қўлланилади. Бозулбангдан тайёрланган дамлама ёки қайнатма халқ табобатида қон тўхтатувчи восита сифатида ишлатилади. Бозулбанг камёб, йўқолиб бораётган ўсимлик сифатида “Қизил китоб” га киритилган. Шунинг учун уни табиий ўсиш жойларидан хом-ашёсини йиғиш тақиқланган. Download 5.03 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling