Э. Т. Бердиев, Э. Т. Ахмедов табиий доривор ўсимликлар
Зубтурум, баргизуб (Подорожник большой) – Plantago major L
Download 5.03 Kb. Pdf ko'rish
|
dorivor-simliklar
Зубтурум, баргизуб (Подорожник большой) – Plantago major L.
Катта зубтурум Зубтурумдошлар – Plantaginaceae оиласига мансуб бўлиб, калта ва йўғон илдизпояли, поясиз кўп йиллик ўт ўсимлик. Ер устки қисмини илдизолди барглари ва 10-50 см баландликдаги гул ўқи 117 ташкил қилади. Барглари узун, қанотли бандли, кенг тухумсимон ёки кенг эллипссимон, текис қиррали, 3-9 та ёйсимон асосий томирли бўла- ди. Гул ўқи битта ёки бир нечта. Майда, кўримсиз, тўрт бўлакли гулла- ри гул ўқи учидаги бошоқсимон тўпгулга жойлашган. Меваси – тухум- симон, кўп уруғли кўсакча. Зубтурум июнь-сентябрь ойларида гуллайди ва меваси етилади. Зубтурум йўл чеккаларида, ариқ, дарё, булоқ бўйларида, боғларда, ботқоқликларда, далаларда, экинзорларда, ўтлоқларда, ўрмон четла- рида ўсади. Тиббиётда зубтурумнинг барги билан ер устки қисми ишла- тилади. Барглари йил бўйи калта бандли қилиб қирқиб олинади ва тез- ликда соя ерда қуритилади. Ер устки қисми ўсимлик гуллаган вақтда йиғилади ва қуритилмасдан ундан шира олиш учун фармацевтика за- водларига юборилади. Зубтурум барги билан ер устки қисми таркибида 0,1% эфир мойи, шиллиқ моддалар, сапонинлар, аукубин гликозиди, С витамини (300 мг% гача) ва К витамини, 4,5-32,91 мг% каротин, флавоноидлар (лю- теолин, апигенин, байкалалиен ва уларнинг гликозидлари), органик кислоталар, ошловчи ва бошқа биологик фаол моддалар, уруғида 22% гача ёғ, сапонинлар, 44% гача шиллиқ ва бошқа биологик фаол модда- лар мавжуд. Катта зубтурумнинг доривор препаратларидан (дамламаси, янги йиғиб олинган барги ёки ер устки қисмининг қонсервация қилинган шираси, ширасидан тайёрланган плантаглюцид препарати) меъда-ичак касалликлари (гастрит, энтерит, энтероколит), йўғон ичакнинг яллиғла- ниши, меъда ва ўн икки бармоқ ичакнинг яра касаллигини даволашда фойдаланилади. Бундан ташқари, меъда ширасининг кислоталилиги ка- майиб кетган ҳолларда хам ишлатилади. Барги ёки ер устки қисми ши- раси билан тузалиши қийин бўлган колит касаллиги ва яралар давола- нади. Зубтурум барги йўталга қарши ишлатиладиган йиғмалар-чойлар таркибига киради. Зубтурум қадимдан халқ табобатида турли касал- ликларни даволашда кенг ишлатилиб келинган ўсимлик ҳисобланади. Унинг барги билан Абу Али ибн Сино ўз вақтида қийин битадиган яра- ларни, шишларни (хавфли шишларни хам), кўз яллиғланиши, жигар, буйрак ва бошқа касалликларни даволаган хамда қон тўхтатиш учун ишлатган. Жигар ва буйрак касалликларида ҳамда қон тупуришда бе- морга зубтурум уруғининг қайнатмасини ичирган. Баргидан тайёрланган дамламаси ёки қуритилмаган барг шираси халқ табобатида нафас йўллари, кўз, тери, безгак, йўғон ичак яллиғла- ниши ва турли юқумли касалликларни ҳамда куйдиргини даволашда 118 ишлатилган. 48-расм. Зубтурум, баргизуб (Подорожник большой) – Plantago major L. Зубтурум барги яна ўпка ва меъда раки касаллигини даволаш учун ҳамда нафас йўллари касалликларида балғам кўчирувчи восита сифа- тида ишлатилади. Яралар, чипқон ва кесилган ерларни даволаш учун янги узиб олинган барги эзиб боғланади. 119 Зубтурум уруғидан тайёрланган қайнатмаси ёки шакарга ара- лаштириб қовурилган уруғи билан йўтал, иситма, ва бошқа касал- ликлар даволанади. Зубтурумнинг янги йиғилган баргини эзиб тенг миқдорда шакар аралаштирилади ва иссиқ жойда уч ҳафта сақланади. Сўнг шу аралашмадан ажралиб чиққан ширадан кунига 3-4 чой коши- кда ўпка ва меъда раки касаллигини даволаш учун беморга ичирилади. Download 5.03 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling