Ёдгорликларни ёзма ва оғзаки маълумотлар ёрдамида ўрганиш
ЁДГОРЛИКЛАРНИ ЎЛЧАШ ТУРЛАРИ
Download 120 Kb.
|
ЁДГОРЛИКЛАРНИ
ЁДГОРЛИКЛАРНИ ЎЛЧАШ ТУРЛАРИ
Обиданн ўрганишнинг мухим қисми қайд (фиксация) хисобланади. Қайд этишдаи мақсад—мумкин қадар тўла информация беришдир. У таъмир ишлари учун асосий иш ҳажмини хисоблаш хамда тадқиқ ва таъмир харажатларини белгалаш учун зарур. Қайд этишнинг бир неча турлари бор. Асосий тури — ўлчов кайдлари. Унинг энг соддаси — схематик ўлчовдир. У обиданинг асосий ўлчамларини ва тузилишини кўрсатади. У тадқиқотнинг дастлабки босқичида бажарилади. Иш ҳажмини белгилаш учун ҳам ишлатилади. Тўлароқ ўлчов тури меъморий ўлчовдир. У барча меъморий шаклларни кўрсатади. Унда жуда аниқ бўлмасада хамма ўлчамлар бериладн. Меьморий ўлчов таъмир ишлари учун ишлатилмайди. Меъморий — археологик ўлчов энг муккамал ўлчовдир. Унга тасодифий қурилмалар киритилмаслиги мумкин. Бу ўлчов тури тадқиқий ўлчов сирасига киради ва маҳсус услуб (методика) бўйича олиб борилади. Сўнгги даврда фотограмметрик ўлчов тарқалмоқда. Дала ва хона ишларида махсус аппаратура ишлатилади. Фототеодолит камера ёрдамида фотосуратлар олинади. Бунда ўлчов аниқлиги етарли даража бўлади. Камчиликлари: обиданинг аппаратура ишланила олинмайдиган жойлари "қўлда" ўлчанади; тадқиқотчини бевосита обида муомаласидан ажратади. Фотофиксация едгорликни қайд этишда кенг қўлланилади. Унда ингичка тасмали (пленкали) фотокамера ишлатилмайди. 9x12 см ёки 6x9 см кадрли тасма қўлланилади. Оқ—қора ёки рангли плёнка бўлиши мумкин. Мураккаб ишлар киноаппаратда бажарилади. Адабий тасвир (сўз воситасида) мумкин кадар тўла бўлиши керак. График тасвир (расм) меъморнинг хохишича қилинади. Меьморий — археологик ўлчов кўпроқ 1:50 михёсда бажарилади. Бунда пўлат ўлчағич ишлатилади. Ўлчаш ишлари ноллик саяхга, шовунга асосланиб "занжир" усулида бажарилади. Мумкин бўлса ўлчовлар яқиндаги реперга боғланади. Бундай шароитда треангуляция усули воситасидан фойдаланиш керак. Бу усулда дастлаб базис тазиклари, таянч нуқталарнинг ўлчами олинади. Координат усули бўйича қутб координатлари теодолит йўли билан боғланада ва таянч чизикларга (базисларга) асосланади. Бино қаватларнинг тарҳлари устма-уст тўғри тушиши учун шовунлар системаси қўлланилади. Вертикал проекциялар тарҳдаги нуқталарга ва ноллик сатҳларга боғланади. Сатхларнинг қиялиги ҳам аниқланади. Икки тарафлама эгри чизиқларнинг нуқталари (ҳам баландлиги, ҳам тарҳдаги ҳолати) треангуляция усули билан боғланади. Фақат шундай ҳолатгина тоқ ва равоқларнинг деформациялари аниқ ифодаланиши мумкин. Ясси лавҳалардан (унсурлардан) устага калха (хитои қоғози) қўйиш орқали нусҳа олинади. Профиллардан қолиблар олинади. Қораламалари (кроклар) ҳам хисоботга қўшио топширилади. Ўлчов чизмалари тахтага тортилган қоғозга бажарилмайди (ўлчовлар ўзгармаслиги учун). Download 120 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling