Ёқилғи-энергетика мажмуаси ва уни ривожлантириш истиқболлари


Download 1.22 Mb.
bet1/4
Sana28.03.2023
Hajmi1.22 Mb.
#1303689
  1   2   3   4
Bog'liq
219930034 Ёқилғи-энергетика мажмуаси ва уни ривожлантириш истиқболлар

Ёқилғи-энергетика мажмуаси ва уни ривожлантириш истиқболлари

Режа:


1. Ёқилғи-энергетика мажмуаси ва унинг
халқ хўжалигидаги аҳамияти.
2. Ўзбекистон Республикасида давлатнинг
ёқилғи-энергетика сиёсати.
3. Ўзбекистон ёқилғи саноати ва уни
бошқариш тизими.
4. Ўзбекистон электр саноати ва уни
бошқариш тизими.
Ёқилғи-энергетика мажмуаси (ЁЭМ) – бу ёқилғи-энергетика ресурсларни қазиб чиқариш, уларни қайта ишлаш, транспортда ташиш, тақсимлаш ва истеъмол қилиш бўйича ишлаб чиқариш, жараёнлар, моддий қурилмалар мажмуини ўз ичига олган мураккаб тармоқлараро тизимдир.
Ёқилғи-энергетика мажмуаси
ЁЭМ
Унинг таркибига ёқилғи саноати ва электроэнергетика киради ва улар халқ хўжалигининг барча тармоқлари билан чамбарчас боғлиқдир. Ёқилғи-энергетика мажмуаси машинасозлик, металлургия саноатлари маҳсулотларидан фойдаланади ҳамда транспорт мажмуаси билан боғлиқ. ЁЭМ учун ягона тармоқларни ҳосил қиладиган юқори қувватли линиялар ва қувур йўллари (нефть, нефть маҳсулотлари ва табиий газни ташиш учун) кўринишидаги ривожланган ишлаб чиқариш инфратузилмаси характерлидир.
нефть
газ
нефть
ЁЭБ
ЁЭБ
Ёқилғи-энергетика баланси (ЁЭБ) – бу турли хилдаги ёқилғини қазиб чиқариш ва электроэнергияни ишлаб чиқариш (кирим) ҳамда уларни халқ хўжалигида ишлатиш (чиқим) ўртасидаги нисбатдир. ЁЭБ ни ҳисоб чиқиш учун, ҳар хил иссиқлик чиқариш қобилиятига эга бўлган турли хилдаги ёқилғи шартли ёқилғига ўтказилади, яъни уларнинг 1 кг ни ёниши 7000 ккал га тенг.

Халқ хўжалигида ёқилғи-энергетика сиёсати алоҳида аҳамиятга эга:


бу мамлакатнинг географик жойлашуви ва иқлим шароитлари билан боғлиқ бўлиб, улар йил давомида тўхтовсиз иссиқлик ва ёруғлик билан таъминлашни талаб қилади;
энергетика энг муҳим инфратузилма тизимлари ва объектларини (транспорт, алоқа, маиший хизмат), шунингдек иқтисодиёт базали тармоқлари (хом ашё ресурсларини қазиб чиқариш, оғир ва мудофаа саноати, машинасозлик) фаолиятини таъминлаш учун зарур;
ёқилғи-энергетика мажмуининг маҳсулотлари экспорт предмети ҳисобланиб, ундан тушадиган даромад давлат бюджетига солиқ тушумларининг муҳим қисмини ташкил этади.

Download 1.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling