Ей марҳаматли роббим. Сен улуғсан, сен буюксан
Download 24.44 Kb.
|
Дуо текст..
Ей марҳаматли роббим. Сен улуғсан, сен буюксан. Сен иззат соҳиби бўлган азизсан Бошқаларга иззат берадиган ал-Муиззсан. Қалбимдаги ҳар бир ҳолатдан ҳабардор ал-Ҳобирсан. Менинг ич-ичимни кўриб турадиган ал-Басирсан. Сўзларимни ҳаммадан кўра яхшироқ эшиҳтадиган, ҳеч бир кимса мени эшитмасада тинглай биладиган ас-Саминсан. Дардларимга даъво берувчи ҳеч бир кимса йўқ. Сен аш-Шофирсан. Марҳамат қиладиган бир зот йўқ. Сендан бўлак, сен ар-Роҳмансан. Гуноҳларимни кечирадиган фақат сенсан. Ал-Ғоффарсан, Ал-Ғофурсан, Ал-Аффуфсан. Дўстларим йўқ. Ер юзида бирор инсон йўқ. Бирор дўстим йўқ Сен Ал-Wалийсан. Сен дўстимсан. Сендан бўлак ёрдам берадиганим йўқ. Сен Ан-Насирсан. Айбларим очилса, сендан ўзга беркитувчим йўқ Сен Ал-Сатторсан. Қиёмат куни тирилганимда жонимни қутқарадиган йўқ. Сен борсан, охиратда иймон келтириб солиҳ амал этганларга Раҳмат кўрсатувчи Ар-Роҳиймсан. Я Аллоҳ. Эй Абадул абад тирик бўлган Ал-Ҳай. Эй абадул абад ўлмайдиган, ухламайдиган Ал-Қойюм. Ей жонларни оладиган Ал-Муид. Ей жон бахш этадиган Ал-Муҳид. Ей ҳар ишни ҳикмат ила қилувчи Ал-Ҳаким. Ей кофирларнинг куфрига, мушрикларнинг ширкига, сабр этувчи ас-Сабур. Ей ҳар бир ишни юмшоқлик ила адо этувчи Ал-Ҳалий Ей ҳеч нарсага беҳожат бўлган мукаммал, бошқаларнинг ҳожатини раво этувчи ас-Сома Ей гуноҳларини кўп бандаларини авф этиб, дўзахдан омон сақлаб, жаннатларга киритувҳи ал-Карим Ей барчага саломатлик ато этувчи ас-Салом Ей ҳамиша ҳар қандай нуҳсондан, балолардан саломат бўлган ас-Салийм Ей кофирларга қаҳир қилувчи ал-Қаҳҳор Ей жонларни қабз этувчи ал-Қобиз Ей барча иш қўлида бўлган раҳмлиларнинг раҳмлиси, карамлиларнинг карамлиси, адолатлиларнинг адолатлиси бўлган зот, золимларни хор қилиб, мазлумларга мажот берувчи зот. Олаётган нафасимни, ўйлаётган ўйларимни, томирларимнинг қоннинг юрушини, қонимдаги ҳужайраларнинг ҳаракатини яратган ал-Борий, ал-Ҳолиқ Сенинг мислинг йўқ. Сенинг тенгинг йўқ. Сенинг шеригинг йўқ. Сен нуҳсонлардан пок. Сен камол топишдан поксан. Сен олийсан Аллоҳим. Мен сенинг бечораҳол ҳаста бандангман. Ҳатоларимни санасам саноғи йўқ, гуноҳларимни эсласам, кўзимга дунёлар қоронғи бўлади Ҳолбуки сенинг неъматларинг чегара билмас. Ҳолбуки сенинг марҳаматинг чексиз. Қошингдаман Аллоҳим. Бошим ерда, жжоним қўлингда. Танамдан истасанг жонимни ол. Бошимни уз. Қонимни ерга оқиз Аллоҳим. Сен берган тақдирга розиман. Сенга алсо исён этмаслигим учун ўзинг ёрдам бер. Мени ўз ҳолимга ташлаб қўйма Аллоҳим. Душманлар қўлида мени хор қилма. Аллоҳим иймонимни ҳамиша саломат сақла. Аллоҳим иймонимни ҳамиша зиёда эт. Аллоҳим ҳақ сеникидир, менга ҳақни кўрсат, ҳақ томон йўлла Аллоҳим. Ботилни сен яратгансан. Аллоҳим кўзимга ботилни кўрсат. Мени ундан четлаштир Аллоҳим. Менда илм бор. На илм, на ҳикмат бор. Аллоҳим менда ҳайр бор. На яхшилик бор. Аллоҳим мен фақат гуноҳлардан иборатман. Жонимга озор этса, уни қутқаришни истайман. Сенга тавба қилиб, тавбамга ҳамиша хилоф этаман. На тавбамда тутуриқ бор, на тақвойимда маъно Аллоҳим. Номоз дея ўқиганим, на шу, на хузур. Закот берганимда миннат, рўза тутганимда ҳамиша масият. Ҳажга борганим бир саёҳат Аллоҳим. Ҳайр ишларимдан ўзимдан кўрдим кечир. У ишларни менинг ишларим деганим учун авф эт. Аллоҳим ўзимга, хуснимга, қувватимга, нафсимга маҳлиё бўлдим кечир. Аллоҳим неъматларни шукрини адо этмадим кечир. Сени қўйиб маҳлуқлардан қўрқдим. Таваккални ташлаб, сабабларга ёпишдим мени кечир. Аллоҳим сени унутиб, мен дедим кечир. Аллоҳим на сўзимда ишонч, на кўзимда қувонч. Аллоҳим на қалбимда тоқат, на жисмимда итоат, турган битганим хиёнат, садоқатдан асар йўқ. Аллоҳим чин дип ибодатимни тоғ дип кўрдим, тоғдек гуноҳларимни бир заррадек билдим, йўлингда машаққат чекишдан қочдим, ҳамиша нафсим учун омонлик истаб йўлингга қурбон бўлишни ўйладим, Аллоҳим мени ўз йўлингда қурбонлик, бу қурбонликни ўзинг қабул эт. Аллоҳим кофирлар олдида мени залил этма, улар менда зулм этишларига йўл қўйма, Аллоҳим хиёнаткорларни мендан узоқ тут, ўз дўстларингни менга яқин айла. Аллоҳим қўрқоқларни менга яқинлаштирма, жасоратлилар сафида тут, Аллоҳим пайгʼамбаринг Муҳаммад саллолоҳу алайҳи васалламнинг ёʼлидан юргиз, унинг хулқи билан хулқлантир, Аллоҳим ҳикмат соҳибисан менга ҳикмат ато эт, Аллоҳим менга офият бер, Аллоҳим мени қалбимни оʼзингга боʼлган иймон билан лиммо-лим айла, Аллоҳим оʼзингга боʼлган муҳаббатни, сидқни, итоатни бер, Аллоҳим оʼзингга рози боʼлмаган ишлардан мени сақла, Аллохим оʼзинг рози боʼлган ишларингга мени ёʼлла, Аллоҳим маҳлуқларингдан мени қоʼрқитма, оʼзингдан шундай қоʼрқитки бу қоʼрқув қошида бошқа қоʼрқувлар ҳеч боʼлиб кетсин, оʼзингни шундай севдиргинки Аллоҳим бу севги қошида бошқа севгилар дош бера олмасин, Аллоҳим дунё зийнатларига мени алдаттирма, шайтон ҳийлаларидан мени гʼолиб қил, Аллоҳим нафсимнинг ёвузликларидан мени эмин сақла, Аллоҳим ақлимни ёʼқотишдан, қалбимни бой беришдан сақла, Аллоҳим тоʼймайдиган нафсдан эмин эт, Аллоҳим амалим чогʼида иймонини ҳамроҳ эт, қошингга иймоним ила юзимни ёругʼ боʼлиб боришни насиб айла, Аллоҳим бир он ҳам зикрингдан мосуво этма, Аллоҳим фисқу фужурдан, фитна фасотдан, мақтанчоқликдан мени омон сақла, танимни согʼ қил вужудимни сиҳат айла, фақирликдан асра, бойлик берки саховатим коʼп боʼлсин, қалбимдаги ҳикматни баланд эт, ҳимматни баланд эт, майдакашликдан асра, қалбимда дунё ва ундаги нарсаларнинг бирортасига заррача майл қолдирма Аллоҳим, кибрли, такаббур боʼлиб қолишимдан сақла, Аллоҳим хокисор ва камтарлик бер. Аллоҳим менинг ихтиёримда ҳеч нарса ёʼқ, менинг қоʼлимдан бирор иш келмайди, Аллоҳим сенинг азаматинг, жалолиятинг, қудратинг буюклигинг чегара билмагани каби менинг заифлигим, гуноҳкорлигим, хатокорлигим, осийлигим, чексиздир. Агар сен менга раҳм этиб дардимга чора этмасанг ҳалок боʼламан. Иймонимни тақво ила зийнатла, ҳаётимни ислом ила нурлантир, соʼзи гоʼзал, амали хуниклардан этма, ҳақда мени собит эт, ботилга мойил этма, Аллоҳим мени заифликдан чиқар, хорликдан қутқар, Аллохим мени оʼзинг рози боʼлганингга ёʼлла, ота-онамга раҳм қил, уларни исломда, иймонда, эʼтиқодда айла. Урушда хидоятингдан қилча ҳам чиқарма, уларнинг умрини узоқ қил. Амалларини гоʼзал қил. Икки дунёларини саодат ила тоʼлдир, Аллохим аҳли оиламга раҳм қил, фарзанду зурриётларимни адаштирма, уларни фитналарни омон сақла, қалбларини иймон ила тоʼлдир, уларни ҳидоятингдан қолдирма, Аллохим уларнинг ҳаётларига барокат файз ато эт, Аллохим мусулмонларга раҳм қил, сен оʼзингга қулликни қасд қилаётганларнинг даражасини коʼтар, кофирлар қоʼлида хор этма. Зулм коʼраётган биродарларимга раҳм қил, хақни гапиришдан ожиз, курашдан заиф боʼлган биродарларимга офият бер, Аллохим адашиш ёʼлида боʼлган мусулмонларга тоʼгʼри ёʼлни коʼрсат, Аллохим мусулмонлар орасини ислоҳ эт, Аллохим мусулмонларни фитналардан омон эт, Аллохим мусулмонларнинг қалбларини оʼзаро улфату-биродар эт, Аллоҳим мусулмонларнинг қалбларида бир-бирларига муҳаббатни зиёда айла, улар бир-бирларини коʼрганларида меҳр ила боқсинлар, бир-бирлари учун жону молларини аямаслинлар, Аллохим мусулмонларни хорликдан қутқар, мусулмонларга қувват бер. Аллоҳим исломга нустрат ато эт. Аллоҳим мусулмонларга ҳикмат, тақво, илм, гоʼзал хулқ гоʼзал амалларни ато эт. Аллоҳим мусулмонларни қулларини баланд қил. Аллоҳим ер юзида мусулмонларнинг қоʼлини баланд қил, Аллоҳим мусулмонларни оʼзинг ҳар қандай балолардан қури, Аллоҳим оʼзинг зал Жалали вал Икромсан Аллоҳим оʼзинг ал Хадиссан Аллоҳим оʼзинг Ан нурса Аллоҳим халқимга ёрдам бер, Ватанимни кофирлар қоʼлидан қутқар. Фарёд чекиб зиндонларда ётганларга ёрдам бер. Аллоҳим бошимиздан зулмни даф айла агар сен истамасан биз хеч нарса истай олмаймиз. Агар сен раво коʼрмасанг биз ҳеч нарсага эриша олмаймиз. Аллоҳим қалбим тоʼла хато ақлим тоʼла хато елкамда огʼир гуноҳлар қалбимни на кибрда на риёдан халос эта олмайман. Аллоҳим оʼзинг нажот бер. Аллоҳим Қиёмат куни оʼз соянгдан жой бер. Аллоҳим оʼзинг нажот бер. Аллоҳим саол жавобимни осон қил. Аллоҳим доʼзох оловига мени ташлама. Аллоҳим Расулуллох салолоху алайҳи васаллам шафоатларига мени раво коʼр. Аллоҳим жаннатингни менга раҳмат коʼргаз. Аллоҳим жаннатингда оʼз жамолингни менга коʼрсат. Аллоҳим агар қалбимни юмшатмасанг у тошдан коʼра қаттиқ. Аллоҳим қалбимга оʼзингга боʼлган муҳаббатни солмасанг у муҳаббатсиз музлаб ётибди. Аллоҳим ҳидоят қилганингдан кейин нотоʼгʼри ёʼлга огʼдирма Аллоҳим сен неʼмат берувчиларнинг энг яхшисисан. Ал Ваҳобсан. Аллоҳим бу дунёнинг ҳам охиратнинг ҳам яхшиликларини мукаммал тугал қилиб бер. Дуоларимни қабул эт. Эй оламларнинг Роббиси эгаси боʼлган Аллоҳим Download 24.44 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling