Еkistоn Rеspublikasi оliy va o`rta maхsus ta’lim vazirligi Al- хоrazmiy nоmidagi Urganch Davlat Univ


Фаннинг аҳамияти, унинг мақсади ва вазифалари


Download 7.75 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/182
Sana22.09.2023
Hajmi7.75 Mb.
#1685081
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   182
Фаннинг аҳамияти, унинг мақсади ва вазифалари 
«Экологиянинг физикавий асослари» фанининг асосий мақсад ва вазифалари қуйидагилардан иборат:
Тирик ва нотирик табиатда кечувчи ўз – ўзини ташкил қилиш жараёнларини очиқ термодинамик 
тизимларда
амал қилувчи физикавий қонуниятлар орқали тушунтириш билан уларни биосферик 
тизимларда
кузатилаётган экологик муаммоларни ечишга жалб қилиш имкониятларини ўрганиш; 
Физикавий майдонларнинг атроф – муҳитга таъсири доираси, механизмлари, даражаси, ҳамда
улардан
ҳимояланиш усул ва воситаларини ўрганиш;
Атроф – муҳитнинг экологик мониторингини ишлаб чиқишда физикавий услуб ва воситалардан 
фойдаланишни
ўрганиш; 
Кишиларда инсон табиатнинг маҳсули, унинг бир бўлаги эканлигини, у ўзининг фаолиятини табиат 
билан
уйғунлаштириб олиб бориши зарурлиги ҳақидаги экологик онгни шакллантириш.  
 
Фан бўйича талабаларнинг билимига, кўникма ва малакасига қўйиладиган талаблар 
Талаба
бу фанни ўрганиб чиққандан кейин экология ва физиканинг ҳозирги ҳолати тўғрисида, 
биосфера
ва унинг структураси тўғрисида (литосфера, гидросфера, атмосфера ), Ердаги ҳаёт жараёнларнинг 
асосий
манбаи бўлган қуёш тўғрисида, экологик факторлар ва уларнинг таъсирлари тўғрисида, жонсиз 
табиатда
физик тартибланиш жараёнлари тўғрисида, физикавий майдонларнинг биосферага таъсир 
механизмлари
тўғрисида (қуёшнинг электромагнит ва корпускуляр нурланиши, Ернинг магнит майдони, 
атмосферадаги
электр ҳодисалар, радиоактив нурланишлар, акустик ва вибрацион тўлқинлар), яшаш 
муҳитининг
ҳар хил чиқиндилар, бегона киришмалар билан ифлосланиш механизмлари тўғрисида 
тасаввурга
эга бўлиши керак.
Талаба
шунингдек мавжуд бўлган назарияларни амалиётда қуллай билиш, бегона киришмаларнинг 
ва
майдонларнинг яшаш муҳитига таъсир услубларини ўрганиши, илмий техникавий ва илмий 
информацияларни
йиғиш услублари тўғрисида ва улар бўйича қрорлар қабул қилишни билиши керак. 
Бундан
ташқари талаба мавжуд бўлган назария ва моделларни илмий адабиётдаги маълумотларни 
амалиётга
қўллай билиш, экологик жараёнларга физикавий ва математик моделларни ҳамда компьютер 
моделларни
қўллай билиш малакасига эга бўлиши керак.

Download 7.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   182




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling